Фаластин: Энтони Блинкен Яқин Шарққа сафар қилди

210
0

Фаластин: Энтони Блинкен Яқин Шарққа сафар қилди

 Хабар қилинишича, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Фаластинда содир бўлган сўнгги ходисалар сабабли Яқин Шарққа сафар қилган. Сафар давомида Блинкен (исроил) бош вазири Бенямин Нетеняху билан учрашди. АҚШ давлат котибининг сафари 27-майга қадар давом этади. У Фаластин, Иордания, Миср раҳбарлари билан юқори даражада учрашувлар ўтказиши хабар қилинди. Энтони Блинкен (исроил) хавфсизлигини ҳимоя қилиб, у ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади ва президент Байденнинг парда ортидаги дипломатияси ёрдами билан Фаластинда ўқ отиш тўхтатишга эришилганини айтиб: “Икки томондан ҳам йўқотишлар бўлди”, — деди.  

 Ушбу хабар ва баёнотлардан кўриниб туриптики, биз аввалдан айтиб келаётган ҳақиқат ўз исботини топмоқда. Бу ҳақиқат – АҚШ бошчилигидаги халқаро ҳамжамият Фаластин масаласига фақат (исроил) манфаатларини ҳимоя қилиш учунгина аралашади! Мана, АҚШ давлат котиби Фаластинга бориб яҳудийларнинг хавфсизлиги учун жон койитмоқда, (исроил) ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқига эга деб яҳудларни ваҳший жиноятларини оқлаётган бўлса, “Икки томондан ҳам йўқотишлар бўлди” деб (исроил) қирғинини яширмоқда. Аслида 11 кун давом этган ушбу қирғинда фаластинлик 250дан ортиқ мусулмон ўлдирилди, кўпчилиги жароҳатланди, уларнинг уй-жойлари ва турли иншаотлар вайрон бўлди. Бу икки томон эмас, балки фақат бир томон йўқотишларга учраганини кўрсатиб турипти. Агар 1948-йилдан бери ўлдирилган мусулмонлар сони ва вайрон бўлган уйларни ҳисоблайдиган бўлсак, Фаластинда тарихдаги энг даҳшатли геноцид бўлаётганига гувоҳ бўламиз.

 Блинкеннинг бундай ҳаракатлари ва баёнотлари бошқа давлатларга Фаластин масаласига аралашишда қандай мавқени ушлаш кераклиги борасидаги огоҳлантириш ҳисобланади. Шунингдек, Блинкен мусулмонларни Фаластин муаммосининг ҳақиқий ечимидан чалғитишга ва уларни Фаластинга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ишларига буришга уринмоқда. АҚШ давлат котиби ушбу сафар доирасида Иордания ва Мисрга ҳам бориши хабар қилинди. Демак, АҚШ (исроил) хавфсизлигини ҳимоя қилаётган бу икки давлатга алоҳида эътибор қаратмоқда. Сабаби, мусулмон мамлакатлардаги ушбу икки режимнинг ўзига хос ўрни бор. Фаластинда мусулмонлар ҳудудлари ҳисобланган фақат иккитагина ҳудуд қолди, булар – Ғарбий Соҳил ва Ғазо. Айни мана шу икки режим Ғарбий Соҳил ва Ғазо билан чегарадош: Миср Ғазо билан, Иордания эса Ғарбий Соҳил билан чегарадош. Яҳудийлар мусулмонларни қанчалик қирғин қилишмасин, қандай азоб-машаққатларга солишмасин Иордания ва Миср режимлари мусулмонларга ёрдам кўрсатиш учун чегараларин очмайди, аксинча (исроил) хавфсизлигини таъминлаш учун чегараларни қаттиқ қўриқлайди. Иордания ва Мисрдаги мусулмонлар фаластинлик биродарларига ёрдам бериша олмайди. Фаластинлик мусулмонлар яҳудийлар қирғинидан қочиб Иордания ёки Мисрдаги биродарлари томонга ўта олмайди. Сўнгги воқеалар бу ҳақиқатни янада аниқроқ кўрсатди. Масалан, яҳудийлар фаластинлик мусулмонларни бўмбабўрон қилишни кучайтирганда Иордания-Ғарбий Соҳил чегарасидаг минглаб мусулмонлар йиғилиб, чегарани очишни талаб қилишди, минглаб шаҳид берсак ҳам Қуддусни озод қиламиз деган шиорларни кўтаришди. Бироқ, Иордания режими чегарани очиш у ёқда турсин, йиғилган мусулмонларнинг йўлини тўсиб, уларни тарқатишга ҳаракат қилди.

 Мисрга келадиган бўлсак, бу режим Миср-Ғазо чегарасида жойлашган Синай ярим оролини “полгонга” айлантирган. Миср режими ҳар доим бу ҳудудда кетма-кет ҳарбий машғулотлар ўтказиб, тўхтовсиз “террорчиларни” ўлдираётгани ёки қўла олаётганини кўриш мумкин. Бу ҳудуд алоҳида ҳарбий зонага айланган. Шу сабабли мусулмонлар Фаластинга ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳатто Фаластин деб шиор ҳам кўтара олмайди, чунки шу заҳоти “террорчи”га чиқарилиб ўлдирилади ёки қамоққа олинади. Иордания режими (исроил)ни шарқ томондан ҳимоя қилаётган бўлса, Миср режими жануб томондан мудофаа қилмоқда. Ушбу икки режим ҳам, айниқса сўнгги воқеаларда, халқ қаршилигига қарамай ўз чегараларини қаттиқ ушлаб туришди. Шу сабабли ҳам АҚШ давлат котиби Блинкен бу икки режим раҳбарлари билан юқори даражада учрашиши хабар қилинди. Блинкен уларнинг кўрсатган “қаҳрамонлик”лари учун мақтаб, “бу ишинглардан воз кечманглар” демоқчи.

 Шунинг учун (исроил)нинг йўқ қилиниши ва Фаластинни озод бўлиши мусулмон юртлардаги режимлар қулаши билан бошланади. Шунингдек, Фаластин масаласи инсонпарварлик масаласи эмас, бу – мусулмон армиялари озод қилиши вожиб бўлган мусулмонларнинг тақдирий масаласидир. Фаластин мусулмонлардан инсонпарварлик ёрдами эмас, балки уларни яҳудийлар зулмидан озод қиладиган буюк қўшинни кутмоқда.

 Хорун Абдулҳақ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here