Мусулмон юртларидаги мавжуд режимлар таянчини қурт кемириб, тикланажак Халифалик қаршисида дош беролмас ҳолатга етиб келган

169
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмон юртларидаги мавжуд режимлар таянчини қурт кемириб, тикланажак Халифалик қаршисида дош беролмас ҳолатга етиб келган

Устоз Боҳир Солиҳ

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими аъзоси

Мафкура ва қудрат, бу иккиси давлатнинг – ҳар қандай давлатнинг – таянчи ҳисобланади. Улардан бири иккинчисидан устун келгани сари, давлат ё тараққиётга кетади ёки таназзулга. Қачон бу икки таянч баробар уйғунлашса ва бирлашса, давлат кучли, мустаҳкам, муваффақиятли давлат бўлади. Табиийки, қачон давлат иккала таянчни йўқотса, албатта ағдарилиб, парчаланади.

Росулуллоҳ ﷺ асос солган давлат қарийб ўн уч аср давом этиб, бир неча аср дунёнинг биринчи давлати бўлиб келди. Чунки бу давлат буюк мафкура ва атрофидаги ўғлонлар жамоаси билан бошланган эди. Ўшанда саҳобалар мафкурани дилларига чуқур жойлаб, тиллари ва таналари билан уни бошқаларга етказдилар. Шу мафкурани раъйи омга айлантириб, кенг жамоатчилик базасини яратдилар. Кейин Росулуллоҳ ﷺ ўзлари тахмин қилган тарафлардан куч-қудрат изладилар. Ниҳоят, Аллоҳ Таоло ул зот учун бир куч-қудрат муҳайё этиб бердики, унда ҳам мафкура, ҳам куч-қудрат жамланиб, давлат барпо бўлди. Борган сари бу давлат ўсиб, ривожланди, кенгайди… кейинчалик ўз нури ва ҳокимияти билан дунёнинг уч қитъасини қамраб олди.

Ислом давлатида мафкура билан куч-қудрат учрашгани, балки гўзал суратда уйғунлашгани сабабли бу давлат бир неча аср яшаб, дунёнинг машъаласига айланди. Бироқ кейинчалик давлат раҳбарларининг дилларидан, сиёсий доира ва халқ базасидан мафкура узоқлашди. Давлатга таянч бўлган куч-қудратга дарз етди. Ажнабий кучлар Ислом давлати орасидаги малайлар билан тил бириктириб, уларнинг ёрдамида, ҳеч қандай қаршиликсиз давлатни ағдаришга муваффақ бўлишди, Халифаликка якун ясашди. Улар Ислом давлати ўрнига золим бошқарувларни ўрнатишди. Бу бошқарувлар зулм ва куч-қудратга таянди. Мана, бугун биз ўша золим бошқарувда юз йилни ўтказдик.

Мусулмон юртларидаги мавжуд давлатларга бир боқиш биланоқ у ерлардаги режимларнинг қанчалар заиф ва таназзулга юз тутганини кўриш мумкин. Шу даражадаки, улар битта кучли зарбага ҳам дош беролмайди. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик эълон қилингандаги тўфон зарбаларига эса, эрта қачон дош беролмайди.

Мафкура жиҳатидан олсак, мусулмон юртларидаги мавжуд режимлар ҳатто энг яхши замонларида ҳам умуман мафкурага таянишмаган. Балки маълум ўтиш даврлари ва баъзи шароитларда иккиламчи ёки умумий фикрларга боғланишган. Оқибатда бу фикрлар синди, сохта ва ёлғонлиги фош бўлиб, шармандаси чиқди. Булар ватанпарварлик, араб миллатчилиги, баасчилик, коммунистик, ҳуррият, демократик, дунёвийлик, мўътадил ислом, қаршилик ҳаракати… каби фикрлар эди. Булар билан бирга раҳбарларнинг шахсият ва башаралари ҳам фош бўлди. Ҳатто раҳбарларнинг юзидаги маскалари тушиб, кўтариб чиққан байроқлари йиртилиб, айб-уятларини тўсишнинг имкони бўлмай қолди.

Мусулмон юртларидаги мавжуд режимларни қўллаб-қувватлашда салмоқли ролга эга бўлган энг муҳим таянч кучдир, бошқача айтганда, темир ва оловдир. Режимлар халқларга зулм ўтказиш ва уларни репрессия қилишда айни шу кучга таянишди. Буни улар қатли ом, қамоққа ташлаш, қийноққа солиш, оч-қашшоқ қилиш ва эммигрантларга айлантириш, ҳатто жинсий зўравонлик ва ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилиш билан амалга оширишди. Бунинг учун турли шафқатсизлик, таҳдидлар қўллаб, кўплаб инсонларни режим ва уларнинг хавфсизлик хизматидан қўрқиб титрайдиган кимсаларга айлантириб қўйишди. Шу орқали бу режимлардан қочиб қутулиш, халос бўлиш, уларга исён қилиш, уларни ағдариш амри маҳол нарса, деган ишонч-қаноатни пайдо қилишди.

Кунлар, ойлар ва йиллар шу зайлда ўтиб, ниҳоят, Уммат орасида ўғлонлар дунёга келди. Улар тоғутларга ўз жонлари билан қарши туриб, уларга ўз ихлоси, саботи ва журъати билан зарба бердилар. Ушбу ўрнак Уммат орасида кураш руҳини қўзғади, режимларга зулму зўравонлиги билан қарши туриб, уларни ўзгартира олишга умид чироғини ёқди. Кейин араб баҳори қўзғолонлари бошланиб, халқларнинг жобир режимларни ўзгартириш ва улардан қутулишга қодирликларини исботланди. Одамлар мавжуд режимларнинг қанчалар заиф ва мўрт эканини тушуниб етдилар. Халқларда ўзларига ва ўзгартиришга қодирликларига бўлган ишонч қайта тиклана бошлади.

Режимлар ва улар ортидаги Ғарб қаттиқ уриниб, бу режимларнинг ва уларнинг хавфсизлик хизматининг ҳайбатини қайта тиклашга ҳаракат қилишди. Бунинг учун қирғин, қамоққа олиш ва турли хил жиноятларни содир этишди. Бироқ бу режимларни бир кунда ёки бир ҳафтада ағдариб ташлаш мумкин, деган ишончни халқлар миясидан суғуриб ташлашолмади. Уммат ибн Алининг қочиши, тоғут Ҳусни Муборакнинг йиқилиши, Қаззофий ва Али Абдуллоҳ Солиҳларнинг ўлими манзарасини ҳамон унутгани йўқ. Режимлар Умматга қўрқув ва ҳайбат кўринишларини қайта солишга тинимсиз уринишяпти, аммо уддалашолмаяпти. Ҳатто одамлар режимлардан қўрқишидан кўра, режимлар одамлардан кўпроқ қўрқадиган бўлиб қолди.

Агар одамлар режимларга қарши қаттиқ қўзғалса, режимларнинг уларга кучи етмаслиги, чунки бу режимларда таянган ҳақиқий куч-қудрат етишмаслиги, улар асл эмас, пуфлаб шиширилган арслон эканликлари инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди. Шунинг учун уларнинг барча саъй-ҳаракатлари энг сўнги ҳал қилувчи лаҳзага етиб боришни олдини олишга ёки уни кечиктиришга қаратилган. Чунки улар ушбу лаҳзага дош беролмасликларига юз фоиз ишонишди. Ушбу ҳал қилувчи лаҳза, Уммат иродаси жамланадиган ва муайян куч ва ёрдам аҳли мана шу ирода томонига ўтадиган лаҳзадир.

Мусулмон юртларидаги мавжуд режимлар ва улар ортида турган мустамлакачи Ғарб Умматнинг ўзгартириш зарур, деган ишончи ўсиб, жуда мустаҳкамланганини, Уммат Исломдан ўзга альтернативага асло рози бўлмаслигини англаб етди. Шу сабабдан Ғарб Исломни миниб юриш учун йиллар давомида мўътадил ва экстремистларни қўллаб-қувватлаб келди. Бундан у мусулмонларни алдаш учун бирор альтернативани топгунига қадар Умматни боши берк кўчада тентиратиб юришини кўзлади. Бундан ташқари, Умматдаги қўрқув йўқолиб, режимлардан аввалгидек қўрқмай қолганини, қулай фурсат топилди дегунча, уларга қарши туриши мумкинлигини ҳукмдорлар ҳам, улар ортидаги Ғарб ҳам англаб етди.

Демак, режимларнинг ҳайбати синиб, Умматни қўрқита олмайдиган ҳолга келиб қолганини, шунингдек, уларнинг ўз халқларини эргаштирувчи фикрлардан бўшаб, шармандаси чиққанини эътиборга олсак, уларнинг ожизлиги яққол кўриниб қолди. Энди уларнинг келаётган Халифалик тўфонига дош бера олмай қолишгани, ҳал қилувчи лаҳза келиб, мусулмон юртларининг бирида иккинчи рошид Халифалик барпо бўлса, бу режимлар Умматга қарши туролмасликлари очиқ ҳақиқатга айланди.

Мусулмон юртларидаги мавжуд режимлар чириб, оёқларидан бошларига қадар қурт кемириб ташлади. Ишлар тизгини уларнинг назоратидан чиқиб кетишини кечиктириш учун кечаю кундуз чираниб ётишибди. Тақдирлари ҳалокат эканига ақллари етиб, уни кечиктиришга уринишяпти, холос. Зотан, соат милларини ортга қайтариб бўлмайди, ўтган иш ўтди-кетди, энди Уммат аввалги қўрқувга, ўзгартиришдан умидсизланишга асло қайтмайди. Режимлар ҳам аввалгидек мавжуд воқеликни диктоват қилиш ва халқлар устидан чангалларини мустаҳкамлаш вақтини қайтара олишмайди.

Яқинда, Аллоҳнинг изни ила, Халифалик барпо бўлса, бу режимлар ва уларнинг гумашталарининг бор-йўқ ташвишлари қочиб қолиш бўлади. Улар умматни қўлига тушиб қолишдан ва унга тотдирган шунча азоб-уқубатлари учун ҳисоб беришдан қутулишни ўйлаб қолишади. Аммо Халифалик ва Уммат тўфонига қарши туриб курашишга келсак, бу амалга ошмайдиган бир хаёлга айланди, қолди.

Роя газетасининг 2021 йил 10 март чоршанба кунги 329-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here