Шимол-жануб йўли: лойиҳа қиймати 937 миллион долларга кўтарилди

529
0

Шимол-жануб йўли: лойиҳа қиймати 937 миллион долларга кўтарилди

 Транспорт, архитектура, қурилиш ва алоқа вазири ўринбосари Нурланбек Кайинбаев шимол-жануб муқобил йўлига жалб қилинган маблағлар тўғрисида маълумот берди.

 Унга кўра, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 937 миллион 500 минг долларга баҳоланмоқда. Бундан 857 миллион 400 минг доллари фоизли қарз, 46 миллион 200 минг доллари грантдан иборат. Ушбу маблағлар Хитойнинг “Эксимбанк”и, Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банкидан олинган. Қирғиз ҳукумати лойиҳага 33 миллион 700 минг доллар қўшган.

 Изоҳ: 2014-йили Қирғизистон транспорт ва алоқа вазирилиги шимло-жануб муқодил йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошира бошлади. Янги барпо этиладиган йўлнинг умумий узунлиги 433 километрни ташкил этади. Йўл қурилиши бошланган датлабки вақтда лойиҳанинг умумий қиймати 850 миллион долларга баҳоланган эди. Дастлабки ҳисоб-китобларда ҳар бир километр йўл учун ўртача 2 миллион доллар сарфланадиган бўлди. Лойиҳанинг асосий молияловчиси одатдагидек Хитойнинг “Эксимбанк”и бўлиб, лойиҳа учун 700 миллион доллар маблағ ажратган. Лойиҳанинг амалга ошириш эса Хитойнинг “China Road & Bridge Corporation” компаниясига топширилди. Лойиҳа уч босқичдан иборат бўлиб, режа бўйича 2022-йили фойдаланишга топширилиши керак…

 Расмийлар томонидан Қирғизистон мустақилликка эришаганидан бера амалга оширилаётган энг катта лойиҳалардан бири сифатида тақдим қилиб келаётган мамлакат шимолини жануб билан боғловчи автомобил йўли аслида мамлакатни чексиз қарз ботқоғига ботиришга хизмат қилади холос. Бундай дейишмизга сабаб, бугунги кунда Қирғизстоннинг аосий молиявий кредитори бўлган Хитой бирор мамлакатда амалга ошириши режалаштирилган лойиҳа учун қарз ажратадиган бўлса, қарз ажратувчи банк ҳам, уни амалга оширадиган пудратчи ҳам Хитой компанияси бўлади. Компания лойиҳани ускуналар ва ишчи кучи билан таъминлайди. Шу тариқа олинган қарзлар тасарруфи тўлиғича Хитой назорати остида бўлади ва пуллар моҳиятан Хитойда қолади. Бишкек ИЭС, “Датка-Кемин” ЭУЛ учун Хитойнинг “Эксимбанк”и қарз ажратди, пудратчи эса TBEA компанияси бўлди. Бундан ташқари лойиҳа учун қарз олаётган давлат пудратчининг ишларига аралаша олмайди, компания қурилишда фойдаланаётган техника ва ускуналарни қанчага сотиб олаётганини, Хитойдан олиб келинган ишчиларга қанча маош тўлаётганини, ишнинг сифатини назорат қила олмайди. Хитойнинг пудратчи компанияси эса лойиҳа қийматини ўз манфаати ва истагига қараб ошириб бораверади. Масалан, Бишкек ИЭСнинг реконструкция қилиш даастлаб 250 миллион долларга баҳоланган эди. Бироқ, Хитойнинг пудратчи ТВЕА компанияси томонидан нархлар сунъий оширилиши натижасида лойиҳанинг охирги нархи 386 миллион долларга бориб тақалди. “Эксимбанк”дан олинган 386 миллион доллар кредит 2033-йилга қадар 480 миллион қилиб қайтарилиши керак. Шимол-жануб лойиҳаси ҳам бошланганидан бери 87,5 миллион долларга қимматлади.

 Қолаверса, Қирғизистоннинг “ автомобил йўллари тўғрисида”ги қонунига биноан янги қурилган йўлларнинг кафолат муддати 5 йил, қайта тикланган йўллар учун камида уч йил бўлиши  белгиланган. Янги қурилаётган йўлнинг сифати ҳам шунга қараб бўлади. Демак, шартномага мувофиқ, Қирғизистон янги қурилган йўл тўлиқ фойдаланишга топширилмай туриб яқин келажакда ҳар бир километри учун 700 мингдан 1,5 миллион долларгача маблағ сарфлаб йўлни капитал таъмирлашни бошлашига тўғри келади. Табиийки, бунча маблағ қирғиз ҳукуматида мавжуд эмас, демак таъмир учун яна қарз олишга мажбур бўлади. Шу тариқа қарз чархпалаги тўхтовсиз айланаверади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here