Қурбон Ҳайити табриги

135
0

Қурбон Ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

 Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд…

 Аллоҳга имон келтирган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарган ҳамда одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлган Ислом Умматига

 Бир бутун Ислом Умматининг ажралмас қисми бўлган Қирғизистон мусулмонларига

 Уларнинг орасидан, даъватни Аллоҳ Таоло буйриганидек ва Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган тариқат асосида олиб бораётган даъватчиларга

 Холислик билан ҳақни ёқлаб, даъватчиларимизни қўллаб-қувватлаётган биродарларга…

 Барча-барчангларга Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ…

 Қадрли мусулмон биродарлар, сизларни муборак Қурбон ҳайити билан табриклаймиз. Қодир Аллоҳдан ушбу ҳайитни барча мусулмонларга яхшилик ва барака калити қилишини сўраймиз. 

 Ўтган йилдан бери коронавирус тўлқинлари туфайли турли синовлар билан синалмоқдамиз. Қодир Аллоҳдан бизни ушбу касалликдан халос этишини ва барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўраймиз.

 Ўтган Муборак Рамазон ойида мусулмонларни майда давлатларга бўлиб ташлаган мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида фитна чиқаришга муваффақ бўлишди. Қибламиз бир, Қуръонимиз бир, Пайғамбаримиз бир, Рамазонимиз бир бўлишига қарамай, биз мусулмонлар, бу фитнани олдини олишга ожизлик қилдик. Ушбу фитна ҳозиргача тўхтагани йўқ, аксинча янги босқичларга ўтмоқда. Бундай фитналар майдони кенгайиб, Ўрта Осиё фитналари Афғонистон фитнасига аралашиб бормоқда. Буларнинг барчаси мустамлакачиларнинг манфаат талашишлари йўлида бўлмоқда.

 Қадрли мусулмонлар, сизларнинг Қурбон ҳайитинглар ҳам бир. Сизлар бир бутун Умматсизлар. Бизларни бир бутун эканлигимизни унуттириб, бизларни бўлиб ташлаган мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайларига, уларнинг “миллатчилик” ёки “ватанпарварлик” каби ёлғон шиорларига эргашганимиз учун шу каби фитналарга дуч келмоқдасиз. Бас, етар! Бир бутун Уммат сифатида ягона Халифалик давлатида бирлашиш вақти келмадими!? Албатта, келди. Шундай экан ўз Исломингизга юзланинг, сизларни имон, Ислом бирлаштирсин! Сизларнинг Қурбон ҳайитинглар бир, унда сизларнинг Калиманглар, Такбиринглар, Ҳайит намозинглар… барчаси бир. Сизлар мусулмонсиз ва сизлар Уммати Муҳаммадсизлар… Ҳайит кунлари қўл очиб дуода бўлганимизда бир-биримизнинг ҳаққимизга дуода бўлайлик. Қурбонлик қилишда Иброҳим а.с. амал қилганидек, бу фитналардан шариатга мувофиқ амаллар орқали халос бўлайлик.

 Аллоҳ Таоло қилган қурбонликларингни қабул қилсин, Ийд ул-Азҳанинг савоблари билан сийласин!

Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими

20. 07. 21 й.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here