HRW Ўзбекистонни жиноят кодексидан гомосексуализмга оид моддани чиқариб ташлашга чақирди

289
0

HRW Ўзбекистонни жиноят кодексидан гомосексуализмга оид моддани чиқариб ташлашга чақирди

 “Ўзбекистонда гейлар ҳибс ва таъқиблар билан бир қаторда гомофоблар ҳужумига дучор бўлмоқда. Ҳукумат гейларга тенг ҳуқуқ ва эркинлик бериши, гомосексуализмни жиноят, деб кўрувчи Совет давридан қолган қонунни бекор қилиши керак!”. Бундай чақириқ битилган баёнотни Human Rights Watch халқаро ташкилоти 23 мартда эълон қилди.

 Марказий Осиё ўлкалари орасида фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда гомосексуализм учун жиноий жазо белгиланган.​

 Туркманистон ўз қонунини қайта кўриб чиқишини айтган. Ўзбекистонда эса 2021 йил 22 февралда муҳокамага қўйилган янги Жиноят кодекси лойиҳаси 154-инчи моддасида гомосексуализм учун жиноий жазо ўзгармаган ҳолда сақланиб қолган.

 HRW баёноти АҚШ президенти Жо Байден бутун дунё бўйлаб лесбиянка, гей, бисексуал, трансгендер, квир ва интерсекс (LGBTQI) одамларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини кенгайтиришга қаратилган фармонни имзолаган бир пайтда айтилди.

 Инсон ҳуқуқлари халқаро Human Rights Watch ташкилоти 23 март кунги баёнотида “Ўзбекистон эркаклар ўртасидаги ўзаро келишилган жинсий ҳатти-ҳаракатларни декриминаллаштириши ва шу орқали уларнинг шахсий дахлсизлиги, хавфсизлиги ҳамда уларнинг камситилмаслигини кафолатлаши керак”, — дейилган.

 Бу ерда гап Ўзбекистон Жиноят кодексидаги бир жинсли сексуал муносабатлар учун уч йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган 120-модда (Бесоқолбозлик) ҳақида бормоқда.

 “120-модда Ўзбекистондаги гомосексуал ва бисексуал эркакларни ўта ҳимоясиз қилиб, жамиятда уларни четга суриб ташлаган. Ўзбекистон гомосексуализм жиноят, деб кўриладиган сарқитдан воз кечиб, Жиноят кодексидан гейлар ҳуқуқларини бузувчи бандларни олиб ташлаши керак”,- дейди ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Хью Уильямсон.

 Изоҳ: Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни даъво қилувчи “Human Rights Watch” ташкилоти бундан аввал ҳам ўзбек ҳукумати, жумладан, Мирзиёевга мурожаат билан чиқиб, жинсий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирган эди. Ташкилот эълон қилган баёнотда: “Президент Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашда чиқишидан сўнг инсон ҳуқуқлари муаммоси ислоҳотлар марказида бўлиши керак, дея ваъда берганидан сўнг, бугунги кунда бор эътибор Ўзбекистонга қаратилган”, — деган ва ўз шерикларини ўзбек расмийларига босим ўтказишга чақирган эди.

 Маълумки, инсон ҳуқуқлари АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларининг заиф ва ўз манфаати йўлига солмоқчи бўлаётган давлатларга нисбатан босим ўтказиш қуролидир. Улар бу қурол воситасида давлатларга босим ўтказишади, рақиб давлатларни эса оламий сиёсатда обрўларини тўкишда айнан инсон ҳуқуқлари деган қуролдан фойдаланади. Масалан, мушрик Хитой ҳукумати ўнлаб йиллар мобайнида уйғур мусулмонларига зулм ўтказиб, уларни миллат сифатида йўқ қилишга ҳаракат қилиб келаётгани бўлишига қарамай АҚШ ва Европа давлатлари бунга кўз юмиб келишаётган эди. Аммо Хитой ривожланиб, оламда Америкадан кейинги иккинчи қудратли давлатга айланиб АҚШ манфаатларига таҳдиди уйғота бошлагач, Шарқий Туркистондаги мусулмонлар ҳуқуқларини “ҳимоя қилиш” Ғарб давлатлари учун “асосий масалага” айланди.

Демак, мазкур баёнотдан кўриниб турибди- ки, ўзбек режимига босим ўтказиш учун “инсон ҳуқуқлари” ишга солина бошланди. Ташкилотнинг аввалги баёнотида бутун эътибор Ўзбекистонга қаратилганини урғулаши ўзбек ҳукуматининг АҚШ манфаатлари йўлида етарлича хизмат қилмаётганини англатади.

 Ислом ва мусулмонлар масаласида эса инсониятнинг энг тубан холати бўлган бесоқолбозликка берилаётган эътиборчалик эътибор қаратилаётгани йўқ. Тўғрироғи атайин бепарволик асосида сиёсат олиб борилади. Улар ўзларининг кўп стандартлик қарашларидан келиб чиқиб Ислом ва мусулмонларга бўлаётган эътиборни хар қайси давлатда хар хил стандартлар билан олиб борилаётганига сукут қилишади. Ўз навбатида бесоқолбозлик ва бир жинслик никоҳлар масаласида ҳеч қандай икки хил стандартлар бўлишига йўл бермасликларини демократик ҳақ-ҳуқуқлар билан изоҳлашади.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here