Тинч фуқароларни нишонга олишдан мақсад қўзғолончиларни жинояткорлик ечимига бўйсундиришдир

151
0

Тинч фуқароларни нишонга олишдан мақсад қўзғолончиларни жинояткорлик ечимига бўйсундиришдир

Сешанба куни эрта тонгда Россия разведка учоқларининг ҳимояси остида, режим кучлари Ҳама ва Идлиб қишлоқларини яна бомбардимон қила бошлади… Флайфил ва Бенин минтақаларига, Зовия тоғидаги Кансафра, Борра ва Фатира атрофларига, шунингдек, шимоли-ғарбий Ҳама қишлоғидаги Ғоб текислигида жойлашган Қалидин ва Анковий атрофларига бомбалар ёғдирилди.

Ал-Жазиранинг Суриядаги мухбири 2021 йил 3 июлда берган хабарга кўра, Суриянинг шимоли-ғарбида жойлашган Идлиб қишлоғига туташ Зовия тоғидаги аҳоли пунктларининг режим ва Россия кучлари тарафидан бомбардимон қилиниши оқибатида 9 нафар тинч фуқаро (уларнинг орасида 6 нафар ёш бола ва тўлиқ бир оила аъзолари бор) ўлдирилган ва 5 нафар фуқаролик мудофааси вакиллари  яраланган.

Сурия режими ҳамда унинг иттифоқчилари бўлмиш Россия ва Эроннинг уларининг ортларидан юришни рад этганларга қарши содир этаётган қирғин ва жиноятлари ҳатто бу қирғинлар гўдаклар, қариялар ва аёлларгача етиб борса ҳам асло тўхтамайди. Бегуноҳ тинч аҳолини қайта-қайта нишонга олиш уларнинг инсоний ҳисоб-китобларига – агар уларнинг жиноий режаларида бундай ҳисоб-китоблар бор бўлса – кирмайди. Балки режимга ва унинг хўжайинига хизмат қиладиган келишувлар, сулҳлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Сурия аҳли қўзғолони ҳисобидан сиёсий ютуқларни қўлга киритиш учун доим тинч аҳоли нишонга олинади. Бу келишувлар, сулҳлар ва лойиҳаларни амалга ошириш Американинг сиёсий ечимини қабул қилиш, демакдир. Ҳолбуки, унинг бу ечими режим билан ярашишга, қотилни ҳимоя қилиб, унинг бағрига қайтишга ҳамда шафқатсиз жиноятлари учун уни жавобгарликка тортмасликка асосланади.

Шом қўзғолончиларига қарши содир этилаётган ушбу доимий жиноятлар шуни тасдиқлайдики, Америка бошчилигидаги «халқаро ҳамжамият» ўзининг малайларига шайтоний ролларни бўлиб бермоқда. Бу роллар жиноятчи Асад режимининг мавжуд бўлиб туришини қонунийлаштиради ҳамда уни мустаҳкамлаб, ҳаёт воситалари билан таъминлайди. Мақсад, Сурия аҳлини ё умидсизлик ва тушкунлик ҳолатига олиб бориш ёки душманлар тарафидан тиқиштирилаётган мустамлакачилик ечимини қабул қилишга мажбурлашдир.

Ушбу қирғинлар – агар Ислом Уммати ўз салтанатини босқинчилардан қайтариб олмаса – уни ҳар тарафдан хавф-хатар қуршаб олаётганини кўрсатмоқда. Шунинг учун бутун Ислом юртлари бегуноҳ инсонлар ва қўзғолончилардан бундай зулмни бартараф этиш учун хатар бонгини урмоқлари лозим. Зеро, қўзғолончилар ўз қўзғолонларини Аллоҳ учун, деб бошладилар ва мукаррам ҳаёт кечириш учун улкан қурбонликлар бердилар.

Тинчлик-омонликда яшаш учун катта тўлов тўлаган Ислом Уммати шуни билиши лозимки, ғалаба ва азизлик кофир Ғарбнинг ҳукмронлигидан озод бўлиш, Роббисининг шариатига қайтиш ҳамда Аллоҳни рози қилиш учун барча ҳаётий ишларда шариатни ҳукмрон қилиш билан бўлади. Бу билан вазият ва сиёсий ўйин ўзгаради ҳамда Ислом бутун башариятни ислоҳ қилиш учун етакчиликка қайтади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here