Биз Халифалик билан тирикмиз, масжидларимиз ва муқаддас даргоҳларимизни ҳам Халифалик ҳимоя қилади

366
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Биз Халифалик билан тирикмиз, масжидларимиз ва муқаддас даргоҳларимизни ҳам Халифалик ҳимоя қилади

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими аъзоси устоз Абдуссалом Исҳоқ қаламига мансуб

Ислом ва куфр ўртасидаги кураш қадимдан, Набий ﷺнинг замонидан буён турли хил услуб ва воситалар ёрдамида давом этиб келади. Жумладан тўғридан-тўғри душманлик қилиш, қиёдат-етакчиликни ожиз ва муваффақиятсиз қилиб кўрсатиб, жуда хунук сифатлар билан ёмонотлиқ қилиш каби. Ислом ҳаёт манҳажи ва мукаммал тузум бўлиб, унда инсон муаммоларининг ечимлари мавжуд. Зеро, инсонлар Исломда ўзаро тенг ҳисобланиб, уларнинг ҳар бирига Аллоҳнинг қуллари, дея қаралади.

Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилганда, Исломнинг ҳаётда кенг қамровли сиёсий инқилоб ясаши Қурайш кофирларига аён бўлиб қолган эди. Ўшанда Набий ﷺ Қурайш зодагонлари ва етакчиларини йиғиб, биргина калимани айтинглар, шу туфайли бутун араблар устидан ҳукмрон бўласизлар, бутун ажамлар сизларга итоат қилади, дедилар. Кофирлар: бир эмас, юзта калимани айтмаймизми, дейишди. Шунда ул зот ла илаҳа иллаллоҳ, калимасини айтинглар, деди. Улар эса, илло мана шу калимани айтмаймиз, дейишди. Сўнг, бир қанча услублар қўллаб, Пайғамбар ﷺ ва у зотнинг асҳоблари манҳажига қарши курашишни бошлашди. Улар азоблаш, Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларини қувғин қилиш, ул зот ﷺни ҳақоратлаш… каби бир қанча услубларни ишга солишди. Бу услуб ва даъволар Набий ﷺ ва асҳобларига зиён етказолмади. Билъакс, мабдада собит туришларини, ҳеч кимга ялтоқланмай, ялинмай, Аллоҳнинг ўз даъватига нусрат беришига бўлган ишончларини янада зиёда қилди.

Ҳа, кураш хусусиятлари ва Исломга қарши қутурган ҳужумлар ўшандан бошланди. Қурайш раҳбарлари Муҳаммад ﷺнинг тез орада уларнинг ҳокимиятини тортиб олишини сезган эди. Шунинг учун, ул зотнинг обрўсини тўкиш, пайғамбарлигини ёлғонга чиқариш, масхаралаб-кулиш ва озор етказиш, одамларни ул зотдан тўсиш учун турли хил туҳмат ва иғволар тарқатиш, ул зотга имон келтирганларни хорлаш каби қўлларидаги барча услублардан фойдаланишди.

Баъзан, ул зотни мажнун, дейишди:

وَقَالُوا يَا أَيُّهَا الَّذِي نُـزِّلَ عَلَيْهِ الذِّكْرُ إِنَّكَ لَمَجْنُونٌ

«Улар: «Эй (ўзига) эслатма-Қуръон нозил қилинган (деб даъво қилаётган) киши, дарҳақиқат, сен, мажнунсан, дейишди» [Ҳижр 6]

Баъзан, ул зотни сеҳргарлик ва ёлғончиликда айблашди:

وَعَجِبُوا أَنْ جَاءَهُمْ مُنْذِرٌ مِنْهُمْ وَقَالَ الْكَافِرُونَ هَذَا سَاحِرٌ كَذَّابٌ

«(Макка мушриклари) уларга ўзларидан бир огоҳлантирувчи-пайғамбар келганидан ажабландилар. Кофирлар – бу бир ёлғончи сеҳргардир, дейишди» [Сод 4]

Баъзан ул зотга шоирлик ва коҳинлик нисбатини беришса, баъзан бечора асҳобларини масхаралашди, уларни кулгини келтирадиган ва ҳазил-мутойиба қиладиган кимсалар қилиб кўрсатишди:

وَكَذَلِكَ فَتَنَّا بَعْضَهُم بِبَعْضٍ لِّيَقُولُوا أَهَؤُلَاءِ مَنَّ اللَّهُ عَلَيْهِم مِّن بَيْنِنَا أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَعْلَمَ بِالشَّاكِرِينَ

«Бизларнинг орамиздан ана ўшаларга Аллоҳ инъом қилган эмишми?» – дейишлари учун уларнинг баъзиларини баъзилари билан ана шундай имтиҳон қилдик. Ахир шукр қилгувчиларни Аллоҳ яхшироқ билгувчи эмас-ми?!» [Анъом 53]

Кураш услубларидан яна бири ахборот курашидир. Масалан, Ислом аҳкомларини бузиб кўрсатиш ва улар тўғрисида шак-шубҳа уйғотиш каби. Бундан бошқаларнинг даъватни қабул қилишлари у ёқда турсин, ҳатто бу ҳақда фикрлашга ҳам ўрин қолдирмасликни кўзлашган. Шу боис Қуръон ҳақида

إِنْ هَذَا إِلا إِفْكٌ افْتَرَاهُ وَأَعَانَهُ عَلَيْهِ قَوْمٌ آخَرُونَ

«Бу фақат (Муҳаммад) ўзи тўқиб олган бир ёлғондир, унга бу (ёлғонни тўқишда) бошқа бир қавм ёрдам қилган» [Фурқон 4]

дейишди.

وَقَالُوا أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ اكْتَتَبَهَا فَهِيَ تُمْلَى عَلَيْهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً

«Яна улар – бу аввалгилардан қолган афсоналардир. (Муҳаммад) уларни кўчириб олган. Бас (бу афсоналар бировлар томонидан) унга эртаю кеч ўқиб берилур, дейишди» [Фурқон 5]

Улар яна бундай дейишди:

وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ

«Биз уларнинг – (Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмоқда, деяётганини албатта билурмиз» [Наҳл 103]

Ўшанда мусулмонлар учун Ислом манҳажи ва мафкураси ғоят аниқ бўлган. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Қурайшнинг Исро ва Меърож масаласида шубҳа солишига худди шу йўсинда муносабат билдирган. Ўшанда Қурайш Абу Бакр Сиддиқнинг олдига бориб, Росулуллоҳнинг Исро ва Меърож воқеаси ҳақидаги сўзларини айтиб беради. Шу орқали у киши билан Росулуллоҳ ﷺ ўртасига фитна солишга уринади. Шунда Абу Бакр «буни Росулуллоҳ айтдими?», деб сўрайди. Қурайш «Ҳа», деб жавоб беради. Абу Бакр «Росулуллоҳ шундай деган бўлса, тўғри айтибди», дейди. Қурайш эса, «бу масалада уни тасдиқлайсанми?!», деб сўрайди. Абу Бакр бундай жавоб қилади: «Мен ул зотни бундан каттароқ масалаларда ҳам, ул зотга кечаю кундуз самодан ваҳи келаётганини ҳам тасдиқлайман-у, нега ул зотнинг тўсиқдан ошиб, самога кўтарилганини тасдиқламайин. Аллоҳга қасамки, буниси унисидан ҳам оғирроқдир». Абу Бакр шундай деб, Росулуллоҳ ﷺнинг олдиларига боради. Қараса, ул зот инсонларга Исро ва Меърож воқеасини айтиб бермоқдалар… Абу Бакр бошини қимирлатиб, «Тўғри айтдингиз, мен Аллоҳнинг Росули эканингизни тасдиқлайман», дейди. Шунда Набий ﷺ Абу Бакрга қарата «Эй Абу Бакр, сиз сиддиқсиз», дейдилар. Дарҳақиқат, Абу Бакр Сиддиқнинг Исро ва Меърожни тасдиқлаши кўплаб мўминларнинг ҳам бу воқеани тасдиқлашларига сабаб бўлади. Бироқ, манҳаж ғойиб бўлиб, Усмоний Халифалик охирларида давлат заифлашгач, Ғарб мусулмонларни ўзининг қонунчилиги билан очиқдан-очиқ курашишга чақирди. Оқибатда мусулмонлар айни курашда мағлуб бўлиб, сиёсий жиҳатдан буткул вайрон қилиндилар.

Мусулмонлар Ғарбнинг қонунчилик ҳужумига учраган пайтларида Ғарб эришган йирик саноат инқилобига оғизлари очилиб-ҳайрон бўлиб қолишган. Шу боис, ўзларидаги муаммолар ечимини капиталистик системага ҳамда Ғарб эришган буюк ихтирою саноатларга боғлашган. Айни шу ердан фикрлаш бузилди… Ўз навбатида, Ислом аҳкомларига бўлган ишончларида ҳам бузилиш пайдо бўлди. Масалан, Ғарб «банклар иқтисод учун зарурдир, Исломда банклар айтилганми?» деганда, мусулмонлар банклар ҳақидаги Исломнинг ҳукмини сўрамадилар, аксинча Исломни замонга мослашиши кераклигини айтишди. Оқибатда уламолар «зарурат фиқҳи», «етимнинг молини талофат етишидан сақлаш» каби ҳужжатлар билан озгина процентли рибога фатво беришди ҳамда бошқарув, иқтисод ва ижтимога алоқадор исломий қонунчиликдаги Ғарб ҳужум қилган бир қанча аҳкомларни бузишди. Шу тарзда Ғарб сақофати билан кўзлари қамашган кимсалар унинг йўлидан юришди. Бугунга келиб, аҳволимиз шу даражага етдики, ҳатто намоз аҳкомларида ҳам коронавирус пандемияси, деган нарсани дастаклаб, масофа сақлаб намоз ўқиладиган бўлиб қолди. Яъни бу муаммони ҳал қилишда ҳам Ғарбга тақлид қилинди. Росулуллоҳ ﷺ айтганлар:

«لتَتَّبِعُنَّ سَنَنَ مَنْ قَبْلَكُمْ شِبْراً بِشبْرٍ، وَذِرَاعاً بِذِرَاعٍ، حَتَّى لَوْ سَلَكُوا جُحْرَ ضَبٍّ لَسَلَكْتُمُوهُ»

«Сизлар ўзларингиздан олдингиларнинг йўлига қаричма-қарич, қулочма-қулоч эргашасизлар… Ҳатто улар калтакесак инига киришса, сизлар ҳам кирасизлар».

Ҳозирги кунда кофир Ғарб назариясига мослашиш учун диний хитобни янгилашга аҳамият қаратилиб, сарой уламоларининг бу борада Аллоҳнинг шариатини ўзгартириб берган фатволари кенг тарқатилмоқда. Шундай бўлса-да, золимларга бўйин эгмайдиган ҳамда мустамлакачи кофирга қул бўлишни ўзига раво кўрувчи кимсаларга оғиб кетмайдиган Муҳаммад ﷺнинг суюкли Уммати ўз пайғамбарларининг ҳақоратланишига қарши кўтарилди. Бунинг ортидан Франция маҳсулотлари бойкот қилиниб, Макрон ўз юрти манфаатларидан ташвишланиб қолди. Натижада, Макрон ялтоқлик қилиб, Франция дин сифатида Исломга душман эмас, дея баёнот беришга мажбур бўлди. Қаранглар-а, мусулмонларнинг бу позицияси Исломнинг мусулмонлар қалбидан жой олганини ва бу нарса Ғарбни қўрқитаётганини нақадар кўрсатмоқда! Шунинг учун ҳам Ғарб Умматни адаштиришга уриняпти. Энди, Умматнинг давлати, ғамхўри бўлса нима бўлишини тасаввур қилаверинг!

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Халифа қалқондир. Унинг ортида жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

Биз Халифалик билан тирикмиз. Жонларимиз ва номусларимизни ҳам Халифалик ҳимоя қилади. Халифалик билан масжидларимиз ҳимояда, ақидамиз омонда, муқаддас даргоҳларимиз мудофаада бўлади.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here