Содир бўлаётган чегара можаролари тўғрисида

309
0

Содир бўлаётган чегара можаролари тўғрисида

 Халқаро сиёсат доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги чегаралар тўлиқ Россия томонидан назорат қилинади. У минтақадаги чегара муаммоларидан ўзининг мустамлакачилик манфаатлари йўлида фойдаланади. Масалан, агар Тожикистонни ЕОИИга олиб кириш учун босим ўтказмазоқчи бўлса, Қирғизистон МХДҚсидаги кураторини ишга солади, у қирғизистонликлар орқали чегара можароларини келтириб чиқаради.

 Бу сафарги чегара можароси эса Қирғизистон президентининг Россияга ташрифи арафасида содир бўлмоқда. Можаро ташаббусчиси Тожикистон томони бўлмоқда, яъни ФХХ (ФСБ)нинг Тожикистондани куратори уюштирмоқда. Демак, чегара масалалари Қирғизистон президенти Россияга кўтариб борадиган масалалар қаторига киритилади. Аслида, бу қирғиз ҳукумати учун ортиқча “бош оғриғи” эди. Бироқ бу Россия манфаатларига мос келади. Чунки, Қирғизистон илтимос қиладиган баъзи муҳим масалалар ортга сурилиб, уларнинг ўрнини чегара масаласи эгаллайди. Россия бу масалага аралашиши эвазига Қирғизистонга ўз талабларини қўяди (масалан, уран конларини олиш, ГЭС қуриш ишларини рус инвесторларига бериш каби). Қирғизистон ҳукумати эса Россия қўядиган талаблар учун савдолашиши мумкин бўлган бошқа ишларнинг айримларидан воз кечиб, унинг шартларини қабул қилиб ортга қайтади. Россия чегара муаммоларини ҳеч қачон узил-кесил хал қилиб бермайди, чунки, чегара масаласи у истаган вақтда фойдаланиши мумкин бўлган “бомба” бўлиб туриши керак.

 Минтақавий сиёсатга келсак, минтақадаги ҳукуматлар Россиянинг ушбу мустамлакачилик сиёсати доирасидан чиқмаган ҳолда ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади. Масалан, Жээнбеков даврида Россия Тожикистонни ЕОИИга олиб кириш учун унга босим ўтказган ва чегара масаласида Қирғизистонни бир оз қўллаб-қувватлаб қўйган. Шунинг учун у вақтда чегара можароларини уюштиришда ташаббускор томон Қирғизистон бўлган ва ҳукумат шу орқали фуқаролар олдида оз бўлсада “очко” ишлаганди.

 Ҳозирги вазиятда эса ташаббускор томон Тожикистон бўлмоқда. Бунга тожик расмийларининг баёнотлари ва сукутлари далолат қилмоқда. Тожикистон ҳукумати Қирғизистондаги мавжуд вазиятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолиш илинжида шундай қилмоқда. Биринчидан, ўзига нисбатан халқ норозилигини шу орқали чалғитиб, ўзини халқ ҳимоячиси қилиб кўрсатади. Иккинчидан, Қирғизистон билан бўлган контрабанда савдосида устунликка эга бўлишни хоҳлайди. Чунки, бу бизнеснинг учи тожик амалдорларига бориб тақалади. Шундай қилиб, чегара масалалари давлат даражасида кўриб чиқилаётганда, шу ва шунга ўхшаш тармоқларда савдолашишлар бўлади.

 Ўзбекистоннинг чегара масалаларини кўтараётгани ҳам худди шу кабидир. Масалан, унинг сув, божхона, инвестиция, диндорларни таъқиб қилиш ва бошқа соҳаларда қўядиган талаблари бор. Бироқ, Ўзбекистон чегара масаласида жуда эҳтиёткор. Шу сабабли КХШТ тузоғига тушиб қолмасликка ҳаракат қилади.

 Энди чегара можаролари қурбонлари бўлаётган оддий одамларга келсак, мустамлакачи ва уларнинг малайлари бўлган маҳаллий ҳокимият фуқароларини “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” ғояларига қул қилиб фойдаланишмоқда. Одамлар ўзлари фикр юртиб кўришса бўлар эди. Масалан, Тожикитон ва Қирғизистон ўртасида аниқланмаган жойга тожикистонлик ҳам, қирғизистонлик ҳам кўчат экди. Эртаси куни ҳар иккисиники ҳам бузиб ташланди. Кимга фойда, кимга зиён? Чегара аҳволи шундай бўлиб турган вазиятда у ерда боғ барпо қилиб, фойда кўриш кимнинг ақлига сиғади? Агар кўчат экиш билан ерни ўзиники қилиб оламан деса, давлат даражасида хал этилмай келаётган масала шу кўчат билан хал бўлиб қоладими? Шу сабабли одамлар нима учун чегара можаролари қурбонлари бўлиб қолишаётгани ҳақда теран фикр юритишлари керак. Ислом ҳаром қилган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” ғоялари бу дунё ва охиратда қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида ўйлашлари зарур. 

 Ушбу чегара муаммолари бугунги кунда расмийлар томонидан кўрилаётган чоралар билан ҳеч қачон хал бўлмайди. Аксинча, бу ечимлар муаммони баттар чигаллаштириб юборади. Масалан, дипломатик йўл билан хал қиламиз дейилса, манфаатдор томон уни истаган куни бузади. Ҳарбий йўл билан хал қиламиз дейилса, уруш келиб чиқади, ҳар икки томон русларнинг чириган ҳарбий техникаларини олиб келиб, бир-бирини ўққа тутади.

 Аслида, бу муаммонинг бугинги ечими – даъватда. Икки мусулмон, қардош халқ миллатчилик ва ватанпарварлик туйғуларини жиловлаб, мустамлакачи кофир тиқиштирган бу фикрларни улоқтириб ташлаши керак. Бунинг ўрнига бир-бирларини Исломга даъват қилсинлар. Билган билмаганга ўргатсин. Мана шунда кофирларни ўзаро қирпичоқ қилиб қўйиб бошқариш режаси барбод бўлади.

 Чегара муаммоларининг туб ечими эса Халифалик Давлатини бароп этишдадир. Чунки, Халифалик бугун дунёда ҳукмронлик қилаётган капиталистик тузумни қулатиб, улар чизиб берган чегараларни йўқ қилади. Мустамлакачи кофирларни юртларимиздан кувиб чиқаради, миллатчилик ва ватанпарварлик фикрларини йўқ қилиб, “мусулмонлар оға-инидирлар” фикрини жорий қилади.

 Ҳаракат қилувчилар мана шу йўлда ҳаракат қилсинлар.

 Абдулҳакийм Қорахоний

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here