Ақсо масжиди исломий армияларга фарёд қилиб, зобитлардан нусрат бериш ва озод этишни сўрамоқда

843
0

Ақсо масжиди исломий армияларга фарёд қилиб, зобитлардан нусрат бериш ва озод этишни сўрамоқда

Муборак Рамазон ойининг йигирма саккизинчи куни золим босқинчи яҳудий кучлари Ақсо масжидига бостириб кириб, намозхонларга ҳужум қилди. Мақсадлари, масжидда эътикофда ўтирган мусулмонларни чиқариб ташлаб, яҳудийларнинг «қуддус куни», дея номланган байрамларини ўтказиш ва талмудий маросимларини бажариб, масжид майдонларини булғаш эди. Босқинчилар Ақсодаги мусулмонларга қарата овозли ва газли гранаталар ҳамда резина ўқларини ёғдиришди… Ақсо намозгоҳида намоз ўқиётганларни қуршовга олиб, майдонни бўшатиш учун одамларни қувиб калтаклашди. Оқибатда улардан 200дан зиёди яраланди. Бир вақтнинг ўзида, яҳудийлар Ақсонинг ғарбий дарвозасидан кириб, майдонларини эгаллашга уринмоқда.

Ушбу жиноятлар жонли эфирларда кенг тарқалар экан, бутун дунё буни кўриб-эшитиб турибди. Асосан, мусулмон юртлари ҳукмдорлари ҳам, ўзларини муқаддас даргоҳлар ҳомийлари, дея даъво қилаётганлар ҳам, мусулмон юртлари армиялари ҳам, ҳаммаси кўриб-эшитиб миқ этмай туришибди. Улар икки қибланинг биринчиси ва Росулуллоҳнинг Исро маскани бўлмиш Ақсо масжидига ёрдам бераётганлари йўқ. Жиноятчи ҳукмдорлар Хавфсизлик Кенгаши каби мустамлакачилар инига ёки Араб давлатлари Лигаси каби сотқинлар ташкилотига мурожаат қилиб, хоинларча чақириқ йўллаш билангина кифояланишмоқда!

Фаластин аҳлини халқаро ҳимоя билан таъминлашга чақириш жуда-жуда ёмон хоинликдир. Чунки бу нарса яҳудий вужудини мустаҳкамлашни ҳамда у ердаги босқинчиликни халқаро босқинчиликка айлантиришни англатади. Исломга қарши курашадиган ва унга душман бўлган халқаро ҳамжамиятга ва халқаро муассасаларга мурожаат қилиш, Фаластинни озод этишга қодир бўлган мусулмонлар армияларига эса, мурожаат қилмаслик – таърифлаб бўлмас хоинлик ва адаштиришдир. Мусулмон юртларидаги хоинлар тўдаси ва Фаластин раҳбарияти Араб давлатлари лигаси йиғинини ўтказишга даъват қилаётган экан, бу уларнинг Фаластин масаласини тўғри йўналишидан буриб, йўқ қилишга қаратилган навбатдаги тил бириктирувларидир.

Фаластин масаласини Ислом ва Исломий Умматга қайтаришга ҳамда Уммат ва унинг армиясини яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаш сари ҳаракатга келишга чақириш Фаластинни озод этишга қаратилган ҳақиқий чақириқ ҳисобланади. Аллоҳга, Унинг Росулига ва мўминларга хиёнат қилган ҳукмдорлар тўдасигина армияларни Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишдан ва ушбу муборак юришдан тўсмоқдалар. Шу боис, мана шу разил малай раҳбарлар тўдасини ағдариш, ортидан муборак заминни озод этиш ва босқинчи яҳудийлардан тозалаш сари Уммат армияларини такбир садолари остида зудлик билан ҳаракатга келишга чақириш лозимки, айни мана шу чақириқ Ақсо масжидини озод этишга бўлган ҳақиқий чақириқдир. Шунинг учун биз мурожаатимизни Иордания, Туркия, Миср, Судан, Жазоир, Индонезия, Покистон, Ҳижоз ва бошқа мусулмон юртларидаги армия сафидаги ака-укаларимизга йўллаймиз:

Ақсога нусрат бериш ва Қуддуси шарифни озод этишга қўзғалинг…

Эй мусулмон зобитлар, яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб, Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканини озод этишга қўзғалинг.

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمْ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنْ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إلاَّ قَلِيلٌ

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!» [Тавба 38]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here