Халифалик тикланишига энг кучли тўсиқлардан бири мавжуд ҳокимлардир

240
0

Халифалик тикланишига энг кучли тўсиқлардан бири мавжуд ҳокимлардир

Ислом Уммати ўз тарихи давомида куфр аҳлидан баъзи зарбаларга дуч келганлиги тарихдан маълум. Муғуллар ва салбчилардан келган зарбалар каби. Бироқ Уммат учун бу зарбаларни енгиб оёққа туриши унчалик узоқ давом этмади. Чунки Салоҳиддин Айюбий, Сайфиддин Қутуз ва Зоҳир Бейбарс қаби етакчилар ҳамда Иззуддин Абдуссалом ва ибн Ясин каби уламолар бошчилигида Уммат бир тан-у бир жон бўлиб қисқа вақт ичида ўз шарафини қайта тиклашга муваффақ бўлди. Аммо 1924 йил 3 март куни Халифалик давлатининг қулатилиш зарбаси Ислом Уммати учун умри давомида олган энг оғир зарба бўлди. Мана 100 йилдики, Уммат зулматлар қаърида қолиб кетмоқда.

Албатта Халифалик давлати қулатилиши ортидан вақти-вақти билан уни қайтаришга уринишлар бўлди. Чунки у даврдаги Мусулмонлар Аллоҳнинг ҳукмлари ижро қилинмайдиган ҳаёт тарзини тасаввурларига ҳам келтира олмас эдилар. Шунинг учун Халифаликни қайтариш мақсадида турли жойларида қўзғолонлар бўлиб ўтди. Бироқ бу уринишлар бир қанча омиллар сабабли муваффақият қозона олмади. Натижада Уммат бугунги кунда ҳам давом этаётган зулматда қолиб кетди.

Умматнинг бундай зулматдан қутилишига тўсқинлик қилаётган энг кучли омиллардан бири унинг устига ўрнаштириб қўйилган ёки Умматдан ҳокимиятни зўравонлик билан тортиб олган ҳокимлардир. Ғарб «бўлиб ташла, ҳукмрон бўл», деган қоидага асосан Халифалик давлатини 50дан ортиқ майда давлатларга парчалаб, ҳар бир давлатчага ўзига тобе ҳокимларни тайин қилиб қўйган. Бугунги кунда мустамлакачилар Ислом юртларидан зоҳиран чиқиб кетган бўлса-да, аммо ҳар бир давлатчага ўзларининг айтганини сўзма-сўз бажарадиган, буйруқларига сўзсиз итоат қиладиган ҳокимларни ўрнаштириб қўйган. Улар мустамлакачиларнинг манфаатларини таъминлаб берувчи ва уларга мамлакатлар бойлигини талон-тарож қилишига ҳамда хоҳлаганича нуфузини ёйишга имконият яратиб берувчи посбонлардир. Бугунги кунда бирорта Ислом ўлкаси йўқки, бойликлари талон-тарож қилинмаётган бўлса.

Бу ҳокимларнинг Ислом Умматига қилган хиёнатларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Чунки бу кимсалар ўз ҳокимият курсиларини сақлаб қолиш учун ҳар қандай хиёнатга тайёрдирлар. Улардан араб бўлганининг ҳам, бўлмаганининг ҳам, асосий вазифаси хужайинларининг Ислом ўлкаларидаги манфаатларини ҳимоя қилишдир. Умматнинг манфаати эса, улар учун бир тийинга қиммат. Бугунги кунда Мусулмонларнинг бойликларини ташиб кетиши учун Ғарбга барча имкониятларни яратиб қўйилганлигини ҳеч ким инкор қилмайди.

Америка бўлсин ёки бошқаси бўлсин, Ислом ва Мусулмонларга зарба беришда ёки Ислом юртларини ишғол қилиб мол мулкини талон-тарож қилишда албатта мана шу Мусулмонларнинг ҳокимларига суянади. Акс ҳолда улар бунга асло қодир бўла олмайди. Бу ҳолатга ўз кўзларимиз билан гувоҳ бўлиб турибмиз. АҚШ Ироқ ва Афғонистонга бостириб кирганда барча Ислом ўлкаларининг ҳокимлари унинг ёнида турди. Эроннинг собиқ президенти Али Акбар Рафсанжоний ҳам бу ҳақида очиқ айтди.

“Агар Эрон кучлари Толибонга қарши жангга кирмаганда эди, америкаликлар Афғонистон ботқоғига ботиб қолишган бўларди, Эрон халқи ва армияси бўлмаганида, АҚШ кучлари Толибондан ҳукуматни тортиб олишга қурби етмаган бўлишини Америка унутмаслиги керак”, деди у Германиянинг Бонн шаҳрида сўзлаган нутқида.

Шунингдек, Америка расмийлари ҳам Туркия ҳукуматининг қўллаб қувватлови бўлмаганда АҚШнинг Сурияда муваффақият қозона олмаслигини бир неча бор тан олди. Жумладан АҚШ Марказий кучлар қўмондони генерал Жозеф Вотел Туркиянинг ёрдами бўлмаса, АҚШ Суриядаги жуда кўп фаолиятларини амалга ошира олмаслигини билдирар экан, “Туркиядан келаётган кундалик дастак бўлмаганда эди, яқин ўтмишда Сурияда амалга оширган кўплаб фаолиятларимизни бажара олмаган бўлардик”, деди.

Айни пайтда Сурия, Яман, Ливия ҳодисаларида ҳам худди шундай ҳолат давом этмоқда. Масалан Сурияда эркагу-аёл, ёшу-қари демай қирғин қилаётган Россиянинг ўқ-дори ва қурол-аслаҳа юкланган ҳарбий кемалари Чанаққала бўғозидан ўтиб рус аскарларининг қўлига етиб бормоқда. Сурияни бомбалаган самалётлар Туркиядаги Инжирлик ҳаво базасидан учмоқда. Яманда эса Саудиянинг ўзи бевосита Мусулмонларни қирғин қилмоқда. Аммо булар яҳудларга қарата ҳатто ов милтиғидан бўлса ҳам битта ўқ узиб қўйишга журъат қила олмайди.

Бу малай ҳокимларнинг хўжайинларидан олган муҳим вазифаларидан яна бири Умматни тарқоқ ҳолда ушлаб туришдир. Шунинг учун улар гоҳида «Мустақиллик» ва «ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш» ниқоби остида Умматни тафриқага бўлиб ташлаётган бўлса, гоҳида “ватанни мудофаа қилиш” каби сохта шиорлар орқали Уммат орасига фитна уруғини экишади. Гоҳида эса, “миллий қадриятларни муҳофаза қилиш” шиорларини олға суриб, Мусулмонлар ўртасида ўзаро нафрат уйғотишга ҳаракат қилишади. Ўртада ўзаро чегара симларини тортиб, ҳатто баъзи ҳолатларда атайин қонли низолар ҳам келтириб чиқаришади. Хуллас, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам, Ислом Умматининг бирлашиб кетишига асло йўл қўймайди. Улар “Сурияда бўлаётган ҳодисалар сурияликларнинг муаммоси”, “Ироқда бўлаётган ҳодисалар эса ироқликларнинг муаммоси”, “Афғонистонда бўлаётган ҳодисалар афғонларнинг муаммоси” ва ҳоказо, Уммат онгида шундай тасаввурни пайдо қилишга ҳаракат қилишади. Агар уларнинг қаршиликлари бўлмаганда эди, шарқдагию-ғарбдаги Мусулмонларнинг бирлашиб кетиши бунчалик қийин кечмас эди. Чунки Мусулмонлар ўзларининг битта жисм эканлигини ҳис қиладиган Умматдир.

Шунинг учун Мусулмонлар бу малай ҳокимлардан воз кечиб, бутун Умматни ва Ислом ўлкаларини битта давлат сояси остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш учун жиддий ҳаракатга киришмасалар тарқоқлик яна давом этаверади. Умматнинг тарқоқлиги эса мусибатларнинг давом этаётганлигини англатади. Бу тарқоқликка барҳам берадиган бирдан-бир чора Халифалик давлатини тиклашдир.

Эй уламолар, эй даъватчилар, эй Мўминлар, сиз ҳар доим Мусулмонлар бирлашишлари вожиблигини таъкидлаб келасиз. Ўзингизга маълумки, фақат Халифалик бўлсагина Уммат бирлиги вужудга келади. Шундай экан, агар сўзингизда самимий бўлсангиз, Ислом Умматининг бирлигига кафил бўлган ва у бўлмаса Ислом Умматининг бирлиги асло юзага келмайдиган Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилишга шошилинг.

Ҳизб ут Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here