Юз йил аввал ҳимоя қилувчи қалқон ва халифамиздан айрилиб, етимларга айланиб қолдик

317
0

Юз йил аввал ҳимоя қилувчи қалқон ва халифамиздан айрилиб, етимларга айланиб қолдик

Ҳижрий 1442 йил ражаб ойида Халифалик қулатилганига юз йил тўлди. Мусулмонлар минг йилдан кўпроқ вақт мобайнида ҳаётнинг сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва таълим соҳаларида олам етакчиси бўлиб келган эдилар. Бироқ, салибчи Европа давлатлари жиддий уринишлардан кейин бир қатор араб ва турк хоинлари ёрдамида ишларимизнинг бошқарувчиси бўлган халифани қулатди.

Бас, эй мусулмонлар, шундан кейин қандай аҳволда қолдик? Нега шундай бўлди?!

Биз етакчисиз қолиб, битта давлатда Исломни татбиқ қилиш ўрнига элликдан ортиқ давлатларга бўлиниб кетдик. Устимиздан мустамлакачи давлатларга содиқ ҳукмдорлар ўрнатиб қўйилди. Қўшинларимиз битта армия бўлиш ўрнига бўлиниб, мустамлакачи чизиб берган чегараларда бир-бири билан жанг қиладиган бўлди. Ақсо масжидини ва Кашмирни озод қилиш учун кучларни сафарбар қилиш ўрнига, жиҳод бекор қилинди. Натижада, кофирларнинг қўшинлари юртларимизда – худди ўзларига мерос бўлиб қолгандек – бемалол изғиб юрадиган бўлишди. Юз минглаган мусулмонлар шаҳид бўлиб, мусулмонларнинг миллионлаб гўдаклари етим қолди, яна минглаган иффатли муслималар номуси топталди. Юртларимиз мустамлакачи кофир давлатларнинг жанг ва ўлжа майдонига айланди. Биз эса, ўлганларимизни санаб, кўмиб томоша қилардик. Мустамлакачилар улкан бойликларимизни ўзлаштириб, Ғарб иқтисодини тиклашди. Биз эса, қашшоқлик уммонига шўнғидик. Халифалик замонида бугунги каби иқтисодий қашшоқликни кўрмаган эдик. Зеро, закот, ушр ва хирож бойлардан байтулмолга тўпланиб, камбағалларга тарқатилар ва  Ислом давлатида бирорта ҳам фақир қолмаган эди.

Эй Покистон мусулмонлари! Ғарб бизни истеъмолчи халқ эканлигимизга ва унинг бузуқ халқаро низомига қарши кураша олмаслигимизга ишонишимизни, шунингдек, халқаро низом ва мустамлакачилар ҳазоратига қулдек бўйсуниб яшашга мажбурмиз деб ўйлашимизни хоҳлайди. Лекин Аллоҳ Таоло исломий юртларни битмас туганмас бойлик, стратегик ўрин ҳамда нусрат ва шаҳидликка тайёр йигит ва қўшинлар билан таъминлаган. Бу қўшинлар қўлида замонавий қуроллар ва энг муҳими соф Ислом ақидаси мавжуд. Биз Халифалик қайта барпо этилиши билангина ўзимизнинг ҳақиқий имкониятларимизни ишга соламиз ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритамиз. Ўз аҳлига ёлғон гапирмайдиган Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо этиладиган Халифалик учун тўлиқ дастурни тайёрлаб қўйган. Ҳизб барчамизни ўша дастурга қўшилишга даъват қилмоқда.

Исломий юртлардаги ҳақиқий ўзгариш бугунги режимларни ағдариб ташлаш билангина амалга ошади. Покистон Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш шарафига энг муносиб жойдир. Кун сайин Ғарбнинг бизга бўлган ҳужумларига ва унга эргашишнинг аччиқ меваси чуқурлашиб бораётганига гувоҳ бўлар эканмиз, бунинг қўланса ҳиди бизни бўғмоқда. Шундай экан, Ислом ва Исломий бошқарув низомини қайта тиклаш вақти келмадими?! Келинглар, қалқонимиз ва қалъамиз бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали йўқотган азизлик ва ҳурматимизни қайта тиклашга ҳаракат қилайлик. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Муслим ривояти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here