Эрдўған НАТОга бўлган садоқатини таърифлади

187
0

Эрдўған НАТОга бўлган садоқатини таърифлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған вазирлар маҳкамаси йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Туркиянинг НАТО иттифоқига бўлган садоқатини тилга олди. Унинг таъкидлашича, Туркия бугунга қадар НАТО иттифоқи олдидаги вазифаларини нуқсонсиз бажариб келган.

Шунингдек, Эрдўған Туркиянинг НАТО ичида АҚШдан кейин иккинчи энг катта армияга ва энг муҳим стратегик мавқега эга эканлигини таъкидлар экан, Туркия бўлмаса, НАТО ўз вужудини сақлаб қола олмаслигини қўшимча қилди.

“Ушбу саммитда, НАТО Туркиясиз ўз кучини ҳимоя қилиши у ёқда турсин, ҳатто ҳозирги мавжудлигини сақлаб қолиши жуда қийин эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топди. Биз НАТО ва унинг иттифоқчиларидан ҳар қандай соҳада мамлакатимизнинг ушбу аҳамиятига мос ёндашув кутаётганимизни яна бир бор таъкидлаймиз», деди Эрдўған. 

Изоҳ: НАТО иттифоқи 1949 йил 24 апрелда Совет иттифоқининг нуфузи ва унинг социалистик тузумига қарши АҚШ тарафидан таъсис этилди. Шунга кўра 1991 йил охирида Совет иттифоқи қулаши НАТОнинг ҳам мавжуд миссияси тугаганини англатарди. Бироқ АҚШ НАТО иттифоқини сақлаб қолиб, унинг стратегик мақсадларига ўзгартириш киритди. 1999 йилнинг апрел ойида бўлиб ўтган НАТОнинг олтин юбилейида «Иттифоқнинг тузилишига сабаб бўлган Совет иттифоқи қулаганидан кейин ушбу иттифоқнинг ҳам фаолиятига нуқта қўйиш масаласи ўрнига, унинг янги стратегияси муҳокама қилинди. Яъни НАТОнинг янги миссияси Совет иттифоқининг ўрнига Исломни душман қилиб белгилаш бўлди. Чунки Американинг биринчи давлат мавқейини сақлаб қолиши Исломнинг ҳаёт майдонидан узоқда туришига боғлиқ.

Шунга кўра Исломга қарши кураш НАТОнинг асосий вазифасига айланди. Бу ҳақида иттифоқ ташкилотчилари ҳам очиқ айтиб келишади. Масалан ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида НАТО иттифоқига бош котиблик қилган Уилли Клаус шундай баёнотлар берган эди: “НАТО Совет иттифоқининг ўрнига кураш учун Исломни нишон қилиб олди”, «Исломнинг Ғарбга хавф туғдириши Совет Иттифоқиникидан кам эмас». “Ўтмишдаги барча келишмовчиликлару хусуматларимизни йиғиштириб қўйиб, ҳаммамиз учун ҳақиқий душман саналмиш Исломга қарши курашиш вақти келди”.

НАТОнинг олий қўмондонларидан бири генерал Жон Калвин шундай деган эди: “Совуқ урушда ютиб чиқдик. Мана энди биз етмиш йиллик беҳуда тортишувлардан кейин 1300 йилдан буён давом этиб келаётган курашнинг меҳварига қайтдик. У Ислом билан бўладиган буюк юзма-юз жангдир”.

1990 йилда Шотландияда бўлиб ўтган НАТО йиғилишида Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тетчер эса бундай деган эди: «Совет Иттифоқи барҳам топди, қаршимизда душманимиз қолмади. Аммо душмансиз мафкура оёқда тура олмайди. Биз янги душман топишимиз керак.  Душман излашга эса ҳожат йўқ? Янги душманимиз Исломдир. Худди коммунизм сингари Исломни мағлуб қилиш учун ҳам узоқ муддатли ва кенг қамровли стратегия зарурдир».

Дарҳақиқат куфр етакчиларининг ушбу баёнотларининг тасдиғи сифатида НАТО иттифоқи Сурияда, Ироқда, Афғонистонда, Покистонда, Ливияда ва бошқа ўлкаларда Ислом ва Мусулмонларга қарши қандай жиноятлар содир этганига гувоҳ бўлдик.

НАТОнинг Исломга қарши кураш олиб боришини ҳеч ким инкор қилмайди. Шундай экан, аҳолиси мусулмон бўлган Туркиянинг НАТО иттифоқи таркибида ўрин олишини ва Эрдўған ўзининг НАТОга қилган хизматларини фахр билан омма олдида баён қилишини қандай изоҳлаш мумкин? НАТОнинг юқорида айтиб ўтилган Исломий улкалардаги Мусулмонларга қарши уюштирган амалиётларида Туркия ҳам баб-баробар иштирок этиб келди. Буни қандай оқлаш мумкин? Буёғи ўзингизга ҳавола.

Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here