Исломда Бошқарув низоми

587
0

Исломда Бошқарув низоми

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«لَتُنْقَضَنَّ عُرَى الْإِسْلاَمِ عُرْوَةً عُرْوَةً فَكُلَّمَا انْتَقَضَتْ عُرْوَةٌ تَشَبَّثَ النَّاسُ بِالَّتِي تَلِيهَا، وَأَوَّلُهُنَّ نَقْضًا الْحُكْمُ وَآَخِرُهُنَّ الصَّلاَةُ»

 “Ислом арконлари бирма бир узилиб боради. Қачон бир аркон узилса одамлар кейинги арконга ёпишади. Биринчи узиладиган аркон ҳукм (бошқарув) бўлса охиргиси намоз”, дедилар. (Имом Аҳмад “Муснад”, Табороний Муъжами Кабир”, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”).

 Биз бу ҳадис ҳақиқатига тарих ва ҳаётимизда кўп гувоҳ бўлдик. Халифалик қулатилганидан сўнг парчаланиб ташланган мамлакатларимизнинг ҳар бирида турли даражада намозларимизга қадар тақиқлар қўйилди. Ҳозир баъзи мусулмонлар “кўпчилик намоз ўқиб қолса Ислом ҳаётга қайтиб келади” деб ўйлашади. Биринчидан, бу Исломни ҳаётга олиб келишнинг шаръий тариқати эмас. Иккинчидан, Ислом бу билан қайтиб келмаслиги воқъеда ҳам кўриниб турипти. Масалан, мана ўтган йили пандемия баҳонаси билан кофирга малай ҳакимлар кўп намозларни шариятга зид равишда тақиқлаб қўйишди.

 Қадрли мусулмон биродарлар, Умар розияллоҳу анҳу “Бу иш унинг аввали нима билан ислоҳ бўлиб ўнгланган бўлса яна қайта ўша билан ўнгланади” деганидек, ишимизни Ислом билан ўнглайлик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даставвал фикрий-сиёсий кураш олиб бордилар ва Ислом давлатини барпо қилдилар. Бу давлат 13 аср мобайнида ҳукм юритди, унда Ислом тўла татбиқ қилинди. Демак, ҳозир ҳам Ислом тўлиғи билан ҳаётга қайтиб келиши учун уни қайта барпо этиш йўлида фикрий-сиёсий кураш олиб боришимиз вожиб.

 Қуйида эътиборингизга Ислом Давлатининг бошқарув низомини ҳавола қиламиз.

 Бошқарув (ҳукм)

  1. Халифа
  2. Тафвиз муовини
  3. Танфиз муовини
  4. Волийлар

Идора

  • Қўшин
  • Ички хавфсизлик
  • Ташқи ишлар
  • Саноат.
  • Қозилик

Одамлар ўртасидаги ҳусуматлари ажрим қиладиган қози

Муҳтасиб қози

Мазолим қозиси

  1. Инсон манфаатлари

Таълим

Тиббиёт

Йўл қуриш

Иш билан таъминлаш

Қишлоқ хўжалиги ва бошқалар

  1. Байтулмол

Киримлар

Чиқимлар

  1. Ахборот

Ахборот воситаларига рухсат олиш

Давлатнинг ахборот сиёсати

Маслаҳат ва муҳосаба

  1. Уммат мажлиси (Мажлисуль-Умма).

Қадрли мусулмон биродарлар, мана шу низом билан бошқарилувчи Ислом давлатини тиклаш учун бўлган фикрий-сиёсий курашга қўшилинглар!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here