Яҳудий вужуди билан бўладиган навбатдаги босқич муборак заминни озод этиш босқичи бўлиши лозим

399
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужуди билан бўладиган навбатдаги босқич муборак заминни озод этиш босқичи бўлиши лозим

Фаластин аҳли яқинда муборак Ақсога ёрдам бериш учун яҳудий вужуди билан бўлган ҳодисада бутун Ислом Умматининг кучи ва фахрини ўзида акс эттирди. Бу нарса Умматда туб ўзгаришга бўлган умид чироғини ёқди. Шунингдек, Умматнинг ўз муқаддас даргоҳларини озод этишга ва душманни тийиб қўйишга қодир Уммат эканини кўрсатди. Зеро, Фаластин аҳли Умматдаги эр кишилик ҳамиятини қўзғаб юборди. Натижада муборак заминни озод этиш ҳар қандай холис инсоннинг кўзига яққол кўриниб қолди. Хўш, шундай бўлгач, холис қўшинларимиз муборак заминни озод этиш учун нега ҳаракатга келмаяптилар?! Барча мусулмонлар мустамлакачилар томонидан ўрнатилган бирор бир сунъий чегарасиз Ақсо масжиди майдонларида очиқ нусратни кўришлари учун қўшинларимиз Ақсо масжидига – худди Умар форуқ шоду ҳуррамлик билан киргани каби – кириб борсалар бўлмайдими?! Улар Фаластин аҳли ўз қонлари билан ҳамда холис ёшлар қўли билан Ислом Умматга йўллаган куч-қудрат рисоласини нега қабул қилиб олмаяптилар?!

Ислом Уммати қўшини учун ўз мардлигини ҳамда Ақсо ва муборак заминни озод этишга чанқоқ мусулмон йигитларнинг мардлигини жонлантирмоқ вақти келди. Уммат ва эр кишилари учун яҳудий вужуди билан уни қўриқлаётган режимларни йўқ қилиш орқали ўзларининг куч-қудрат, улуғлик ва қаҳрамонликларини қайта кўрсатиб қўйиш вақти, шунингдек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш вақти келди. Чунки улар бунга лойиқ ва қодирдирлар.

Роя газетасининг 2021 йил 2 июн чоршанба кунги 341-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here