Америка Туркияни ўзининг номидан Афғонистонга аралашишга ундаяпти

272
0

Америка Туркияни ўзининг номидан Афғонистонга аралашишга ундаяпти

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоган АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин Қобул халқаро аэропорти хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулиятни Туркия ўз зиммасига олишини таъкидлаб, бундай деди: «Америка ва НАТО билан бўлиб ўтган мунозаралар давомида биз зиммамизга юклатиладиган масъулиятни белгилаб олдик ва бу вазифани энг маъқул йўл билан бажарамиз», деди Эрдоган.

Туркия ўтган йигирма йил давомида Қўшма Штатлар ва НАТОнинг кўрсатмаларига мувофиқ Афғонистондаги урушда қатнашиб келди. Туркия афғон мусулмонларини ўлдириш, қирғин қилиш ва қонларини оқизишда Американинг ёнида туриб, фаол қатнашди. Ҳатто баъзи ҳолларда НАТО кучлари Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни Туркияга берди. Бугунги кунда Америка ва НАТО кучлари мусулмон халқ олдида ҳамда Афғонистон мужоҳидларининг фикрий, сиёсий ва ҳарбий кураши олдида мағлубиятга учраб, афғон масаласида ортга чекинишди. Энди улар минтақа давлатларини Афғонистондаги сиёсий вазиятни идора қилиш ролига рағбатлантиришмоқда. Шу орқали Қўшма Штатлар ўзининг ихтиёрий режаларидаги хатоларини энди бошқа давлатлар бўйнига юклай олади. Бўйнига юкланадиган давлатлардан бири Туркиядир. Келажакда унга Афғонистонда Қўшма Штатлар номидан катта жавобгарлик юклатилиши тахмин қилинмоқда. Дарҳақиқат, элчихоналар ва халқаро нодавлат ташкилотларининг Афғонистондаги фаолиятлари давом этиши учун Қўшма Штатлар аэропорт хавфсизлигини таъминлаш вазифасини Туркияга ишониб топширди. Туркия бу ролни бажаришга розилик берди.

Қўшма Штатлар ва Ғарбнинг манфаатларини таъминлаётган Туркия кучларининг у ерда мавжуд бўлиб туриши Афғонистонда жиддий қаршиликка учрайди. Чунки у ерда мавжуд бўлиб туриш Афғонистондаги мусулмонлар олдида Туркиянинг обрўсини тушириб юборади. Бундай ҳолатда одамлар Туркияни босқинчи давлат сифатида кўрадилар.

Туркия бир пайтлар Усмоний Халифаликнинг бешиги бўлган эди ва у бугунги кунда Ислом юртларидаги буюк кучлардан бири ҳисобланади. Афсуски, шундай буюк куч бугунги кунда Қўшма Штатлар ва Ғарбнинг қўлида бўлиб, уларнинг ҳарбий ва сиёсий миссияларини бажаришда қўлланилмоқда. Эрдоган ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш мақсадида Қўшма Штатлар манфаатларини таъминлаш учун турли исломий юртларда ишончли вакиллик миссияларини бажариб келмоқда. Туркиянинг Ироқ, Сурия ва Ливиядаги иккиюзламачилик миссияси аччиқ тажовузкор амалиёт эканлиги исботланди. Бу миссия ҳозирги вазиятда ушбу юртларнинг юксалишига олиб келмади ҳамда қон тўкилиши ва вайронагарчиликларга чек қўйишга ҳисса қўшмади.

Биз Туркиянинг буюк армиясини ғафлатдан уйғонишга ҳамда Қўшма Штатлар ва НАТОнинг малайига айланиш ўрнига тарихга оқилона назар солишга чақирамиз. Дарҳақиқат, Усмоний Халифалик қарийб 600 йил давомида Ислом асосида бошқариб келган. Туркия ўзининг қадр-қиммати ва қуввати Исломга қайтиш орқали қайта тикланишини англаб етиши керак. Ислом бошқаруви билан мусулмонлар ҳар қандай майдонда мустақил қатнашишлари мумкин. Мусулмонлар ҳеч қандай миссияда асло Ислом душманларининг ишончли вакили бўлмайдилар. Эй Муҳаммад фотиҳнинг фарзандлари! Бутун мусулмонларнинг дунёю охиратдаги роҳат-фароғатини рўёбга чиқариш учун рошид Халифаликни ва Ислом бошқарувини барпо этишга кучингизни сарфланг.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here