Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз

287
0

Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз

 Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:


كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ

(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”.  [3:110]

Бу хитоб бандага жавобгарликни юклайдиган ва вазифасини адо этишга ундайдиган хитобдир.

Бу хитоб биз мусулмонларга, хусусан, даъват аҳли зиммасига улкан омонатни юклайди. Бу шундай омонатки, Аллоҳ таоло уни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилганда кўтаришдан ожизлик қилиб бош тортган омонатдир.

 Аллоҳ айтади:
“Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди” (Аҳзоб сураси 72-оят).

 Бу омонат нима эди, деган саволга уламоларимиз ушбу оятдан ва бошқа турли манбалардан келиб чиқиб, “Шариат таклифлари ва Аллоҳнинг фарзлари”, деб жавоб берадилар. Бошқача қилиб айтганда, Аллоҳ таолонинг Ўз ҳаққига, инсонларнинг ҳаққига ва бошқа махлуқотларнинг ҳақларига боғлиқ амрларини, наҳийларини, кўрсатма-таълимотларини ва ҳукмларини ўз жойига қўйиш бўйича Унинг ишонган вакили бўлиш таклифи, демакдир. Аллоҳ таоло ушбу омонатни етказиш вазифасини инсонлар ичидан танлаб олган пайғамбарларга юклади.Хотамул анбиё, Расули акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгач, омонатни адо этиш вазифаси мусулмонлар зиммасига тушди. Саҳобалар, тобеинлар, табъа тобеинлар ва улардан кейин келган солиҳ мусулмонлар бу омонатни шараф билан адо этишди.

 Натижада мусулмонлар дунёнинг хўжайинларига айланишди, етакчиси ва намунаси бўлди. Ҳидоят ва эзгуликни  бутун дунёга улашишди, динини ҳимоя қилишди ва Исломни оламга раҳмат ва нур сифатида кўтариб чиқишди. Мусулмонларнинг шиори шундай эди: “Аллоҳ бизни одамларни одамларга сиғинишдан одамлар Роббисига ибодат қилишга, бу дунё торлигидан охират кенглигига, динлар зулмидан Ислом адолатига олиб чиқишимиз учун юборди”.

 Дарҳақиқат, Ислом узоқ вақт ҳаётда татбиқ бўлди ва бунга бутун олам гувоҳдир. Аммо Исломдан олдин ҳам, кейин ҳам бирорта мабда у каби татбиқ қилинмади. Масалан, коммунизм 70 йилга аранг етди. Капитализм беш асрдан бери бугунги кунимизгача етиб келди. Ислом эса, 13 аср татбиқ этилиб, шу вақт мобайнида шахс, жамият ва давлат ҳаётини муваффақиятли ва беназир фаол равишда тартибга солиб келди. Ислом қонунлари давлат ичкариси ва ташқарисида инсонларнинг молия, савдо, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги барча муаммосини ҳал этди, бу борада инсон инсондан фақат тақвоси билангина афзал, деган эътиқодда, инсоннинг миллатини ҳам, рангини ҳам эътиборга олмасдан, инсон деган эътиборда ечим берди.

 Мусулмонлар дунёда етакчи бўлишган узоқ асрлар давомида оламда адолат, хотиржамлик ва осоишталик ҳукм сурди. Золим мазлумга тажовуз қилишдан, қудратли давлатларни заиф давлатлар устидан ҳукмронлик қилинишга йўл қўймади. Ислом давлати мазлум ва ожизлар ҳимоячиси бўлди. Бу ҳолат токи мусулмонлар ўз динларига, даъват ва жиҳодга эътиборсиз бўлишмагунча давом этди…

 Рошид халифалардан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу илк Халифаликка ўтирган соатда айтган: “… Бир қавм Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни тарк этган бўлса, бас, Аллоҳ уларга хорлик билан зарба бермай қўймайди. Бирор қавм орасида фаҳш тарқалган бўлса, бас, Аллоҳ уларга омматан бало юбормай қўймайди”, деган сўзлари ўз исботини топди.

 Мусулмонлар дунё карвонидан ортда қола бошлашди. Кофирлар нафақат бошқа халқ ва миллатлар, балки Ислом давлатига қарши боришга журъат қилишди. Халифалик давлати қулатилгач кофирларнинг ер юзига фасод ва бузуқлик уруғларини сепишларига тўсқинлик қиладиган куч йўқолди. Капитализм ва мустамлакачилик тузуми татбиқ қилиниши натижасида ер юзини қашшоқлик, очлик ва зулм қоплади. Ислом дини қадриятлари паймол этилди, Пайғамбаримиз мазаҳ қилинди. Мусулмонлар фақат роббим Аллоҳ дегани учунгина таъқиб ва тазйиққа олинди, номуслари топталди, қамоқларга ташланди, қатл қилинди. Нафақат мусулмонлар ва исломий юртлар, балки бутун дунё барча масалада бўшлиққа дуч келди. Бутун дунё ўзининг фикрий етакчиси ва маданий қиёфасини белгилаб берадиган мафкуравий бошлиқсиз қолди. Бугун дунёнинг ишларини унга манфаат етадиган суратда бошқарадиган, дунё давлатлари муносабатларини ўзаро беҳуда курашсиз тартиблаштириб берадиган, бутун инсоният ҳаракатини уни хотиржамлигини таъминловчи йўлга етаклайдиган сиёсий етакчиси йўқ. Бу эса, Ислом Уммати айни вазифани ўз зиммасига олишини, жавобгарликни ҳис этган ҳолда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг омонатларини Аллоҳ севиб рози бўладиган ҳаққи билан адо этишини тақозо этади.

 Бугунги кунда нажот топиш, инсониятни зулматдан нурга олиб чиқиш учун нима қилиш керак деган саволларга жавоб беришга ягона лойиқ томон Ислом Уммати бўлиб турибди. Чунки инсониятни ҳалокатга қулаш ва анархиядан қутқаришга угина қодирдир. Бунинг ягон йўли Ислом рисолатини даъват ва жиҳод орқали оламга олиб чиқувчи пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини қайта барпо этишдир. Ана шунда Аллоҳ бизнинг зиммамизга юклаган омонатни адо этган ва Аллоҳ Ўз каломида мадҳ этган Уммат бўламиз. Аллоҳ таоло айтади:

وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطاً لِّتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيداً

 “Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) Уммат қилдик”. [Бақара 143]

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here