Эрдўған Аббос билан учрашди

189
0

Эрдўған Аббос билан учрашди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Туркияга келди. Эрдўған фаластинлик ҳамкасбини Истанбулдаги Ваҳдеттин саройида қабул қилди. Раҳбарларининг матбуот учун ёпиқ ўтган учрашувида икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни кучайтириш бўйича амалга ошитилаётган ишлар, шунингдек Фаластиндаги инсоний вазият муҳокама қилингани айтилмоқда.

Эрдўған Туркия сифатида (Исроил)нинг Фаластиндаги ваҳшийликларига сукут сақламаганликларини ва бундан кейин ҳам сукут сақламасликларини алоҳида таъкидлади. Унга кўра, (Исроил)нинг босқинчилик сиёсати давом этар экан, минтақада доимий тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш мумкин эмас.

Икки президентнинг ёпиқ эшиклар ортида ўтган  1 соат 15 дақиқалик учрашувидан сўнг ҳар икки тарафнинг ташқи ишлар вазирлари, диёнат ишлари вазирлари, миллий разведка ташкилоти раҳбарлари ва дипломатик ишлар бўйича маслаҳатчилар ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди.

Изоҳ: Дарҳақиқат жаноб Эрдоған (Исроил)нинг Фаластиндаги ваҳшийликларига сукут сақламади, балки томоғи йиртилгунча бақир-чақир қилди. Аммо амалда эса, ҳеч вақо йўқ. Озарбайжонга юборилган учувчисиз самалётлар Фаластиннинг мазлум аҳли учун раво кўрилмади. Фаластинликларнинг намойишларда “Эй Эрдоған, қаердасан? Сенинг ваъдаларинг қаёқда қолди”, мазмундаги чақириқларига парво ҳам қилинмади. Ҳатто (Исроил) самалётлари Ғазо аҳлига қарши қонли ҳужум уюштираётган вақтда ҳам  ўша самалётлар учун сотилаётган ёқилғи тўхтатиб қўйилмади.

(Исроил)нинг Фаластинга нисбатан сиёсати Туркия тарафидан қаттиқ танқидларга учраши асосан Эрдоған бошчилигидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси ҳукумат тепасига келгандан кейин бошланди. Аммо (Исроил) ва Туркия ўртасидаги тижорий алоқалар ҳам айнан мана шу “Адолат ва тараққиёт” партияси ҳукумат тепасига келгандан кейин рекорд даражага етди. Ҳатто баъзи ўринларда (Исроил)га қаратилган танқидлар ортидан, бу танқидлар Туркия-(Исроил) алоқаларига дахли йўқлиги очиқ айтилди. Масалан 2002 йил 3-ноябрдаги сайловлардан сўнг, “Адолат ва тараққиёт” партияси вакили Мурат Мерcан Ариел Шароннинг сиёсатини қаттиқ танқид қилиб баёнот берди. Аммо бу баёнотдан бир неча кун ўтиб, 2002 йил 8-ноябр куни у (Исроил) билан стратегик алоқалар давом этишини, диний ва мафкуравий сабаблар Туркия ҳукуматининг ташқи сиёсатига таъсир қилмаслигини билдирди.

Инсон ким бўлишидан қатъий назар, бир сўзни айтиб, амалда доим унинг зиддини қилиб турса, бу унинг иккиюзламачи ва мунофиқлигига далолат қилади.

Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here