НАТО саммитида Туркияга Афғонистон миссияси юклатилди

712
0

НАТО саммитида Туркияга Афғонистон миссияси юклатилди

Брюсселда ташкил қилинган НАТО саммитида АҚШ президенти Жо Байден ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида қисқа учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда АҚШнинг истагига биноан Анқарага Афғонистон миссияси юклатилди.

Маълумки, АҚШ президенти Жо Байден ҳокимиятга келгандан буён Американи ўзига яқин ҳамкор деб билган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувни пайсалга солиб келаётган эди. Ваниҳоят орадан бир қанча ойлар ўтиб, икки раҳбар Брюсселда учрашди. Учрашувдан сўнг Эрдўған суҳбат ниҳоятда самимий ва самарали ўтганлигини, АҚШ ва Туркия муносабатларида ҳал қилинмайдиган ҳеч қандай муаммо йўқлигини ва бундан сўнгра Туркия Афғонистонда фаолият юритишга тайёрлигини билдирди. Байден эса “суҳбатимиз яхши ўтди”, дейишдан нарига ўтмади. Унинг ўрнига Оқ уй миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан учрашув давомида Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашда Туркиянинг етакчи рол ўйнаши масаласида келишилганини маълум қилди.

“Икки президент Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлаш бўйича Туркиянинг миссияси ҳақида батафсил гаплашдилар.  Буни амалга ошириш учун биргаликда ишлашга қарор қилдилар”, “Президент Эрдоған ҳам бундан мамнунлигини билдирди”, деди жумладан Салливан.

Изоҳ: Исломий мамлакатлар ичида НАТОга аъзо бўлган ягона мамлакат Туркиядир. У Афғонистонда ўзига топширилган НАТО истагига доир шармандали вазифаларни аъло даражада бажариб келди. НАТО бош котиби Йенс 2014 йил 9 октябрда Туркия ҳақида: «Мен Туркиянинг Афғонистон ва Косовадаги ролини ҳамда афғон кучларига машқ ўргатиш, кўмак ва маслаҳат бериш бўйича келажакда ўйнайдиган ролини юксак баҳолайман. Умид қиламанки, Туркия НАТОнинг хавфсизлигини ҳимоя қилишда асосий таянч бўлиб қолиши йўлида биз билан ҳамкорлик қилишда давом этади», деган эди.

Бугунга келиб Афғонистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган АҚШ маъмурияти ўзи мағлуб бўлган Толибон қаршисига Туркия кучларини қўйиб, шу орқали Афғонистондаги нуфузини сақлаб қолмоқчи. Бироқ Толибон ҳаракати хорижий аскарлардан ҳеч бирини Афғонистонда қолишига изн бермаслигини қайта-қайта такрорламоқда. Ўтган ҳафта Толибон вакили “АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш” келишувга биноан Туркия ҳам ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиши шартлигини билдирган эди. Унинг таъкидлашича, Афғонистонда қолган ҳар қандай хорижий кучларга, шу жумладан Туркия кучларига ҳам босқинчи куч сифатида муомала қилинади.

Америка Исломий ўлкалардан бирортаси эплай олмайдиган нозик ролларни бажаришда Туркиядан фойдаланади. Чунки Туркия ҳукумати ўзи илмоний бўлса ҳам, сохта исломий тўнни кийиб, ўзини мусулмонларга хизмат қилаётган “халоскор” қилиб кўрсатишда муваффқият қозонди. Шунинг учун Туркия ҳукумати мусулмонлар юртларида АҚШ лойиҳасига хизмат кўрсатиш йўлида юритилаётган адаштирувчи сиёсатни амалга оширишда биринчи ўринни эгаллайди десак муболаға бўлмайли. Сиёсатида, иқтисодида, ижтимоий ҳаётида, таълим тарбиясида ҳақиқий Исломнинг “И”си ҳам топилмайдиган Туркия ҳукуматини Ислом оламига намуна қилиб кўрсатишдан кўзланган мақсад ҳам мусулмонларни тўғри исломий фаолиятдан чалғитишдир.

Исломий кўринишларни номаён қилиб Мусулмонларнинг Исломий туйғуларини суйиистеъмол қилиб ҳокимиятга келган Эрдоган эса, илк лаҳзалардан тортиб бугунгача АҚШга хизмат қилиб келмоқда. У ўз сиёсий ҳаётида америкапарастлик сиёсатидан бир лаҳза ҳам воз кечмади, АҚШ чизган чизиқдан қилча ҳам четга чиқмади. Фақат бугунги кунда ўзгарган нарса шу бўлдики, Эрдоган илгари куфрга хизматини яширинча қилиб келган бўлса, ҳозирда эса ошкора хизмат қиляпти. Чунки у олдида ўзини муҳосаба қилиб, тийиб қўядиган умматни кўрмаяпти. Шундай экан, Ислом Уммати кўзини каттароқ очиши ва раҳбарлар тарафидан берилаётган баёнотлар билан амалда бажарилаётган ишларни таққослаши лозим. Бу Уммат бир тешикдан қайта-қайта чақилаверадиган Уммат эмас. Лекин у бунинг учун ўзлигини танимоғи, ўз ақидасига маҳкам ёпишмоғи ва ақидасидан балқиб чиқаётган низомларни ўз ҳаётига татбиқ этмоғи лозим.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here