Жапаров ҳам ўтмишдошлари изидан бормоқда

670
0

Жапаров ҳам ўтмишдошлари изидан бормоқда

 Чуй вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар қилишича, Чуй вилояти Аламудин туманида Жалолобод вилоятида туғилган, Ҳизб ут-Таҳрир ташкилоти аёллар қанотининг фаол аъзоси қўлга олинган. Қўлга олинган 41 ёшдаги А.Б аввал ҳам икки марта судланган. А.Б ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтганлиги ва экстремистик мазмундаги материаллар тарқатгани аниқланган. Мазкур факт бўйича Аламудин туман ИИБнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ягона реестрида рўйхатга олиниб, Қирғизистон жиноят кодексининг 315-моддаси (экстремистик материалларни тайёрлаш ва тарқатиш) бўйича жиноят иши очилган. Аламудин туман суди А.Бга нисбатан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси тайинлади.

 Амалдаги президент Жапаровга қадар ҳокимият тепасига келган президентлар ҳам ўзларини бошқарувдаги омадсизлиги ва мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий инқирозлардан халқни чалғитишда “экстремизм” ва “терроризм”га қарши курашни қурол қилишган эди. Масалан, Атамбаев 2014-йили Россия босими остида мамлакатни оддий халқ учун ҳеч қандай манфаати бўлмаган ЕОИИга олиб кириши олдидан айни усулни қўллаган ва ожиза муслималарга нисбатан “ов” бошлаб юборган эди. 2014 йил 10 сентябрда бўлиб ўтган суд мажлисида 1960 йил 16 ноябрида туғилган, иккинчи гуруҳ ногирони Қипчакбоева Сайрахон Кенжетаевна Бишкек шаҳар Биринчи май туман суд томонидан саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Мазкур суд ишида Қипчақбоева билан” 1986 йилнинг 17 мартида Норин вилоятида туғилган, оилали, икки ёш фарзандни онаси Ўрозбекова Гулзина Қочқиновнанинг ҳам иши кўриб чиқилган ва уч йил муддатга шартли равишда озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиб, бир йиллик синов муддати тайинланди. Булардан ташқари айни шу йили Омонова Зулфия икки ойлик қамоқдан сўнг 50 минг сомлик жаримага тортилган бўлса, Тўхтабоева Жумазиё Суютбековна 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, 2014 йил 30 сентябр куни Жалолобод вилоятининг Тошкўмир шаҳрида “антитеррор” амалиёти доирасида бир нечта хонадонларда тинтув ишларини ўтказилди. Бу амалиётлар натижасида 20 ёшдан 25 ёшгача бўлган 7 нафар аёл Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда гумонланиб қўлга олинди ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. 2014 йил 18 ноябр куни Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда гумон қилинган бир нечта ожиза аёллар уйида тинтув ўтказилди.буларга қўшимча, Ўш вилояти Аравон туманининг Манғит қишлоғида туғилган, айни вақтда Бишкек шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган К.Б, 1988 йили Норин вилоятининг Ак-Талин туманида туғилган ва Бишкек шаҳрида яшаб, мактаб-гимназияда ўқитувчилик қилувчи Ж.А, Чуй вилояти Иссиқота туманида яшовчи, 1987 йили Иссиқкўл вилояти Туп туманининг Ичке-Суу қишлоғида туғилган Ж.З ҳамда Бишкек шаҳар Жал кичик туманида яшовчи 1987 йилда туғилган К.Жларнинг уйидан ҳам экстремистик мазмундаги адабиётлар топилди ва уларга нисбатан турли жазолар тайинланди…

 Атамбаевдан ҳокимиятни мерос қилиб олган Жээнбеков ҳам Россия босими ва халқаро ташкилотлар ажратадиган ёрдамларни қўлга киритиш учун Ислом ва мусулмонларга, жумладан аёлларга қарши кураш олиб борди. Жумладан 2017-йили Ўш вилояти Қорасув шаҳрида Қорасув шаҳрида зиёфатга йиғилган аёллар ўтирган уйга куч органларининг қуролланган махсус бўлинмаси бостириб кириб, қонунга хилоф равишда аёллар олиб кетилди. Аёлларга нисбатан жиноят иши очилиб, айримлари жаримага тортилди…

 Ислом ва мусулмонларга қарши кураш олиб борган Атамбаев ва Жээнбековлар қандай оқибатларга дучор бўлишганидан ибрат олмаган Жапаров ҳам ўтмишдошлари изидан бориб айни курашни давом эттирмоқда. Ҳокимият тепасига келишидан олдин “бир йилда мамлакат иқтисодини оёққа турғизаман, беш йилда Қирғизистонни қарз олувчи давлатдан қарз берувчи давлатга айлантираман” деб катта ваъдалар берган Жапаров иқтидорга келганидан бери бирорта ваъдасини бажармади. Аксинча, у ҳокимиятга келганидан бери нарх-наволар тўхтовсиз ошиб, оддий халқнинг турмуш даражаси тушиб, ишсизлик ўсиб, иқтисодиёт фалаж ҳолатига тушиб қолди, халқнинг ҳокимиятга нисбатан ишончи йўқолиб бормоқда. Бундан ташқари, Жапаров олдида хали Хитой талаб қилган “аҳолининг 70 фоизини эмлаш” мажбурияти ҳам турипти. Жапаров ҳам бундай вазиятдан халқ эътиборини “экстремизм” ва “терроризм” таҳдидига буриш, Исломга қарши курашиш учун ажратиладиган молиявий ёрдамларни қўлга киритиш орқали оғир иқтисодий вазиятдан чиқиб кетишга интилмоқда.

Жапаров режими мамлакатга миллионлаб ва ҳатто миллиардлаб зарар етказган амалдорларни “қустириш” эвазига озодликка чиқараётган иб юборяпти. Бу “қустирилган” маблағлар қаерга сарфланаётгани борасида аҳолига бирор маълумот берилгани йўқ. Аммо, Роббим Аллоҳ дегандан, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан муҳаббатдан бошқа айби бўлмаган ожиза аёлларга қарши турли хил бўҳтонлар билан жиноят иши очиб, таъқиб қилишдан тўхтамаяпти.

 Эй Садир Жапаров, сенга ўтмишдошларинг тақдири ибрат бўлсин. Ожиза, мазлума муслималарнинг дуосидан эҳтиёт бўл, зеро мазлумнинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, покиза муслималардан қўлингни торт!

Туркистон

Аллоҳ таоло айтади:

وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا

“Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устиларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар”. [33:58]

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here