Пентагон Хитойнинг таҳдидлари кучайиб бораётганидан огоҳлантирди

302
0

Пентагон Хитойнинг таҳдидлари кучайиб бораётганидан огоҳлантирди

Вашингтон маъмурияти Хитой денгизи минтақасидаги АҚШ манфаатлари ва иттифоқчиларига нисбатан Пекиннинг таҳдидлари кучайиб бораётганидан огоҳлантирди. АҚШ Тинч океани ва Ҳинд океани флоти қўмондони адмирал Жон Ақуилино Хитойнинг баёнотлари унинг минтақадаги тажовузкор ҳаракатларига мос келмаслигини таъкидлади.

“Биз Пекиннинг қадамларини хавотир билан кузатяпмиз. Бизни хавотирга солаётган нарса унинг сўзлари эмас, балки биз кўриб турган ҳаракатларидир. Бунга ўхшаш ҳаракатларни Ҳиндистон чегарасида ҳам кузатиш мумкин”. «Хитойликларнинг сўнги пайтларда минтақадаги 80та географик йўналиш номини ўзгартириб, имтиёзлар талаб қилиши минтақадаги давлатлар учун зарур бўлган нарсаларга мутлақо зиддир», деди Адмирал Ақуилино Колорадодаги Аспен Институти хавфсизлик форумида.

АҚШ разведка қўмитасининг раҳбарлари ва бошқа расмийлар ҳам интеллектуал мулкни ўғирлаш ва киберҳужумлар каби турли масалаларда Хитойнинг таҳдидлари кучайб бораётгани ҳақида огоҳлантирди. АҚШнинг юқори мартабали сенатори Хитойнинг АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдидлари кучайиб бораётганини «даҳшатли шоу» деб таърифлади. Расмийларга кўра, АҚШ компанияларига қарши киберҳужумлар ҳам таҳдидлар сирасига киради. 

Изоҳ: Хитой ва АҚШ ўртасидаги глобал рақобат тобора кучайиб бораётгани шубҳасиз ҳақиқатдир. Ҳатто баъзи таҳлилчилар икки мамлакат ўртасидаги рақобат туфайли юзага келган кескинликни «янги совуқ уруш» деб таърифлашга ўтишди.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобатнинг асосий кўринишларидан бири разведка соҳасида кўзга ташланади. Хитой сўнгги йилларда ўзининг сиёсий ва иқтисодий фаоллигини орттириш билан бир қаторда, разведка фаолиятида ҳам жиддий ўзгаришларни амалга оширди.

АҚШнинг Хитойга нисбатан душманларча муносабатда бўлишининг тарихи Совет Иттифоқи қулаган илк даврга бориб тақалади. Чунки Америка Совет Иттифоқи қулаши ортидан Хитой каби бошқа бирор давлат унинг ўрнини эгаллашга интилишини хоҳламас эди. Бироқ Американинг наздида сиёсий Исломнинг хатари Хитой хатаридан даҳшатлироқ эди. Чунки мусулмонлар орасида Халифалик давлатининг тикланиши ҳақидаги фикрларнинг ёйилиши уни хавотирга сола бошлаганди. Агар Халифалик давлати тикланиб қолса, унинг қаршисида АҚШ ҳам, Хитой ҳам, Европа ҳам оёқда тура олмаслигини Америка яхши биларди. Шунинг учун АҚШ маъмурияти Хитойдан кўра сиёсий Исломни ўзи учун хатарлироқ санаб, уни биринчи даражали душман қилиб белгилади. Аммо Хитой тарафдан ҳам ўзи кутмаган хатарга йўлиқди. Бир тарафдан Ироқ ва Афғонистон ботқоғи, иккинчи тарафдан 2008 йилда юз берган молиявий кризис Американинг халқаро мавқеига жиддий путур етказди ва Хитойнинг халқаро мавқеи кучайишига тўсиқ қўйишдан унинг эътиборини буриб қўйди. Бу орада ўзининг халқаро мавқейини кучайтириб олишга муваффақ бўлган Хитой Америка учун жиддий рақобатчи мавқега яқинлашиб қолди.

Шундай қилиб, бугунги кунда Хитойнинг ўзига халқаро рақобатчи давлат даражасига кўтарилишига йўл қўймаслик ва уни халқаро мавқеига зарба бериш Американинг асосий вазифаларидан бирига айланди. 

   Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here