Россия “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш шартини маълум қилди

707
0

Россия “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш шартини маълум қилди

 БМТ хавфсизлик кенгаши “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарганидан кейингина Россия ҳам уларни ана шундай рўйхатдан чиқариши мумкин. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, агар толиблар “инсон ҳуқуқларига риоя қилишнинг асосий тамойилларини бузмаса” БМТ Хавфсизлик кенгаши тегишли қарор қабул қилиши мумкин. 

 “Аввало Хавфсизлик кенгашининг барча аъзолари янги ҳукумат ўзини яхши тутишга тайёрлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Барчада ана шундай нуқтайи назар ҳосил бўлганидан сўнг процедура бошланади”, – деди Кабулов.

 Унинг қўшимча қилишича, Россия “Толибон”ни БМТ Хавфсизлик кенгаши қароридан кейингина террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаради.

 БМТ Хавфсизлик кенгаши толибларни 2003 йилда террорчилар рўйхатига киритганди. Ўша йили Россия олий суди ҳам “Толибон”ни террорчи ташкилот деб тан олган.

 Изоҳ: АҚШ “Толибон”ни ҳарбий жиҳатдан енгишига кўзи етмагач ҳаракатни музокаралар орқали сиёсий макрлари тузоғига тушириш ва шу орқали ўз мағлубиятини беркитиш мақсадида Қатар ҳукуматини “Толибон” учун Доҳада сиёсий офис очишга рухсат беришга мажбурлади. 2013-йили “Толибон” Доҳада ўзининг расмий офисини очди ва шундан сўнг Ғарб давлатлари ҳаракат билан музокаралар олиб бориш имконига эга бўлишди.

 2015-йилга келиб расмий Вашингтон “Толибон”ни террорист эмас, балки қуролли исёнчилар деб ҳисоблашини маълум қилди. АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Обаманинг расмий вакили Эрик Шульц “бундай фарқлаш америкалик ҳарбий хизматчи Боуи Бергдални Гуантанамо махсус қамоқхонасида сақланаётган бир нечта маҳбусларга алмаштириш вақтида ахамиятли” эканлигини айтган эди.

 АҚШнинг бундай ҳаракати капиталистик давлатлар ўз манфаатлари йўлида ҳар нарсага тайёр эканликлари, манфаат устида ҳатто ўз қадриятлари ва эътиқодларидан ҳам қайтишлари мумкинлигига далолат қилади.

 Масалан, АҚШ молия вазирлиги томонидан Афғонистон “Толибон” ҳаракати аксилтеррор санкциялари рўйхатига киритилган. Шунингдек, АҚШ миллий аксилтеррор маркази ҳам “Толибон”ни террорчи ташкилот ҳисоблайди. Бироқ, АҚШ давлат департаментининг “хорижий террорчи ташкилотлар” рўйхатига “Толибон” ҳаракати киритилмаган. Мустамлакачи кофирлар вазиятдан келиб чиққан ҳолда иккиёқлама сиёсат олиб бориш ва ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва сиёсий манёврлар учун кенг майдон қолдиради.

 Россия ҳукумати ҳам гарчи, БМТ ортидан 2003-йили “Толибон” ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган бўлишига қарамай, манфаат пайдо бўлган вақтда “Толибон”ни расмий ҳукумат даражасида кутиб олди. Москвадаги энг қиммат меҳмонхонага жойлаштириб ва музокаралар олиб борди. Энди эса толибларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш шартини эълон қиляпти. Агар эртага музокараларга эҳтиёж туғиладиган бўлса ҳеч иккиланмай ҳаракат расмийларини ҳеч иккиланмай Москвага таклиф қилиши, уларни “террорчи” эканликларини унитиши шубҳасиз. Бунда қўйган шарти, “инсон ҳуқуқлари” эсига ҳам келмайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here