Чегара муаммоларини ечишни хоҳлайсизми

689
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Чегара муаммоларини ечишни хоҳлайсизми

Умуман чегара масаласини, хусусан Ўрта Осиёдаги чегараларни ақли ишлайдиган, бировга эргашмайдиган муфаккир мўмингина еча олади. Сизни ақлингиз ишласа, ҳар бир нарсага ўз ҳулосангизни беришни мақсад қилган бўлсангиз, сиз ҳам бу муаммолардаги асл масалани тушунасиз. Фикрингизни ишга солиш учун масаланинг асл моҳиятига эътиборингизни қаратиш мақсадида савол бераман, “аслида ер кимники? Ким уни тақсимлашга, яъни бу Қирғизистон учун, буёғи Тожикистонники, Ўзбекистонники…”- деб ечишга ҳақли? Ким?! Бизни ота-боларимизни қон-қақшатган, эл бошчиларини қириб ташлаган, ўзларини манфаати учун ҳар қандай ваҳшийликлардан тап тортмай қиладиган Россиями? Ёки бутун дунёни қонга белаётган, куфр фойдаси учун дунёда бўлаётган ваҳшийликларга кўз юмиб келаётган БМТми? Асло! Буларни бизнинг ерларимизни тақсимлашга ҳеч қандай ҳақлари йўқ!

Оламдаги ҳар бир нарса, жумладан Ер ҳам Аллоҳ Таолонинг мулкидир. Уларни йўқдан бор қилди, ҳеч қим унга шериклик қилгани йўқ, аслида шерикликни даъво қилаётганларни ҳам Аллоҳ Таоло яратган, ўзларига ноҳақдан шундай ҳуқуқларни олиб, Ернинг бу тарафи бизга қарашли, бу ерларда бизнинг ҳукмимиз ўтади деб, қалбаки ишлари билан мақтанишни хоҳлайдиган ундай золим кимсалар Қодир Зоднинг азобидан қутила олмайдилар. Сизлар ҳам улар билан бирга бўлишдан сақланинг. Аллоҳ Таоло айтади:

لَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَفْرَحُونَ بِمَا أَتَوا وَيُحِبُّونَ أَنْ يُحْمَدُوا وَيُحِبُّونَ أَنْ يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا فَلَا تَحْسَبَنَّهُمْ بِمَفَازَةٍ مِنْ الْعَذَابِ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ()وَلِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ()إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِأُولِي الْأَلْبَابِ()الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَى جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَذَا بَاطِلًا سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ() رَبَّنَا إِنَّكَ مَنْ تُدْخِلْ النَّارَ فَقَدْ أَخْزَيْتَهُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ

(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз қилган ишлари (яъни одамларни ҳақ йўлдан адаштиришлари) билан хурсанд бўладиган ва қилмаган ишлари билан мақтовлар эшитишни яхши кўрадиган кимсалар азобдан йироқ макондалар, деб ўйламанг! Улар учун аламли азоб бордир. Осмонлар ва ердаги бор мулк Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагил! Парвардигоро, албатта Сен кимни жаҳаннамга киритсанг, муҳаққақ уни расво қилурсан. Ва бундай золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир.

1916-йили 3январда Франциялик сиёсатчи Франсоа Жорж-Пико ва Ангилялик Марк Сайкс ўзаро келишиб, Ислом оламини парчалаб, майда давлатчаларга бўлиб ташлашга қарор қилишган. Бу келишим “Сайкс-Пико” деб аталади. Ислом оламининг шимолий тарафлари: Ўрта Осиё, Қозоғистон, Азарбайжон, Татаристон, Кавказ каби жойлар Россия улишига айланган. Россияда ревалюция бўлгандан кейин компартия 1924-йили Ўрта Осиёни Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон қилиб бўлиб ташлади. 1936-йили қайта кўриб чиқишди. Шунга асосан 1990чи йилларда “мустақил” давлатлар сифатида оламга танитишди, БМТига аъзо қилишди. Россия шу сабабдан бизга чегараларни бўлиб беришга ҳаққи борми? Ота-боболаримизни қириб, онгли, саводли ўғлонларимизни йўқ қилишгандан кейин ўзига шу ҳуқуқни бериб олиши қонунийми?! Адолатданми?! Шунча йиллар ўтган бўлса ҳам бизнинг юртларда фикр юритувчи, аққилли инсонлар чиқмаяптими?! Буни англаш учун жинни ёки манкурт бўлмаса бас, етади. Озгина ақли ишлайдиган инсонга ҳаммаси очиқ-ойдинку?! Қандай қилиб биздан қулликдан бошқа нарсани қабул қилмайдиган қонхўрларни, душманларимизни чизиб берган чегараларини асос қилиб, бир биримизга душмандек муомила қиламиз, талашамиз, уришамиз, ўлдирамиз?! Кандай?! “Бўлиб ташла-ҳукумронлик қил” деган қоида асосида бўлаётганини наҳотки тушунмасанглар?!

Бу чегараларнинг СССР вақтида салбий таъсири бир бирларига бўлмаган(социализм бунга йўл қўймасди), аммо бошқа Ислом юртларга нисбатан ўз кучини кўрсатган. Динимизда муқаддас деб саналган асосий учта масжидга: Макка шаҳридаги “Байтуллоҳ”га, Мадина шаҳридаги “Набавий масжидга”, Қуддус шаҳридаги “Ақсо масжиди”га, ҳамда Ислом юртларининг бошқа ерларига сафар қилиш амри-маҳол эди. СССР парчаланганда бизларни алоҳида қилиб, “мустақиллик” номини беришди. Ўша вақтлардан бошлаб бу чегаралар ўзаро низоларнинг асосий сабабчисига айланди. Шу сунъий чегаралар дастидан кўплаб жанжаллар чиқмоқда, қанчадан қанча бегуноҳ инсонлар қўрбон бўлмоқда. Қурол кўтармасдан ўлганларни мазлум ҳолда шаҳидлар қатори ажрларга етишини умид қиламиз. Аммо қурол кутариб ўлганларчи? Ўзларича “ғолиб бўлдик” деб ўзларини қаҳрамон санаётганларчи? Улар ҳақида Росулуллоҳ(с.а.в) қуйдагича хабар берганлар:

الحديث صحيح في الصحيحين عن النبي عليه الصلاة والسلام أنه قال: إذا التقى المسلمان بسيفهما فالقاتل والمقتول في النار قيل يا رسول الله هذا القاتل فما شأن المقتول؟ قال: لأنه كان حريصًا على قتل صاحبه

“агар икки мусулмон қиличи билан бир бирларига йўлиқсалар, ўлдирган ҳам, ўлган ҳам дўзаҳда(бўлади). Сўралдики; ё Росулуллоҳ, бу ўлдирган(тушунарли), ўлганди нима айби бор?: чунки у ҳам шеригини ўлдиришга ҳарис эди” – дедилар. Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Уришсак охиратимиз барбод бўлар экан, уришмасдан яшаганимизда бу чегаралар бизга нима фойдаси бор?! Лоақал бир дона файдасини айтинг! Тўғри, қурол-яроқлар, тақиқланган таварлар, гиёҳванд моддалар ҳеч қандай тўсиқсиз ўтаётгани ҳаммага маълум. Қонуний қароқчиларни тартиблаштириб берган кофирларга малайлик қилаётган раҳбарларга мўмайгина ҳаром бойликлар келиб туради. Лекин оддий инсонарга қандай манфаатлари бор? Савдогарларга, чўпонларга, деҳқонларга, боғбонларга, қариндошларини ҳолидан хабар олувчиларга, саёҳат қилмоқчи бўлганларга, ҳуллас одддий инсонларга қандай манфаати бор?! Минг йиллардан кўпроқ ҳеч қандай уришсиз, бир Уммат бўлиб яшамадикми?! 30 йил аввал ҳам бир бирларимиз билан талашмай яшаб келганмиз-ку?! Агар жинни бўлмасанг, кофирлардан қўрқмасанг, куфр сиёсати оқибатида манқуртларга айланиб қолмаган бўлсанг ҳақиқатни рўйи-рост гапир!

“Роббим Аллоҳ, диним Ислом, пайғанбарим Муҳаммад(с.а.в), китобим Қуръон” деб иймон келтирган мўминлар бундай сунъий, мусулмонларни бўлиб ташлайдиган чегараларни ҳисобга олиб, нафақат қарши иш қилиши, уришиши, бир-бирларини ўлдириши, ҳаттоки мўмин-мусулмонларни бўлишлари ҳаром бўлиб, ундай кимсаларни Росулуллоҳ(с.а.в) “биздан эмас” деб, бу ишни нақадар оғир гуноҳ эканлигини баён қилганлар. Ал Мўтамир ривоят қилган ҳадисда Росулулллоҳ(с.а.в)нинг шундай демоқда:

من قتل تحت راية عمية يدعو عصبية أو ينصر عصبية فقتلة جاهلية

“кимики асабийят (зулм-ноҳақлик устида ўз қавмига тарафкашлик қилиш)га чақирган ҳолда ёки ёрдам берган ҳолда  жоҳилият ҳайқириқлари остида ўлдирилса, у жоҳилий ўлимдир”. Муслим ривояти. (Мутавотир ҳадис).

« ليس منا من دعا إلى عصبية ، وليس منا من قاتل على عصبية ، وليس منا من مات على عصبية »

“кимики асабийят (зулм-ноҳақлик устида ўз қавмига тарафкашлик қилиш)га чақирса биздан эмас ва кимики асабийят (зулм-ноҳақлик устида ўз қавмига тарафкашлик қилиш)да уришса биздан эмас ва кимики асабийят (зулм-ноҳақлик устида ўз қавмига тарафкашлик қилиш)да ўлса биздан эмас”. (Абу Довуд ривояти). Бу ҳақида жуда ҳам кўп ҳужжатлар ворид бўлган. Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمْ بُرْهَانٌ مِنْ رَبِّكُمْ

– „Эй одамлар, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келди“, [4:174]

Яна айтади:

فَمَا يُكَذِّبُكَ بَعْدُ بِالدِّينِ () أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَحْكَمِ الْحَاكِمِينَ

Бас, (эй инсон), энди (яъни Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодир зот эканлигини билганингдан сўнг) нима сени (Қиёмат кунида бандаларнинг қилиб ўтган амалларига бериладиган) жазони ёлғон дейишга мажбур қилур?! Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?! (Дарҳақиқат Аллоҳ таоло Қиёмат кунида энг одил ҳукм қилгувчидир).  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here