Уммат сиёсий майдондан чиқиб қолишларинг асосий сабаби (3)

599
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Уммат сиёсий майдондан чиқиб қолишларинг асосий сабаби (3)

Уммат, яъни Исломни қабул қилиб, ўзини мусулмонман деб билган инсонлар ўзларини таниб, кимлигини англаганлари ҳолда олам олдидаги улкан ҳамда шарафли вазифаси – Исломни бутун инсониятга етказишни – тасаввур қилган кундан бошлаб ўз мақомига яъни дунё халқларини яна куфрнинг ҳамда жирканч сиёсатларининг адаштирувидаги ҳозирги, замонавий зулмат ботқоғидан Ислом нури-адолати томон етаклаш мақомига тезда қайтадилар, иншо Аллоҳ. Зеро Ислом бутун инсониятга неъмат қилиб берилган дин, ҳамда Росулуллоҳ(с.а.в)нинг бизларга қолдириб кетган амонатларидир. Бу амонатни хис қилганки мўмин ўз вазифасини бажаришга шошилишлари керак. Аллоҳ Таоло мўминларга қуйдагича хитоб қилмоқда:

إِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِي () وَتَقَطَّعُوا أَمْرَهُمْ بَيْنَهُمْ كُلٌّ إِلَيْنَا رَاجِعُونَ () فَمَنْ يَعْمَلْ مِنْ الصَّالِحَاتِ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَا كُفْرَانَ لِسَعْيِهِ وَإِنَّا لَهُ كَاتِبُونَ

(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз-динингиз ҳақиқатда бир диндир (яъни Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар! (Одамлар) эса ишларини (яъни динларини) ўзаро парчалаб-бўлиб олдилар. Барчалари Бизга қайтгувчидирлар. Бас, ким мўмин бўлган ҳолида яхши амаллардан қилса унинг саъй-ҳаракати зое бўлмас – Биз уни ёзиб қўйгувчидирмиз. [21:92-94]. Яна шундай дейди:

وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِي(52)فَتَقَطَّعُوا أَمْرَهُمْ بَيْنَهُمْ زُبُرًا كُلُّ حِزْبٍ بِمَا لَدَيْهِمْ فَرِحُونَ

Шак-шубҳасиз бу(барчангизни миллатингиз яъни ҳаётларингизни тартибга солувчи динингиз) бир миллат (яъни Исломдир). Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз!». Сўнг (одамлар ҳаётдаги) ишларини бўлакларга бўлиб юбордилар. Ҳар бир гуруҳ ўз олдиларидаги нарса (яъни ҳаётидаги ишларини тартибга солиш сиёсатлари) билан хурсанддирлар. [23:52-53]. Ақлларини ишлата билмаган нонкўрларгина бу оятларга эътибор бермайдилар:

وَنَزَعْنَا مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ شَهِيدًا فَقُلْنَا هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ فَعَلِمُوا أَنَّ الْحَقَّ لِلَّهِ وَضَلَّ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَفْتَرُونَ

Биз (у кунда) ҳар бир умматдан бир гувоҳни (яъни пайғамбарни) чиқариб, (уларга «Аллоҳ ёлғиз эмас», деб келтирган ширкларингиз ҳақ бўлса қани) ҳужжат-далилларингизни келтиринглар-чи», дедик. Бас улар (худолик) ҳаққи-ҳуқуқи (ёлғиз Аллоҳники эканини) билдилар ва ўзлари тўқиб олган «худолари эса улардан ғойиб бўлди. [28:75].

Хар бир замондаги кофирлар, жоҳиллар, хоссатан уларнинг дабдабали ҳаётга берилган етакчилари гўёки бир ҳил жавоб: биз ақлимизни ишлатмаймиз, бизга аввалдан қолиб келган ота-боболаримизнинг кўрсатмалари етарли дегандек Ҳаққа қарши турадилар:

بَلْ قَالُوا إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءَنَا عَلَى أُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَى آثَارِهِمْ مُهْتَدُونَ() وَكَذَلِكَ مَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ فِي قَرْيَةٍ مِنْ نَذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتْرَفُوهَا إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءَنَا عَلَى أُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَى آثَارِهِمْ مُقْتَدُونَ

Балки улар (шундай) дедилар: Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат – дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз».(Эй Муҳаммад), шунингдек Биз сиздан илгари бирон қишлоқ-шаҳарга бирон огохлантиргувчи-пайғамбар юбормадик, магар (юборганимизда) у жойнинг боёнлари: «Албатта бизлар улар(яъни ота-боболаримиз )нинг изларидан эргашгувчидирмиз», деганлар.[43:22-23].

Адашган жоҳил кимсалар намоз билан сиёсатни, закот билан даъватни ажратадилар, намоз, рўза каби шахсий фарзларни адо қилишгач, фақат шу дунёнигина тан оладиган кофирлар каби дунё кетидан эртаю-кеч қувиб юрадилар. Намозга, закотга буюраётган Роббимиз куфрни улоқтириб ташлаб, шариатини ҳукмрон қилишни ва куфр ҳукмронлиги остидаги бошқа ўлкаларга ҳам Ислом нурини етказишни амр қилмаяптими?! Качон Исломга тўла бўйсунамиз, эй иймонни даъво қилувчи бродарлар?! Аллоҳ Таолонинг қуйдаги ояти ҳақида жиддийроқ фикрлангларда:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ قِيلَ لَهُمْ كُفُّوا أَيْدِيَكُمْ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ فَلَمَّا كُتِبَ عَلَيْهِمْ الْقِتَالُ إِذَا فَرِيقٌ مِنْهُمْ يَخْشَوْنَ النَّاسَ كَخَشْيَةِ اللَّهِ أَوْ أَشَدَّ خَشْيَةً وَقَالُوا رَبَّنَا لِمَ كَتَبْتَ عَلَيْنَا الْقِتَالَ لَوْلَا أَخَّرْتَنَا إِلَى أَجَلٍ قَرِيبٍ قُلْ مَتَاعُ الدُّنْيَا قَلِيلٌ وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ لِمَنْ اتَّقَى وَلَا تُظْلَمُونَ فَتِيلًا

(Эй Муҳаммад), мана бу кимсаларни кўрмадингизмики, уларга (илгари Маккада турган пайтларида кофирларга қарши жанг қилишга талабгор бўлганларида) «Ўзингизни босинг ва намозингизни ўқиб, закотингизни адо этиб туринглар», дейилган эди. Энди жанг фарз қилинганида эса баногоҳ улардан бир тўпи одамлардан Аллоҳдан қўрққандек, балки ундан-да қаттиқроқ қўрқмоқдалар. Ва (ҳатто) «Парвардигор, нега бизга жангни фарз қилдинг? Бизларга бу ажални бир оз кейинроқ юборганингда эди», дедилар. Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир. Аллоҳдан қўрққан кишига охират яхшироқдир. Сизларга қилчалик зулм қилинмас».[4:77].

Биз сиёсий майдонда куфрга тобеъ бўлмаслик учун ҳаётимиздаги ҳар бир ишда Аллоҳ Таолонинг ҳукмини яхшилаб ўрганишимиз, тушунишимиз ва шу ҳукмга мувофиқ ҳаётдаги муносабатимизни тўғрилашимиз билан сиёсий майдондан куфр нуфузини улоқтирамиз, ҳамда ийомнимизни сақлаб қоламиз. Чунки Росулуллоҳ(с.а.в): «Сизлардан бирор киши то хоҳиши мен олиб келган нарсага тобе бўлмагунча мўмин бўлмайди», – деб айтганлар. Манашу иш – сиёсий ишдир. Сиёсий майдонда етакчи бўлиш учун эса: Исломни ўрганиш, уни чуқур тушуниб етиш ҳамда исломий шахсияни шакллантириш учун исломий ақлия билан исломий нафсияни вужудга келтиришга таъсир қиладиган даражада одамларни Ислом билан тарбиялашдан иборат. Шунингдек, Исломни умматга тушунтириш, умматнинг манфаатлари ҳақиқатини ва Ислом уларни ҳал қилиб, амалга оширишини ҳам кафолатлаши ҳамда умматнинг манфаатини табанний қилганини умматга тушунтириш учун умматга таъсир ўтказиш ҳам ҳокимиятга олиб борадиган тариқатнинг бир қисмидир. Шунга кўра, умматга таъсир ўтказиш ва даъват йўлида кураш билан бир вақтда ўрганиш ҳам тўхтамаслиги керак. Ҳизбий уюшманинг бу иши сиёсий ишдир.(Ҳизбут таҳрир тушунчалари китобидан).

Уммат қалби поқ, ақли расо, ҳаётнинг ҳамма соҳасини чуқур ўрганиб чиққан, ҳамда Умматни етаклаётган ҳар бир ишини Аллоҳ Таоло нозил қилган ҳақиқат эканига – Қуръон ва ҳадис билан ёки саҳиҳ ижтиҳодга асосланиб – далил келтирган сиёсий етакчига муҳтож. Бундай етакчи ҳаётни тўғри идрок қилади, ноҳақ ақидаларни, тузумларни ноҳақлигини ва ҳатосини беш қўлдек билиб туради. Ҳамда ҳамма ақида ва тузумларни сиёсий майдонда курашга чорлайди, танқид қилади, ҳатоларини очиб ташлайди. Ҳар бир иш тўғриланиши учун Ислом олиб келган ечимга ўтиши зарурлигини исботлаб беради. Ҳозирда бу ишни Ҳизбут Таҳрир олиб бормоқда. У ўз ишини рисоладагидек амалга оширса, Уммат ҳам унга ақл кўзи билан қулоқ солиб, унга ёрдам берсагина Умматни яна сиёсий майдондаги етакчилик мақомига олиб чиқади, чунки ўткир танқид, хатоларни очиб ташлаш ва барча вазиятлар Ислом талаб қилаётган қолипга ўтиши зарурлигини таъкидлаш сиёсий кураш ҳисобланади. Ҳизб ёки унинг бирор аъзоси бажарган иш мустаҳкам фикрат ва тариқат билан ҳамда чуқур фаҳмлаш ва онгли итоат намоён бўлиб турадиган курашчан услуб билан бажарилсагина сиёсий кураш муайян натижани беради. Зоҳири ботинига зид келмаслиги лозим. Чунки мақсад шунчаки натижага эмас, балки муайян натижага эришиш, ғоя эса қандайдир уйғонишни пайдо қилиш эмас, балки Исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Исломий даъватни ёйишдир. Сиёсий курашни эса ҳизб амалга оширади.(“Сиёсий ҳаракатлантириш” китобидан). 

Уммат Исломни ўрганиш ва исломий ҳаётни қайта бошлаш, ҳамда даъватни ёйиш ишига охирги вақтларда етарлича эътибор бермай қўйганлиги оқибатида сиёсий майдонда довдираб қолди, ҳолбуки бу энг зарур фарзлардан эди. Айниқса, бу иш халифалик қулатилгандан бошлаб – мана 100 йилдирки – фарзлар тожисига айланган, чунки жуда кўплаб ҳукмларнинг ижроси, ҳаттоки Исломнинг ҳаётда бор бўлиши шу фарзга боғлиқ. Бу фарзга беэътибор бўлишнинг гуноҳини бошқа ҳар қанча ибодатлар соқит қилолмайди. Умр бўйи намозда ўтса ҳам, ҳар йили ҳаж-умра қилса ҳам, доимо инфоқ-эҳсонлар, муҳтожларга ёрдамлар қилса ҳам Қиёматда ҳолига вой бўлади, чунки шариатни ҳаётда ижро қилувчи Халифага итоат қилиш билангина Қиёматда юзимиз ёруғ, ҳужжатимиз қоим бўлади: Муслим Нофеъдан, у Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилиб айтади: Набий (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)дан шундай деганларини эшитдим: «Ким итоатдан қўл тортса, қиёмат кунида Аллоҳга ҳужжатсиз йўлиқади. Ким бўйнида байъат бўлмаган ҳолда ўлса у жоҳилий ўлишда ўлибди».(давоми бор).

Ғариб Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here