Умматнинг сиёсий майдондан чиқиб қолишининг асосий сабаби 2 қисм

505
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Умматнинг сиёсий майдондан чиқиб қолишининг асосий сабаби

2 қисм

Уммат биринчи кундан бошлаб фикрлаш асосида вужудга келди, чунки Ислом ота-боболарига тақлид қилишни қаттиқ қоралаган. Масалан; “Бақара” сурасининг 170-чи оятида Аллоҳ Таоло қуйдагича хитоб қилади:

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ شَيْئًا وَلَا يَهْتَدُونَ

 “Қачон  (мушрикларга): «Аллоҳ нозил қилган ҳукмларга бўйсунингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дейишади. Агар оталари ҳеч нарсага ақллари етмайдиган, тўғри йўлни тополмайдиган бўлсалар, ҳам-а?”. Ёки “Моида” сурасининг 104-чи оятида:

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَى مَا أَنزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ قَالُوا حَسْبُنَا مَا وَجَدْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ شَيْئًا وَلَا يَهْتَدُونَ

“Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва пайғамбарга келинглар», дейилса, улар:«Биз учун ота-боболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли»,дейишади. Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлсалар ҳам-а?!”.

Булар инсон ҳаётида дуч келиши бўлган ҳар бир ишда фикрлаш ҳамда шу иш ҳақидаги Аллоҳ Таолонинг ҳақ ечимини топиш мавзуси ҳақида мухтасар мулоҳазалар бўлиб, уни Исломий Умматга тақдим этамиз, шояд ундан сабоқ олиш мана шу Умматда фикрлашни вужудга келтирса ва шу сабоқ уни яхши Умматга айлантирса, аслига қайтарса. Чунки бу Уммат аслидан чиқиб кетди. Айниқса бу Уммат ўн асрдан буён фикрлашда орқада қолган ва бир неча марта шундай фикрлашга уринган бир пайтда унга беришга уринишларни: Умматга зарар етказади, Ислом ва мусулмонларга зарар етказади – дея жарсолган олимлар балосига мубтало бўлган. Бунинг боиси шундаки, Қаффол исмли машхур олимга ўхшаган уламолар гуруҳи пайдо бўлди ва улар ижтиҳоднинг эшигини қулфлашга чақиришиб, ижтиҳодни тақиқлашга уриниб, инсонларни ижтиҳоднинг «хатарига» ишонтиришди. Мусулмонлар ҳам ушбу чақириқни тасдиқлашиб, унга амал қилишди. Уламолар ижтиҳод қилишни исташмади, муфаккирлар ундан хавфсирашди, одамлар эса мужтаҳидларни ёмон кўришди. Ҳамма қитъалардаги афкори омма бу фикрни қабул қилишди. Шу билан фикрлаш тўхтади, тақлидга ўтилиб, ақллари ишдан чиқди ва ижтиҳод қилишга журъатлари етмади. Натижада бу инсонлардаги фикрлашни тўҳтатиб қўйди, ишлар Аллоҳ Таоло айтган даражада, У Зот рози бўладиган тартибда бўлаётганини текшириш, ҳақни ноҳақдан ажратиш амримоҳол ишга айланди  ва бу жараён ҳамон давом этмоқда. Инсон табиатан дангасадир. Шунинг учун Уммат то ҳозирги кунгача ишлар ҳақида фикрлашдан тўхтаб турибди. Ўн асрни фикрсиз ўтказди. Шунинг учун бундай Умматда фикрлашни ҳаракатга келтириш ва унга фикрлашнинг аҳамиятини тушунтириш осон иш эмас.

Инсон ўз ҳолига қайтиши учун фикрлаш керак, чунки фикрлаш инсон учун берилган ва уни бошқа махлуқотлардан, ҳатто фаришталардан ҳам афзал қилган буюк немати бўлмиш ақлнинг табиий ҳолда ишлашидир. Мисол учун – жамият шахслардан таркиб топади. Шахслар ўнгланса, яъни сен яхши бўлсанг, мен яхши бўлсам жамият ҳам яхши бўлади… – деган фикрни олиб кўрайлик. Жамиятни хис қилиб турибмиз, у ҳеч кимга сир эмас. Лекин фикрлаб кўрсак жамиятни ташкил қиладиган омиллар фақат шахслар эмас, бу фикр жамият воқеълигига тўғри келмайди, чунки ҳозирги жамиятимиздаги асосий етакчи қатлам социализмда яшаган, уни тарбиясини олган инсонлар. Нимага жамият капитализмга айланиб қолди? Одамлар ўша-ўша, ўзгаргани йўқ, улар бошқа мамлакатлардан олиб келинган эмас, нимага ҳозир жамият капитализм бўлиб қолди, шу ҳақида фикрлаганмисиз? Жамиятни таркиб топишида шахслардан ташқари яна уч омил бор, улар; фикрлар, туйғулар ва қонунлардир. Шу тўртала нарса яхши бўлса, жамият яхши бўлади. Булар ўзгарса жамият ҳам ўзгаради. Социализм жамиятида комунистларнинг тарбиясини олган шахслардан ташқари социализм фикрлари, масалан: чайқовчилик нотўғри иш, меҳнатсиз пул топиш каби фикрлар ва социализм туйғулари: чайқовчи халқ душмани каби ёмон кўриш, ҳамда ўша фикр-туйғуларга мувофиқ қонунлар: чайқовчи узоқ муддатга қамалиш каби асослардан социализм жамияти мавжуд эди. Ўтган асрларнинг охирларида бу фикр-туйғулар капиталистик фикр-туйғуларга ўзгарди, яъни чайқовчи-бизнесменга, чайқовчини ёмон кўриш-унга ҳавас қилишга, чайқовчини қамаш қонунлари эса, бизнесменга ёрдам беришга, қонун билан унинг ишларини ҳимоя қилишга ўзгарди. Натижада жамият капитализм жамиятига ўзгарди. Демак, эътиборимизни шу тўрт нарса: инсонлар, фикрлар, туйғулар ҳамда қонунларга қаратмоғимиз зарур, токи жамиятимиз юксак ва фаровон жамиятга ўзгарсин!

Инсонни ташқил қилган омиллар тўртта: ақида (қатъий ишонган асосий фикр), ибодат, ахлоқ ва муомила. Шулар тўғриланиши билан инсон яхши инсонга айланади. Фикрлар, туйғулар ҳамда қонунлар эса инсон қабул қилган ақидасига боғлиқ, чунки ҳар қандай фикр-туйғу бирор бир ақидадан келиб чиқади. Ўтмишда будларга бўлган ақидалардан келиб чиққан бўлса, ҳозирда асосан “худосизлик” ёки “динни ҳаётдан ажратиш” бўлган демократик ақидалардан келиб чиққан. Тарихда инсоният бузуқ ақидалардан ҳамда ундан келиб чиққан фикр-туйғу ва қонунларда жуда кўп азоб-уқубатларни, жабр-зулмларни бошдан кечирди. Ўтган асрда бу азоб-уқубатлар, жабр-зулмлар неча баробар ошиб кетди. 10 миллионлаган бегуноҳ инсонларнинг қирилиб кетиши, бутун бошлиқ халқлар очарчиликда неча йиллардан бери азоб-уқубатлар ичида кун кечиришлари, дунёнинг кўпчилик қисми доимо хавф-хатарда умр ўтказаётгани ҳеч кимга сир эмас. Охирги асрга келиб азоб-уқубатлар, жабр-зулмлар чўққисига чиқди, Бирмадаги каби тириклайин ёқилаётган инсонлар, ойлаб, йиллаб очарчиликларда кун кечираётган Сомали, Суриядаги каби ёки Шарқий Туркистиндаги тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги вахшийларча қийноққа солинаётган мусулмонларнинг дод-фарёдига қулоқ соладиган, ёрдам берадиган, лоақал аҳамият қаратадиган давлат қолмади. Буларнинг ҳаммаси жамиятда нотўғри ақида ва ундан келиб чиққан жирканч фикр-туйғуларнинг, ифлос қонунларнинг ҳукмронлиги натижаси. Лоақал, халқлар ўз бош қонунларини-конституцияларини қабул қилишда асосий ишлар ҳақида бўлса ҳам фикр юритмаганликлари, ҳақ ёки ноҳақ эканини мулоҳаза қилмаганликларидаги асосий сабаб Ислом юртларида сиёсий (ишлар ҳақида фикр юритадиган) ташкилотларнинг мавжуд эмаслигидир. Шунинг учун на ақлга, на инсон табиатига тўғри келмайдиган, қалбларни ғам-ғуссага чўктирадиган ақидалар ҳукмронлигида бутун инсоният азоб-уқубатлар, жабр-зулмлар чекиб келмоқда. Бунинг асосий жавобгари эса, биз – Ислом Уммати, чунки Аллоҳ Таоло бу вазифани бизга юклаган:

كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ

وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ مِنْهُمْ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمْ الْفَاسِقُونَ

 (Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. [3:110] яна Аллоҳ Таоло шундай деган:

وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا

Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ (назорат қилиб турувчи) бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ (назорат қилиб турувчи) бўлиши учун ўрта  (адолатли) бир миллат қилдик.[2:143]

Ислом Умматига бу улкан вазифани юклаганда, уни беёрдам ташлаб қўйгани йўқ, аксинча, тўғри йўлни-ҳидоятни кўрсатиб берувчи Китоб-Қуръонни нозил қилди, унда ҳамма нарсанинг баёни бор, қачон Қуръонга қайтамиз-а? Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ

“Биз сизга Китоб-Қуръонни барча нарсани баён қилиб берувчи қилиб нозил қилдик”. [16:89]

Инсониятга Аллоҳ Таоло ақл неъмати билан бирга яна бир буюк неъматини инъом қилди, у-Исломдир, қачон ақлимизни ишлатамиз, қачон Ислом наъматига қайтамиз, қачон жоҳилий тузумлар жабр-зулмларидан Ислом нурига чиқамиз? Ҳамда халқаро сиёсий майдонда ҳам ишларнинг ҳақиқатини очиб, инсониятни ҳам зулматлардан нурга олиб чиқиб, зиммамиздаги шарафли вазифани адо қиламиз, қачон?! Сиёсий майдондан қувилганимизга 100 йил тўлди, хали ҳам вақти келмадими? Куфр сиёсатининг жаҳолат зулматгарида шунча юрганимиз етар, Ислом неъматига шошилайлик! Аллоҳ Таоло айтади:

الْيَوْمَ يَئِسَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ دِينِكُمْ فَلَا تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْنِي

 الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمْ الْإِسْلَامَ دِينًا

Бугун энди кофир бўлган кимсаларнинг сизларни динингиздан  (чиқаришдан) умидлари узилди. Бас, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз! Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун  (фақат) Исломни дин қилиб танладим.[5:3].

(давоми бор).

Ғариб Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here