«Инсон TV» оммавий ахборот воситаларининг профессионаллигини бузди ва жамоатчилик фикрини адаштириш учун сохта гувоҳ бўлиш йўлини танлади

347
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Инсон TV» оммавий ахборот воситаларининг профессионаллигини бузди ва жамоатчилик фикрини адаштириш учун сохта гувоҳ бўлиш йўлини танлади

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

Биз Туниснинг «Инсон TV» каналини оммавий ахборот воситаларининг профессионаллигини бузганликда айблаймиз. Чунки парламент депутати Сафи Саид билан ўтказилган мулоқот чоғида айни телеканал Ҳизб ут-Таҳрирни жангари, дея таърифлаш билан гўё ўзини маҳкама судьяси қилиб олди. Ҳизб ут-Таҳрирни президент Қайс Саид билан алоқаси борлигини айтиш билан жамоатчилик фикрини адаштириш учун ёлғон гувоҳ бўлишни ўзига раво кўрди. Ҳолбуки, бу телеканал яхши билади Ҳизб ут-Таҳрир 2019 йилги президентлик сайловлари арафасида матбуот конференциясида айни алоқани рад этган ҳамда Қайс Саидни Ғарбнинг малайи ва қўғирчоғи эканини очиқ айтган. Чунки ўша пайтда ҳамма Қайс Саидга алданиб, ўшани тарғиб қилаётган эди».

«Сиёсий ислом тўлқини қирғоқларга урилиб, чилпарчин бўлди», деган гапга раддия сифатида матбуот баёнотида бундай дейилади:

«Аслида, синиб чилпарчин бўлган коммунизм, социализм ва миллатчилик каби мусулмонларга ёт фикрлардир. Бугунги кунда биз бутун дунёда капитализм ва унинг бошқарув тизими бўлган демократиянинг синиб парчалана бошлаганига гувоҳ бўлмоқдамиз, Яқинда эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо этилиши билан бу келгинди фикрларнинг қолган-қутгани ҳам вайрон бўлиб, ўрнига Ислом келажакдир.

وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَن يَكُونَ قَرِيباً

«Ҳали улар: «У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!» [Исро 51]

Роя газетасининг 2021 йил 31 март чоршанба кунги 332-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here