Покиза муслималардан қўлингизни тортинг!

338
0

Матбуот баёноти

Покиза муслималардан қўлингизни тортинг!

 2021-йил 29-март куни Бишкек шаҳар Ленин тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари эрта тонгда, бомдод номозидан кейин 6та хонадонга бостириб кириб, бир нечта опа-сингилларимизни қўлга олишди. Қўлга олишганидан сўнг улар бир синглимиздан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарафи ҳимоя қилинган тадбирларда иштирок этгани борасида кўрсатма олишган. Бошқа опа-синглларимизни ҳам шу баҳона билан қўлга олишган.

 Шу ўринда бир савол туғилади: Нима, бу билан ҳукумат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилганларни қўллаяптими? Ёки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарафини ҳимоя қилиш ва шу муносабат билан ўтказилган тинч митингда иштирок этиш жиноят ҳисобланадими?! Албатта йўқ! Нафақат шариатда, ҳатто уларнинг бугунги жоҳилий қонунларида ҳам бу жиноят ҳисобланмайди. У ҳолда ҳукумат бу орқали нимани кўзламоқда?

 Биринчидан, бунда ҳукумат мустамлакачи кофир хўжайинлари ва уларга малай бўлган қўшни мамлакатлар ҳукуматларининг Исломга қарши қилаётган гиж-гижларига бўйсунаётгани аниқ. У ҳолда бундай давлат ҳокимиятидан нима маъно бор? Ўзгаларнинг талабларига бўйсунадиган бўлса, ҳокимиятнинг ўз халқига ғамхўрлик қилиши керак деган асосий масъулияти қаерда қолади?

 Иккинчидан, ҳозир озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсди, ишсизлик даражаси ошди, инфляция кучайиши ортидан халқ қийнала бошлади, натижада ҳокимиятга нисбатан норозиликлар кучайиб бормоқда. Шу сабабли ҳокимият халқни “диний экстремизм” билан чалғитишга ҳаракат қилмоқда. Ҳизб аъзоларига нисбатан бўлаётган бу ва бундан бошқа воқеалар шунга далолат қилмоқда. Аслида, ҳокимиятнинг ҳозирги вазифаси халқни муаммолардан чалғитиш эмас, балки муаммонинг тўғри ечимини топиб, одамларнинг муаммоларини ҳал қилишдан иборат бўлиши керак.

 “Диний экстремизм” асли йўқ нарса, бу мустамлакачиларнинг Исломга қарши курашиш учун ўйлаб топган эртаги. Бундан ташқари, Акаевдан тортиб бугунги кунга қадарги ҳокимиятларнинг барчасини ҳокимиятга келиши ёки кетиши – ўзларининг қонунларига биноан – экстремизмга тўғри келади. Аслида, ушбу ҳокимиятлар ва уларнинг хўжайини бўлган мустамлакачилар Ҳизб ут-Таҳрир ҳокимиятга эришиш учун куч қўлламаслигини жуда яхши билишади. Ҳизб қўрққанидан эмас, балки бу шаръий ҳукм бўлгани учун шундай қилади ҳамда фақат фикрий ва сиёсий кураш олиб боради. Ҳизбга қарши бундай босимлар бўлганида эса бу Ҳизб аъзолари ғайратига ғайрат қўшади ва фаолиятини янада кучайтиради.

Эй ҳокимият эгалари, сизлар ҳам Умматнинг бир бўлагисизлар, шунинг учун Умматнинг фарзандлари бўлган Ҳизб аъзоларига туҳмат қилиб, зулм ўтказувчи золимлардан бўлиб қолманглар. Уммат ҳозир қийин вазиятда турипти, унинг муаммоларини энг афзал суратда ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Энг тўғри ечимлар эса Исломда мажуд.

 Эй орган ходимлари, турли давлат тўнтаришларида турли хил кучлар томонидан қандай тошбўрон қилинганингизни эсланг, энди кучларингни муслима опа-сингилларингизга кўрсатиб, аламларингни улардан оляпсизларми?! Эс-хушингизни йиғиштириб олинг!

 Аллоҳ таоло айтади:

وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا

Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устиларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар. [33:58]

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

01. 04. 2021

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here