Инсон ҳуқуқлари деган нарса асл моҳиятдан чалғитувчи чиройли гап холос

317
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Инсон ҳуқуқлари деган нарса асл моҳиятдан чалғитувчи чиройли гап холос

Хартумдаги «Салом» меҳмонхонасида Судан инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссия Судан суверен кенгаши иштирокида биринчи турдаги ўқув курсини ўтказди. «Инсон ҳуқуқлари тизимини ўрнатиш», деб номланган бу курс уч кун давом этди.

Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аёллар қаноти матбуот баёноти чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бугунги кунда мусулмон юртларида инсон ҳуқуқлари, деган нарсанинг ўрни ўтмай қолди. Чунки унинг ёлғонлиги очилиб бўлди. Бу нарса навбатдаги бир мустамлакачилик эканини, исломий юртларга аралашиш, бойликларини талаб, халқларини қул қилиш учун баҳона эканини инсонлар англайдиган бўлиб қолдилар».

Баёнотда қуйидагиларга диққат қаратилди:

«Мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар ва уларга қарашли ахборот воситалари «инсон ҳуқуқлари» борасида жуда муҳим рол ўйнашяпти. Улар масаланинг асл моҳиятидан чалғитган ҳолда, яъни, инсоннинг қотилини унинг ҳимоячисига, ўлдирилган инсонни эса инсон ҳуқуқларини бузган террорчига айлантириш билан «инсон ҳуқуқлари» атамасини зўр бериб тиқиштиришяпти. Босиб олинган барча исломий юртларда шундай қилиняпти».

Баёнотда яна бундай дейилган:

«Шом заминида минглаб шаҳидлар қони тўкилиб, кўпларига жароҳат етказилди ёки қамалди. Миллионлаби уй-жойсиз ва муҳожирга айлантирилди. Бироқ, «инсон ҳуқуқлари», дея оғиз кўпиртирувчи бутун дунё бунга жим қараб турибди. Ҳатто қонхўр Асадни қайта сайлашиб ҳам олишди. Ғарбнинг «инсон ҳуқуқлари» ҳақидаги гапларини Американинг ҳеч қандай жавобгарлик ва назоратсиз инсонлар бошига бомбалар ёғдириши фош қилди. Анави Гуантанамо эса, инсон ҳуқуқлари дея тинмай оғиз кўпиртираётган Ғарбдаги мустамлакачи кофирлар юзига тортилган бир тарсакидир.

Хуллас, бу инсон ҳуқуқлари, деган нарса асл моҳиятдан чалғитувчи ялтироқ сохта гап, холос. Унинг моҳияти ва ортида кимлар тургани фош бўлиб бўлди. Уммат Ғарб ҳамда ҳақиқатларни сохталаштираётган унинг тарафдорларидан иборат барча душманларини таниб олди. У Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида албатта қайта тикланажак ўзининг улуғлигига интилмоқда.

Роя газетасининг 2021 йил 7 июл чоршанба кунги 346-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here