Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги тўғрисидаги 36та ҳужжат имзоланди

537
0

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги тўғрисидаги 36та ҳужжат имзоланди

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида 36та ҳужжат имзоланди. Жумладан, тожик товарларини Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиш, ўзбек-тожик инвестицион компаниясини тузиш, Зарафшон дарёси ҳавзасида иккита гидроэлектр станция қуриш тўғрисидаги шартномалар бор.

 “Ташриф доирасида умумий қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган шартномалар имзоланди. Транспорт ва транзит соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.  Шунингдек, темир йўл, автомобил ва ҳаво транспортида ташишларни кўпайтириш масалаларини муҳокама қилдик”, – деди Мирзиёев.

 Маълумки, апрел ойи охирида содир бўлган қирғиз-тожик чегарасидаги можародан сўнг қирғиз томони Тожикистон билан чегараларини ёпиб, фуқаролар қатновига чеклов киритди. Бундай тартиб Жапаровнинг Россияга амалга оширган сафаридан кейин жорий этилган эди. Бу ўз навбатида тожик ҳукуматининг импорт-экспорт имкониятини чеклаб, қўшимча қийинчиликларни яратди. Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи давомида имзоланган шартномалар тожикларга ўз товарларини экспорт қилишда янги имкониятлар яратади.

 Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда етакчилик истаги ва қўшни давлатлар билан тузаётган стратегик шартномалари Россия манфаатларига тўғри келмайди. Шу сабабли Мирзиёевнинг сафари ортиданоқ Россияда ноқонуний юрган 200 минг ўзбек меҳнат мигрантларини депортация қилиш бўйича огоҳлантириш берилди. Бунга қадар қирғиз-тожик чегарасидаги можаро ҳам Россия томонидан уюштирилгани ошкор бўлди. Экспертлар буни Россиянинг Марказий Осиё интеграциясига қарши огоҳлантириш сифатида баҳолашган эди. Чунки, Россия Марказий Осиё давлатларидаги таъсирини меҳнат муҳожирларига босим ўтказиш, чегара можароларини келтириб чиқариш, миллатлараро низоларни қўзғатиш, минтақалараро зиддиятлар ва ҳукуматга қарши ички мухолифатни қўллаб-қувватлаш каби воситалар орқали сақлаб келмоқда. Шунинг учун ҳам Марказий Осиё халқлари Россиянинг мана шундай ифлос ўйинларидан эҳтиёт бўлишлари керак. Айниқса, терроризм баҳонаси билан терактлар содир этиши ва сохта диний таҳдидлар пайдо қилишидан эҳтиёт бўлиш зарур. Сабаби, бундай беқарорликлар ортидан КХШТ ташкилотидаги битимлар баҳонасида Россиянинг ҳарбий экспанцияси бошланиши мумкин.

 Мустамлакачиларнинг бундай ифлос ҳаракатларига қарши туриш учун дини бир, тили, маданияти урф-одатлари яқин бўлган Марказий Осиё халқлари Ислом мабдаси атрофида бирлашишлари шарт. Шундоқ ҳам мусулмонлар мана шундай бирлашишни истаб турган пайтда бундай иш осон ва фақат мана шу кучгина мустамлакачиларнинг ифлос сиёсатларига қарши тура олади!

Мумтоз Мовароуннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here