Мўъминлар аҳамият бериши зарур бўлган ишлар (1)

540
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Мўъминлар аҳамият бериши зарур бўлган ишлар (1)

Мўъминлар шаҳодат калимасини айтишлари билан ўзини Аллоҳнинг бандаси-қули эканига гувоҳлик берган. Лекин бу ҳақиқийми ёки соҳтами ҳаммага ошкор қилиб қўйиш учун Аллоҳ Таоло ҳар ҳил синовларни рўпарў қилади, Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنْ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنْ الْحَقِّ لِكُلٍّ جَعَلْنَا مِنْكُمْ شِرْعَةً وَمِنْهَاجًا وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ لَجَعَلَكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَلَكِنْ لِيَبْلُوَكُمْ فِي مَا آتَاكُمْ فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ إِلَى اللَّهِ مَرْجِعُكُمْ جَمِيعًا فَيُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ

Сизга эса (эй Муҳаммад), ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган Ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, ҳаммангизни бир миллат қилиб қўйган бўлур эди. Лекин ўзи ато этган нарсаларда сизларни имтиҳон қилиш учун (ҳар бир миллатга алоҳида шариат йўл қилиб қўйди). Бас, яхши амалларга шошилингиз! Барчангиз Аллоҳга қайтишингиз бор. Сўнг у зот сизларга ихтилоф қилгувчи бўлган нарсаларингизнинг хабарини берур. [5:48]

  1. Мўминлар учун ҳозирги кунларимиздаги энг зарур бўлган фарз, яъни

Аллоҳнинг амри – куфр-мункарларга рози бўлмасдан, уни ўзгартириш учун ҳамда Аллоҳ бандалари учун нозил қилган аҳволга олиб келиш учун бош қотириши, бу ишни бошқа ҳар қандай ишдан устун қўйиши, уни амалга ошириш мақсадида мумкин қадар фидоийлик кўрсатишдир. Шунга бепарво бўлаётганларга Аллоҳ Таолонинг ҳукмини-фармонини эслатиш ҳам шу ишга хисса қўшиш ҳисобланади. Аммо мункарлар тўлиб тошиб турган вокеъликка нисбатан жим туриш, сукут сақлаш ёки бирор нарса қилаётгандек бўлиб ўзини кўрсатиш мўмин учун ҳаром, чунки “Ҳақдан юз ўгириб, улар (ўзларининг ёки кофирлар)нинг ҳавойи нафсларига эргаш”иш бўлиб қолади.

Сукут қилиш шариатда вокеъликда бўлаётган ишга розилик белгиси бўлиб, агар у иш мункар иш бўлса, сукут қилувчи ҳам унга ўз хиссасини қўшаётган ҳисобланади. Қуйида унинг далилларини келтириб ўтамиз:

«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ, فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ, فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ»

«Сизлардан кимда-ким бирор мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар (қўли билан)қайтаролмаса, тили билан (қайтарсин). Агар (тили билан ҳам)қайтаролмаса, қалби билан(инкор қилсин, яъни рози эмаслиги – ёмон кўрган нарсасига бўлган муносабатидек – ҳар бир ҳаракатидан, кўринишидан билиниб турсин.). Бу эса энг заиф иймондир». Бу ҳадисни Муслим Абу Саид орқали ривоят қилган.(сайтимизда чиққан “сукут қилиш – демократияни қўллаб қувватлашга далилдир” темасини ўиқиб чиқинг). Аллоҳ Таоло айтади:

أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَحْكَمِ الْحَاكِمِينَ

Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?! [95:8].

أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنْ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ

Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?! [5:50].

Яна бир далил: Муслим Нофеънинг шундай деганини ривоят қилди: Ибн Умар менга бундай деди: мен Росулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деганини эшитдим:

«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди».

 (давоми бор)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here