Халифалик қандай тугатилган

471
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халифалик қандай тугатилган

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Муҳаммад ﷺни Ислом рисоласи билан юборгандан буён Ислом ва куфр ўртасидаги кураш қизғин тус олиб келмоқда. Бу кураш дастлаб Маккада ўн уч йил давомида соф фикрий кураш сифатида давом этган бўлса-да, бироқ у жуда қақшатқич бўлган. Зеро, кофирлар ушбу янги фикрга қарши ҳар қандай услубни қолдирмай қўллашган. Ниҳоят, Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиш ҳамда куч-қувват ва ҳокимиятнинг тўғри фикр билан бирлашиши орқали фикрий ғалаба келди. Шу тариқа Мадинаи Мунавварада Исломнинг илк сиёсий вужуди барпо этилиб, Ислом рисоласини бутун оламга олиб чиқувчи кучли армия вужудга келиши билан фикрий кураш босқичига қонли кураш босқичи ҳам қўшилди. Кураш ҳам фикрий, ҳам қонли кураш сифатида олти аср давом этди. Ислом давлати дунёда биринчи-етакчи давлат бўлиб, урушларда кетма-кет нусратлар қучди, мағлубиятга учрамади, халқаро муносабатларда энг йирик таъсир соҳибига айланди.

Ушбу таъсир ва куч ҳижратнинг олтинчи асри охирларигача давом этди. Шундан кейин Ислом давлати танига заифлик ўрмалади. Бу нарса волийларнинг ўз вилоятларини Халифалик давлатидан ажратиб мустақил қилишларида яққол кўзга ташланди. Чунки бу пайтга келиб, халифанинг айрим шакл-шамоили қолди, холос. Масалан, минбарлардан унинг ҳаққига дуолар қилиб турилди, тангага унинг исми зарб қилинди, баъзи вилоятлардан бир оз хирожлар келиб турди, ва ҳоказо. Бундай заифлик ҳолати Европа давлатларининг Халифалик давлатига қарши ҳужум қилиши учун қулай фурсат бўлди. Натижада, салибчилик уруши бошланиб, қарийб юз йил давом этди. Бу урушда мусулмонлар жуда кўп мусибатларга гирифтор бўлиб, ҳеч ўйламаган-кутмаган хорликларни бошдан кечирдилар. Лекин Уммат тез орада ўз жонлилигига қайтиб, қувватини тўплаб олди ва юртларидан салибчиларни қувиб чиқаришга муваффақ бўлди. Аммо ундан кейин мўғуллар урушига дуч келиб, Бағдод қирғини юз берди. Унинг ортидан Дамашқ ҳам қулади. Бироқ Уммат яна нусрат қучиб, уларни Дамашқдан қувиб солишга муваффақ бўлди ва ўз куч-қудрати ва улуғлигини қайтариб олди. У яна Халифалик ҳайбатини қўлга киритиб, мусулмонлар фикрий ва қонли курашлари билан ўз рисолаларини бутун дунёга кўтариб чиқишни бошладилар.

Ҳижратнинг ўн иккинчи асри ўрталарида Европада саноат инқилоби юзага келиши ва мусулмонларнинг бунга қўл қовуштириб туриши манзарасида, Ислом давлати силкина бошлади. Натижада, Ислом давлати билан куфр давлатлари ўртасида кучлар мувозанати бузилиб, Ислом давлатининг атрофлари қисқаришни, бирма-бир қўлдан кетишни бошлади. Ниҳоят, европаликлар мусулмонларни мағлуб этиш ва уларни халқаро таъсирга эга бўлишларига йўл қўймаслик, ҳатто бутунлай йўқ қилиб юбориш орзусида янги бир урушлар ҳақида ўйлашни бошлашди. Бироқ бу биринчи салибчилик урушлари каби эмас эди.

Кофир давлатлар Ислом давлатини йўқ қилишга иттифоқ қилиб, бу йўлда турли услублардан фойдаланишди. Масалан, Европадаги Ислом давлатига тобе давлатларда миллатчилик низоларини қўзғаб, мустақилликка бўлган талабларни пайдо қилишди. Сўнг, айни фикр тарафдорларини Ислом давлатига қарши қўзғолон кўтаришлари ва мустақилликни талаб қилишлари учун пул ва қурол-яроғ билан таъминлашди. Сербия ва Грецияларда худди шундай бўлди. Франция Мисрни босиб олгандан сўнг Шом юртларини босиб олишга уринди. Аммо мағлубиятга учраб, Мисрдан ҳам чиқиб кетди. Британия эса, Ваҳҳобийлар ва Саудлар оиласи учун мустақил бир вужуд тузиб, мусулмонлар орасида мазҳабпарастлик урушларини келтириб чиқаришга уринди. Кейин Франция ўз малайи Муҳаммад Али орқали Ислом давлатига ортидан пичоқ уришга ҳаракат қилди. Яъни Муҳаммад Али Халифаликдан мустақиллигини эълон қилиб, Шомни босиб олишга ҳаракат қилди. Уни босиб олишига фақат халқаро позициядаги мувозанат тўсқинлик қилди, холос.

Гарчи Европа давлатлари Халифалик давлати ортидан пичоқ уришга уриниб, ҳарбий йўл билан мағлуб этишга муваффақ бўлишолмаса-да, бироқ бошқа услубда муваффақиятга эришишди. Бу услуб миллий низолар қўзғаш ва мустақилликни талаб қилиш каби Сербия, Венгрия, Болгария ва Грецияларда қўлланган услуб эди. Шунинг учун Европа давлатлари Ислом давлати қаноти остидаги барча юртларда мана шу услубни қабул қилиб, уни асосан араблар билан туркларда татбиқ қилишди. Мусулмон юртларидаги Англия ва Франция элчихоналари одамлар орасида миллатчилик низоларини ва Ислом давлатидан мустақил бўлиш талабларини кучайтиришди. Бу ишда асосий эътиборни икки марказга, Истанбул билан Байрутга қаратишди.

Дарҳақиқат куфр давлатлари мана шу икки марказ орқали мусулмон ёшлар орасида миллатчиликнинг заҳарли уруғларини экиб, миссионерлик ва мафкуравий курашни кенг ёйишга муваффақ бўлишди. Шу икки марказ орқали Ислом давлатини парчалашда асосий роль ўйнаган кўплаб хайрия жамиятлари ва миллий партияларни таъсис этишди. Ғарб қонунларининг Ислом давлатига киритиш ва уларни киритиш жоизлигига фатволар чиқариш ҳам жуда қўл келди. Бу – дин билан давлат ўртасини ажратиш ва илмоний, демократик фикрларни тарқатишнинг бошланиши бўлди. Буларнинг очиқ куфр бўлишига ва Исломга мутлақо зид келишига қарамай шундай қилинди. Ва ниҳоят, Ислом давлати бўлмиш Халифалик давлатини йўқ қилиш учун Биринчи жаҳон уруши келиб чиқди… Куфр давлатлари Халифалик давлатининг аксар қисмларини босиб олиб, Умматнинг турк ва араб фарзандлари орасидаги хоинлар ёрдамида ҳокимиятни Халифаликдан ажратиб ташлаш устида ишлашди. Кейин Халифалик бекор қилинди. Сўнг, мусулмон юртларини ўзаро бўлишиб олиб, ҳарбий ва фикрий мустамлака қилишди. Ислом Уммати ҳалигача фикрий мустамлака остида ҳаёт кечираётган бўлса, баъзи жойларда ҳарбий мустамлака давом этмоқда.

Халифаликнинг ағдарилиши Исломий Уммат юрагига ханжар каби санчилиб, уни парчалаб юборди. Натижада Уммат кофирларнинг тайёр нишонига айланиб, улар бемалол фасод тарқатишадиган, номусларни поймол этиб, бойликларни талон-торож қиладиган бўлишди. Бас, бу нарсаларда бирор бир ибрат борми?! Албатта бор. Бу ерда олинадиган ибрат шундан иборатки, мусулмонлар Исломнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлаб, уни ҳаёт-мамот масаласи сифатида тақдирий масалага айлантириб олишлари лозим. Миллатчилик ва ватанпарварликни улоқтиришлари, ажнабий элчихоналарга диққатли бўлишлари, малайлардан жуда-жуда қаттиқ эҳтиёт бўлишлари керак. Зеро, кофирлар кучли бўлганликлари учун устимиздан ғолиб келишмади. Балки, бизни мафкуравий заифлигимиз ва ақидамизга заиф боғланганимиз ҳамда айрим фарзандларимизнинг хоинлиги сабабли мағлуб қилишди.

Хўш, Умматнинг собиқ куч-қудратини ва ҳайбатини қўлга киритишига умид борми?

Албатта бор! Мусулмон юртларида ва айрим бошқа давлатларда чуқур илдиз отган Ҳизб ут-Таҳрир касалликни ташхис этиб, унинг давосини топган. Ҳизб Умматни уйғотишни, Халифаликни қайтаришни ҳамда инсониятни зулматлардан нурга олиб чиқиш учун Уммат рисолатини қайта кўтариб чиқишни ўз зиммасига олган.

Роя газетасининг 2021 йил 17 феврал чоршанба кунги 326-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here