Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими «Халифалик қулатилганининг юз йиллиги хотирасида… уни барпо этинглар, эй мусулмонлар» номи остида кампания бошлади

115
0

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими «Халифалик қулатилганининг юз йиллиги хотирасида… уни барпо этинглар, эй мусулмонлар» номи остида кампания бошлади

Мана, яна бизларга Халифалик қулатилиши фожиаси ҳамон битмай давом этиб келаётганини ёдга солиб, ражаб ойи ҳам кириб келди. Мусулмонлар ҳанузгача ўз пайғамбарлари Муҳаммад ﷺ қолдириб кетган давлатни қайта барпо этмадилар. Жиноятчи Мустафо Камол ҳижрий 1342, милодий 1924 йили Усмоний Халифаликни қулатганидан буён, Ислом Уммати ўзини чор атрофдан қуршаб олган аламли чўғ устида қовурилиб келмоқда.

Уммат бу йил Халифалик қулатилиши хотирасининг юз йиллигини қаршилади. Бу билан шариат аҳкомлари соясида баҳра олиб яшашдан маҳрум бўлиб келган бир асрни тамомига етказди. Ўтган ўн йилликларни кузатган киши бу вақт мобайнида Исломий Уммат бошдан кечирган мусибатлар нақадар оғир бўлганини ҳис қилади. Зеро, Ислом Уммати ўтган йиллар давомида илгари гувоҳ бўлмаган тўхтовсиз азоб-уқубат ва фожиаларга юз тутди.

Шу боис, Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг (Аллоҳ у кишини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин) топшириғига биноан, Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими бутун дунёдаги Ҳизб аъзолари билан биргаликда Ислом Уммати ўғлонларини пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш фаолиятига жалб қилиш учун оламий кампания бошлади.

Ҳизб ут-Таҳрир айни кампания орқали, хоссатан, Ислом Уммати сафидаги қувват аҳлининг шижоатини қўзғашни истайди. Ҳизб уларга ўз вазифаларини эслатиб, пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали Аллоҳнинг динини азиз қилиш учун Ҳизбга нусрат беришга чақиради.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими барча оммавий ахборот воситаларини, хоссатан, бу соҳада иш олиб борувчи мусулмонларни ушбу хайрли ишда ёрдамчи бўлишга, кампанияни ёритиб боришга ва бу билан Ислом Уммати муштоқ бўлиб кутаётган Халифаликни барпо этиш фаолиятига ҳисса қўшишга чақиради.

Шунга асосан, Аллоҳнинг номи ила ва У зотдан баракот сўраган ҳолда «Халифалик қулатилганининг юз йиллиги хотирасида… уни барпо этинглар, эй мусулмонлар», номли кампаниямизни бошладик. Динни қоим қилиш ва Умматни азиз қилишга муваффақ қилишини сўраб, Аллоҳга таваккал қилиб қоламиз.

#أقيموا_الخلافة

#خلافت _ کو _ قائم _ کرو

#YenidenHilafet

#ReturnTheKhilafah

#Халифаликни_барпо қилинглар

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here