Тожикистонда 230 минг киши иштирокида машғулотлар бошланди

745
0

Тожикистонда 230 минг киши иштирокида машғулотлар бошланди

 Тожикистонда 22 июлга ўтар кечаси жанговар шайликни текшириш бўйича “Чегара-2021” машғулотлари бошланди. Уларда республика қуролли кучларининг барча бўлинмалари ва куч тузилмалари иштирок этмоқда. Машғулотлар маҳаллий вақт билан соат 2:00да президент Имомали Раҳмон буйруғи билан бошланган.

 Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо президентга машғулотларда қуролли кучлар ва куч тузилмалари шахсий таркибининг 100 минг ходими ва 130 минг захирадаги зобит ва аскарлар иштирок этаётганини маълум қилган.

 “Машғулотлар давомида белгиланган жойларга 1023та зирҳли техника бирлиги, 3167та махсус автомобил техникаси, 447та артиллерия қурилмаси, замбарак ва миномётлар, 254та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бирлиги, 45та самолёт ва жанговар вертолёт жойлаштирилган”, деб маълум қилинган мудофаа вазирлиги хабарида.    

 30 июлда Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокида қўшма машғулотлар бошланади. Уларда 1,5 мингга яқин ҳарбий иштирок этиши кутилмоқда. 5 августда эса Тожикистоннинг Хатлон вилоятида Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокида яна бир машғулот ўтказиш режалаштирилган.

 Изоҳ: Ҳозирги интернет замонида амалий ёки ҳарбий амалиётлардан кўра ахборот ҳужумининг ўрни ва таъсир ошиб кетди. Мустамлакачи давлатлар бирор мамлакатга тажовуж қилишдан олдин унга қарши ахборот уруши олиб бориши, шу давлатга нисбатан жаҳон офкори оммасида салбий фикрни шакллантириб олиши аҳамиятли бўлиб қолди. Бирор давлат қарши салбий фикр пайдо қилиб олинганидан сўнг шу давлат босиб олинган тақдирда ҳам омма гўёки босқинчи давлат тўғри иш қилган ва “мазлум” халқни мустабид тузумдан халос этган халоскор каби қабул қиладиган бўлиб қолди.

 Кофирлар бундай ахборот ҳужумини ўзлари истамаган исломий ҳаракат ёки сиёсий партияларга қарши ҳам олиб боришмоқда. Толибон ҳаракатига қарши олиб борилаётган ахборот ҳужуми ҳам ўз натижасани бермоқда. Ахборот ҳужуми ортиданТолибон ҳаракати томонидан тинч аҳолига қарши бирор тажовуз содир этилмасдан туриб ундан қочган қочқинлар оқими пайдо бўла бошлади. Ҳаракат қўшни давлатлар даҳлсизлиги ва ички ишларига аралашмаслигини бир неча бор    расмий баёнотларида таъкидлаган бўлсада, Россия томонидан Толибон ваҳимасини бўрттриб кўрсатилиши Ўрта Осиё диктаторларининг пайтавасига қурт тушириб қўйди. Ўз навбатида тоғутлар бу каби ваҳималардан ўз режимларини янада мустаҳкамлаш йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишмоқда. Имомали Раҳмон бу ваҳимадан ҳатто захирадиги ҳарбийларни ҳам жалб қилиб, ўз режими учун узоқ йиллардан бери муаммо бўлиб келаётган Тоғли Бадахшон автоном вилоятига қўшимча ҳарбийлар киритган бўлса, Ўзбекистонда яна “хорижий террорчи гуруҳлар таъсирига тушиб қолган” мусулмонларга қарши ов бошланиб кетди. Куни кеча Ўзбекистон ИИВ Сирдарё ва Сурхондарё вилоятида яширин гуруҳнинг 9 нафар аъзоси қўлга олинганини хабар қилди. Россия эса Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини янада кучайтириш, қўшма машғулотлар ўтказиш орқали ўз ҳарбий иштирокини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонни КХШТга қайтариш йўлида фойдаланиб қолишга интилмоқда.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here