Фақат танқидлар ҳеч нарсани ҳал қила олмайди

612
0

Фақат танқидлар ҳеч нарсани ҳал қила олмайди

Ҳар йили Рамазон ойида бўлгани каби, бу йил ҳам босқинчи яҳудийлар мусулмонларни Масжид ал-Ақсода ибодат қилишдан тўсиш учун жирканч жиноятларга қўл урди. Куни кеча сон-саноқсиз қуролли яҳуд аскарлари Масжид ал-Ақсога ҳужум қилиб, ифторлик қилаётган мусулмонларнинг таомларини тўкиб ташлади ва уларга таровиҳ ўқишга рухсат бермадилар. Нафас буғувчи ва кўздан ёш оқизувчи газ, овозли бомба ва резина ўқлар билан қилинган ушбу ҳужумларда юзлаган мусулмонлар жароҳат олди, бир қанчаси ҳибсга олинди. Ҳужулмар ҳозир ҳам давом этяпти. Сўнги олинган хабарларга кўра, яҳудийлар Таровиҳ намози пайтида мусулмонларга канализация сувини сепган.

Босқинчи яҳудийлар бу жиноятларини бутун дунёнинг кўз ўнгида содир этишига қарамай, Исломий ўлкалар раҳбарларининг аксарияти сукут сақлашмоқда. Баъзилари эса одатий танқидларни такрорлашдан бошқа нарса қилмадилар. Уларнинг бугунги танқидий баёнотлари билан олдингиларининг бирдан-бир фарқи шундаки, бу галгисида аввалгисидан кўра “қаттиқроқ” танқид қилишга журъат қилишди. Шунингдек аввалгисида фақат президент танқид қилган бўлса, бу галгисида ташқи ишлар вазири, президент ўринбосари, алоқа вазири, президент воизи, мухолифат партиялар раҳбарлари ва сиёсатчилар биргаликда жўр бўлишиб танқид қилишди. Буларнинг фақат танқид билан кифояланишлари босқинчи яҳуд вужудини янада кучайтиришдан бошқа ҳеч қандай самара бермади. Яъни қўл остидаги кучли қўшинлари билан мақтанадиган исломий ўлкалар раҳбарларининг фақат танқид билан чекланишлари яҳудийларни жасоратлантирмоқда.

Аслида ушбу ҳокимларнинг ўзлари қаттиқ танқидга ва танқид ортидан улоқтириб ташлашга лойиқдирлар. Чунки бу раҳбарлар 75 йилдан бери Ақсога ҳужум қилиб, муслима аёллар ва болаларни ўлдирган босқинчи яҳуд зулмини фақат танқид қилишдан нарига ўта олишмади, ваҳолангки оғзаки танқид босқинчи яҳудларга заррача таъсир қилмаслигини ўзлари ҳам жуда яхши билишади.

Агар даъволари рост бўлса нега яҳудийлар билан имзоланган барча хиёнат шартномаларини бекор қилмайди? Нега ўртадаги барча алоқаларга чек қўйиб, уларга ҳаддини билдириб қўйиш учун армиясини сафарбар қилмайди ёки ҳеч бўлмаса санкциялар эълон қилмайди? Нима учун яҳудий элчилари ва разведка бўлимларини мамлакатдан ҳайдаб чиқармайди?

Гоҳида қаҳрамонлик кўрсатиб, “энди аниқ қадамлар ташлаш вақти келди”, дея гўё Мусулмон армиясини (Исроил)га жиҳод қилиш учун сафарбар қилаётгандек бўлишади. Аммо қилган ишлари яҳуд вужуди устидан ҳалқаро ташкилотларга шикоят қилиш бўлади. Шуни унутмангки, Қуддус масаласи халқаро сиёсат жиловини қўлида тутиб турган катта давлатларга ёки ўша катта давлатлар тузган БМТ каби халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш билан ҳал бўлмайди. Чунки муаммонинг манбаи айнан ўшаларнинг ўзларидир.

Фаластин муаммосининг асосий ечими – катта давлатлар истаса ҳам, истамаса ҳам – яҳудий вужудини Муборак Аксо ерларидан тамоман қувиб чиқиш орқали амалга ошади. Бу ишни эса фақат Халифалик давлатигина амалга ошира олади холос. Шунинг учун эй Мусулмон биродарлар, агар яҳудлар зулми остида хўрланаётган Фаластиндаги мусулмонларга, Хитой лагерларида эзилаётган Шарқий Туркистондаги мусулмонларга, Америка бомбалари остида қолиб, ҳалок бўлаётган Афғонистондаги мусулмонларга, шунингдек, Сурия, Аракан, Марказий Африка, Кашмир, Шриланка ва ҳоказо дунёнинг ҳар ерида куфр зулмидан инграётган мусулмонларга ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлсангиз Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилинг. Зеро Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилувчи Халифалик давлати Аллоҳнинг изни ила бутун зулмларга чек қўядиган ягона давлатдир.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here