Аллоҳ ваъдаси ҳақ бўлган Зотдир

560
0

Аллоҳ ваъдаси ҳақ бўлган Зотдир

Аллоҳнинг Ўз мўмин бандаларига нусрат бериш ва ғолиб қилиш ҳақидаги ваъдаси қиёмат кунига қадар мавжуддир:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمْ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لاَ يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْفَاسِقُونَ

 “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир” [Нур 55].

 Ислом Уммати ўтган юз йил мобайнида ўз азизлигидан айрилиб, зулму ситам, хору зорлик исканжасида кун кечириб келмоқда. Кофирлар Ислом дини ва унингқадриятларига нисбатан кўнгилларига келган ишни қилишмоқда. Мусулмонларнинг қадриятлар топталди, номус ва шараф оёқ ости қилинди. Қисқаси мусулмонлар кўрмаган зулм, қирғин ва хорлик қолмади. Бугун нафақат мусулмонлар, балки бутун башарият капитализм деб аталмиш еб тўмас, очофат тузум олиб келган балолар ичида тўлғонмоқда, ўз нажоткорини кутмоқда. Бутун дунёдаги аҳвол ва башарият бошига тушаётган зулму ситамлар Исломсиз ечилмайди. Ислом Умматни уйғотиб, башариятни қутқаришда ўз ролини мабда сифатида адо эта олиши, инсониятни зулматдан нурга олиб чиқиши учун албатта давлат керак. Чунки Халифалик давлатигина Аллоҳнинг ҳукмлари мукаммал татбиқ этилишининг кафолатидир.

 Уммат ичидаги тақводор мусулмонлар Аллоҳ ваъда қилган нусрат ва азизликка заррача шубҳа қилмай, Аллоҳнинг ҳукмларини ер юзида олиш қилувчи Халифалик давлатини барпо этиш йўлидаги ҳаракатларини бирон лаҳза бўлса ҳам тўхтатишмади. Улар Аллоҳнинг ваъдаси ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башротларига ишонган ҳолда ўз аҳду-паймонларида сабот билан туриб, мақсад сари дадил интилмоқдалар. Бу давлатнинг барпо этилиши эса вақт масаласидир. Аллоҳнинг изни билан тез орада раббоний ваъда, набавий башорат рўёбга чиқадиган , Ислом қайтиб келади, унинг давлати барпо этилиб, Ислом кучли бўлади.

Аллоҳ Таоло ушбу каломида ваъда қилгандек, динимиз ер юзига кенг тарқалади:

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بالهدى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ

“У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динлар устидан ғолиб қилиш учун юборган зотдир [Тавба 33].

 Нусрат – Аллоҳнинг солиҳ бандаларига берган ваъдаси бўлиб, бу ҳеч бир шубҳасиз амалга ошадиган ваъдадир. Аллоҳ нусрат берган куни мусулмонлар олдида туришга қодир бирорта ҳам куч қолмайди.

إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ

“Агар Аллоҳ сизларга нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлолмас” [Оли Имрон 160].

 Шунингдек,  Саййидул анбиё Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг дини ер юзининг барча ерига тарқалиши ҳақидаги қуйида марҳамат қилган башоратлари ҳам рўёбга чиқади:

لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأَمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ, وَلاَ يَتْرُكُ اللَّهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلاَ وَبَرٍ إِلاَّ أَدْخَلَهُ اللَّهُ هَذَا الدِّينَ بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ، عِزًّا يُعِزُّ اللَّهُ دِينَ الْإِسْلَامِ، وَذُلاًّ يُذِلُّ بِهِ الْكُفْرَ

 “Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ биронта ҳам ўтроғу кўчманчининг уйини қолдирмасдан унга бу динни азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Ислом динини азиз қилади. Хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади”. (Имом Аҳмад ривояти).

 Росулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи ва саллам яна бундай марҳамат қилдилар:

… ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَاُ شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ

“… Сўнг золим-зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади» (Имом Аҳмад ва Товалисий ишлаб чиққан).

 Нусрат китобининг саҳифалари адо бўлмайди, ҳикоялари тўхтамайди. Унинг ҳар бир ҳарф ва сўзлари имон, Аллоҳга ишонч ва чиройли таваккулда бўлиш, аҳд-вафо, ёрқин эътиқод, ҳозирлик, саботдан иборатдир.

 Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:

وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ

 “Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб) барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз”  [Қасос 5].

 Ҳеч қачон унутмаслигимиз керак бўлган ҳақиқат шуки, биз Аллоҳнинг ушбу энг шарафли, энг покдомон ва энг яхши анбиёлари олтин занжирининг сўнгги халқаси бўлган ва уларга имон келтириб, гўзал суратда эргашган Ислом Умматимиз. Биз Қодир Аллоҳдан устимиздаги ҳижрий йилни яхшилик очқичи қилишини, илоҳий нур зулм ва зулмат устидан ғолиб бўлишини сўраб қоламиз.

Аллоҳнинг тақволи қулларига нусрат бериши қиёматгача қонун бўлиб қолади:

وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

 “(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир, Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас, бироқ кўп одамлар билмаслар” [Рум 6]

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here