Муслима аёл ўз ҳимоячиси ва қалқони бўлган Халифаликнинг йўқлиги сабабли юз йилни зулмат, умидсизлик ва таҳқирловда ўтказди

198
0

Муслима аёл ўз ҳимоячиси ва қалқони бўлган Халифаликнинг йўқлиги сабабли юз йилни зулмат, умидсизлик ва таҳқирловда ўтказди

Бу йилги ражаб ойи Ислом Уммати тарихида жуда ҳам муҳим, аламли из қолдирди. Чунки Ислом душмани Мустафо Камол ва мустамлакачи Ғарб давлатлари қўли билан Умматнинг раҳнамоси ҳисобланган буюк давлатнинг қулатилганига бу ой ҳижрий тақвим бўйича юз йил бўлди.

Муслималар, уларнинг фарзандлари ва оилалари ҳаётига ушбу ҳалокатли воқеанинг таъсири кучли бўлди. Чунки улар узоқ вақт давомида ҳуқуқларини ҳимоя қилган, сиҳат-саломатлиги учун қайғурган ва фаровон турмуш билан таъминлаган давлатни йўқотдилар. Росулуллоҳ ﷺ айтади:

«الْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Имом бошлиқдир ва у ўз қўли остидагилардан жавобгардир». Халифалик йўқ бўлган сўнгги юз йил мобайнида муслима аёллар ўлим, вайронагарчилик, қашшоқлик ва умидсизликни бошдан кечирдилар. Мустамлакачилик урушларининг ҳамда исломий юртлардаги мавжуд режимларнинг асосий қурбонлари аёллар ва уларнинг фарзандлари бўлди. Ислом аҳкомлари билан ҳукм юритган давлатда эса, муслима аёл диққат марказида бўлиб, унга ғамхўрлик кўрсатилган ва у ҳимоя қилинган эди. зеро, муслима аёл шарафини ҳимоя қилиш учун халифалар бутун бир армияни сафарбар қилганлар. Бугун эса, Халифалик давлати завол топганидан буён муслима аёл таъқибга учраб, ҳибсга олинмоқда, қийноққа солиниб, зўрланмоқда, Ислом душманлари қўлида қатл этилмоқда. Муслималарга нисбатан шундай жиноятни содир этганларга ҳеч қандай жазо қўлланаётгани йўқ. Уларга ёрдам кўрсатиш учун армиялар ҳам сафарбар қилинмаяпти ва ҳеч бир давлат томонидан уларга бошпана берилмаяпти.

Бундан ташқари, исломий бошқарув йўқлигида мусулмон юртларда аёлга нисбатан зўравонлик қилиниши ва унинг номуси поймол этилиши энг юқори кўрсатгичга чиқди. Шу билан бирга либерал Ғарб қадриятлари тарқалиши туфайли ахлоқсизлик, материализм ва бузғунчиликнинг кучайиши аҳволни янада қийинлаштирди. Чунки бу қадриятлар ёшлар онгини заҳарлаб, динидан адаштирди ва уларни вайрон қилувчи ҳаёт тарзига бошлади. Шунингдек, ушбу либерал қадриятларнинг кириб келиши, шу билан бирга Халифалик қулатилганидан кейин сақланиб қолган исломий ижтимоий қонунларнинг илмонийлаштирилиши оила бузилиши эпидемиясининг тарқалишига сабаб бўлди. Бу эса, аёллар учун ҳам, эркаклар ва болалар учун ҳам бир уюм муаммоларни келтириб чиқарди.

Исломий бошқарув низоми йўқлигида аёллар Аллоҳ уларга инъом этган таълим олиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиндилар. Чунки коррупциялашган лаёқатсиз режимлар даврида таълим ва соғлиқни сақлаш тизими емирилгани туфайли аёллар эҳтиёжларига эътибор берилмади.

Халифалик қулатилиши билан аёллар молиявий таъминотини ва хавфсизлигини кафолатлаган давлатдан маҳрум бўлдилар. Бунинг натижасида улар қаровсиз ташлаб қўйилди. Кўпинча эксплуатациячилар қўлида ишлашга ва ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун кўчаларда тиланчилик қилишга ва ахлат титишга мажбур бўлдилар. Буларнинг барчаси катта бойликка эга бўлган, қашшоқликка барҳам берган ва одамлар учун фаровонлик яратиб келган Ислом давлатида аёл фойдаланиб келган кўплаб имтиёзлардан бутунлай йироқдир. Бундан ташқари, Ислом давлати биринчи даражали таълим ва соғлиқни-сақлаш муассасаларини барпо этган эдики, бу масканлардаги қулайликлардан эркагу-аёл бир хилда фойдаланар эди.

Дарҳақиқат, мусулмонларнинг ишларини бошқарувчи ва уларни ҳимоя қилувчи қалқон ҳисобланмиш Халифалик йўқлиги сабабли аёллар ҳисобсиз қийинчиликларни, ғам-андуҳ ва йўқотишларни бошдан кечирди.

Шунга кўра, Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг (Аллоҳ у кишини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин) топшириғи билан «Халифалик қулатилганининг юз йиллиги хотирасида… уни барпо этинглар, эй мусулмонлар» номи остида Ҳизб ут-Таҳрир бошлаган кампания доирасида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти ҳам ражаб ойидаги ушбу кампаниясини бошлади. Аёллар қаноти бу кампания орқали Халифаликнинг қулатилиши сабабли юзага келган бутун дунёдаги муслима аёллар ҳаётидаги аламли оқибатларни ёритиб боришни кўзлаган. Бундан ташқари, марказий матбуот бўлими аёллар қаноти Ислом давлатини (рошид Халифаликни) зудлик билан барпо этишга чақириш билан бир қаторда, Ислом давлатида аёллар ҳуқуқлари, роли ва мавқеи қандай бўлишини баён қилиб боради. Шунингдек, ушбу кампанияда «Халифалик даврида аёлга зулм қилинган», деган бир қатор нотўғри тушунчалар ва ёлғонларни йўққа чиқармоқчимиз. Ҳизб ут-Таҳрир аёллари сифатида шуни айтамизки, юз йил давом этган чидаб бўлмас азоб-уқубат, хорлик ва йўқотишлар биз учун етарли! Биз Ислом Уммати тарихидаги ушбу зулматли кунларга якун ясашимиз лозим!

Эй мусулмонлар! Сизларни ушбу муҳим кампанияни қўллаб-қувватлашга ҳамда пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали Аллоҳнинг изни ила буюк шарафга эришишга чақирамиз!

Кампанияни қуйидаги адреслар орқали кузатиб боришингиз мумкин:

https://m.facebook.com/WomenandShariaAR/
http://www.hizb-ut-tahrir.info/ar/index.php/hizb-campaigns/73193.html

#أقيموا_الخلافة

#خلافت _ کو _ قائم _ کرو

#YenidenHilafet

#ReturnTheKhilafah

#Халифаликни_барпо қилинглар

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти мудираси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here