Халифалик қандай қулатилган: миллатчилик ва ватанпарварлик

607
0

Халифалик қандай қулатилган: миллатчилик ва ватанпарварлик

 Ислом тонги отганидан бошлаб ҳақ билан ботил ўртасидаги кураш тўхтовсиз давом этиб келмоқда ва бу кураш Қиёматга қадар давом этади. Биз бу ҳақиқатни ақлан асослаб олишимиз зарур. Куфр ҳеч қачон бу курашини тўхтатмаган, баъзан ялтоқланиб, баъзида ҳийла-найранг, қудратли бўлганида зўравонлик қилиб Исломга қарши курашиб келган ва ҳамон давом эттирмоқда.

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 13 йиллик даъватидан сўнг Аллоҳ Таоло мусулмонларга раҳматини ато этиб буюк нусрат берди, шу кундан эътиборан Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилувчи Ислом давлати тикланди ва Халифалик мислсиз буюк етакчи давлатга айланди. Бироқ, 12-асрга келиб Ислом давлати вилоятлари мустақил бўла бошлади, улар ички сиёсатда муҳим бўлган соҳалар – бошқарув, ҳарбий, молиявий соҳаларда мустақил бўлиб олишди. Оқибатда Ислом давлати “давлатлараро шериклик”ка ўхшаб қолди.

 Албатта, Европа давлатлари ҳар қандай имкониятни қўлдан чиқармай, шароит пайдо бўлиши билан Ислом давлатига зарба беришга ҳаракат қилишган. Шундай қилиб, 12-асрда Европа давлатлари шундай имконият пайдо деган хулосага келиб, мусулмонларга қарши “салибчилик уруши”ни бошлашди. Ҳатто улар мувафаққиятга эришди, Шом ва Фаластин 100 йил мобайнида уларнинг ишғоли остида бўлди. Бу вақтда мусулмонлар Фаластинни қайтариб олиш учун ҳаракатни тўхтатишмади. Босқинчиларга қарши жиҳод олиб боришди, салибчиларни мағлуб этиб, Шомдан қувиб чиқишди. Аммо, салиб юришлари тўхташи биланоқ янги синов келди – мўғуллар босқини бошланди. Мўғуллар Боғдодни қулатиб, Шомни босиб олди. Бироқ, тарихда машхур “Айн Жалут” жангида мусулмонлар мўғилларни бутунлай мағлубиятга учратдилар. Ушбу воқеалардан сўнг мусулмонларнинг Исломни оламга ёйиш руҳи қайта жонланиб, жиҳод ортидан жиҳод қилишди. Ислом давлати дунёда аввалги етакчилик мавқейига қайтди.

 Бу ҳолат 4 асрга яқин давом этди. 18-асрга келиб Европада саноат инқилоби содир бўлди. Кучлар мувазанати ўзгарди. Мусулмонлар тобора кўпроқ ҳудудларини европаликларга бой бера бошлашди. Шундан сўнг Европа Ислом давлати (Усмоний Халифалик)ни босиб олиш билангина чекланмай, мусулмонларнинг ўзаро муносабатларида Исломни йўқ қилишни кўзлаб, Исломни диний маросимлар билан чеклашни режалаштирди.

 Ғарб ўз босқинчилигини мустаҳкамлаш, мусулмонлар бирлигини бузиш, мамлакатни майда, заиф давлатларга айлантириш учун миллатчилик ва ватанпарварлик (мустақиллик) ғояларига алоҳида эътибор қаратди. Мусулмонларни бўлиб ташлашда ушбу ғояларнинг таъсири жуда катта бўлди. Шунингдек, Ғарб бу ғояларни айниқса турк ва араблар орасида тарқатишга ҳаракат қилди. Исломда миллатчилик ва ватанпарварлик (бўлиниш) тушунчалари йўқ. Ҳатто, Ислом бундай қарашларни қоралайди, мусулмонлар бирлигини сақлаш учун бундай тушунчаларга қарши туришни талаб қилади. Шунинг учун миллатчилик ва ватанпарварлик четдан кириб келганини кўрамиз.  

 Ғарб исломий юртларда миллатчилик ва ватанпарварлик ғояларни ёйишда миссионерлик ҳаракатларига суянди, Ғарб элчихоналари миллатчилик ва ватанпарварликни тарқатадиган, жосусларни тайёрлайдиган заҳар уяга айланди. 

 Миллатчилик ва ватанпарварлик ғояларини араблар орасида тарқатиш ҳаракати 17-18-асрларда бошланди. Бу ҳаракатлар асосан миссионерлик ташкилотлари ва Ғарб асос солган ўқув юртлари, илмий жамиятлар орқали олиб борилди. 1842-йили АҚШ Байрут (Шом)да илмий қўмита ташкил этади. Ушбу қўмита катталар ва ёшларга билим бериб, шу билан бир вақтда Ғарб маданияти, ғоялари, миллатчилик ва ватанпарварликни тарғиб қилган. Қўмитанинг 5 йиллик қаттиқ ҳаракатларига қарамай, бутун Шом бўйича 50 нафар одамгина қўмитага аъзо бўлади, уларнинг аксари насронийлар бўлиб, бирорта ҳам мусулмон бўлмаган. Шу сабабли 1857-йили янги жамият ташкил этилди. Аввалги мувафаққиятсизликларни ҳисобга олган ҳолда, мазкур қўмита янги тартибда шакллантирилди. Аниқроқ айтганда, ушбу жамият аъзолигига фақат маҳаллий аҳоли ва араблар қабул қилиниши шарт бўлди. Кўриниб турганидек, миссионерлик ташкилотлари ва илм тарқатишни ниқоб қилган университетлар мусулмонларни жалб қилишга муваффақ бўлишмаган. Сабаби, дунёвийлик, миллатчилик, ватанпарварлик – буларнинг барчаси мусулмонларга бегона эди. Ғарб бундай заҳарли фикрларни ёйишда Итанбул, Байрут, Қоҳира, Дамашқ, Жидда шаҳарларига алоҳида эътибор қаратди. Янгидан янги миссионерлик ташкилотлар тузилди, университетлар очилди. Бу миссионерлар (насронийлар!) араб тили, адабиётини тадқиқ қилишга тарғиб қилишди. Ушбу ҳаракатларининг асосий мақсади мусулмонларни Исломдан миллатчиликка буришдан иборат эди. Шунингдек, миссионерлар олимлар, Усмоний Халифалик тўғрисида турли хил ёлғонларни тарқатишди, “Усмоний Халифалик шариатни бузиб татбиқ қилмоқда”, “Тукрлар Халифаликни араблардан куч билан тортиб олган” деб номланган мақолаларни эълон қилиб туришди. Араб миллатчилиги тарғиботига насронийлар етакчилик қилишди. Ислом давлати бу ташкилотлар, университетлар очилишига қаршилик қила олмади, сабаби бу вақтда заиф бўлиб, ҳатто Ғарб баъзи юртларни босиб олган эди. Албатта, бу ташкилотлар ва университетлар АҚШ, Франция ва Британиянинг қўллаб-қувватлаши, кўрсатмаси асосида очилди ва ушбу давлатлар уларни тўлиқ ҳимоя қилишди. 

 Ўша вақтда АҚШ, Франция, Британия томонидан ташкил этилган университетларнинг айримлари ҳозирга қадар фаолият олиб бормоқда, бугунги кунга қадар мусулмон ёшларни заҳарлаб келишмоқда. Ҳатто, АҚШ, Франция, Британия ва бошқаларнинг қўллаб-қувватлаши остида бугун мусулмон юртларида бундай ташкилот ва университетларнинг янгилари очилмоқда. Улар мусулмонлар бирлигига болта урган миллатчилик, ватанпарварлик, дунёвийлик фикрларини тарқатиш марказлари ҳисобланади.

 Ғарб миллатчилик билан заҳарлашда туркларни ҳам четлаб ўтмади. Аксинча, уларга кўпроқ эътибор қаратди. Сабаби Халифалик маркази Истанбул эди, Халифаликнинг етакчилари турклар эди.

 Ғарб ҳаракатлари натижасида Ғарб маданиятига маҳлиё бўлган турк ёшлари қатлами пайдо бўлди. Бу ёшларнинг бир гуруҳи Парижда асос солинган “Ёш Туркия” (ёки “Бирлик ва Тараққиёт”) ташкилотини тузишди. Аввалига бу жамият яширин фаолият олиб борди. Париж, Берлин, Салоники, Истанбул шаҳарларида жамиятнинг бўлимлари бор эди. Жамият “Ал-Анба” номли газета чиқарган, газеталар Европа почта каналлари орқали яширин тарзда Истанбулга етказилиб тарқатилган. Мазкур жамиятда собиқ вазирлар, мамлакатни ислоҳ қилишга ундаган собиқ юқори мартабали одамлар ҳам бўлган. Жамият яширин йиғилишлар ўтказиб, ўз аъзоларини инқилобий кайфиятда тарбиялаган. “Ёш Туркия” жамияти аъзолари Ислом ҳозирги замонга тўғри келмайди ва турк миллатчилигини ҳимоя қилиш биринчи галдаги масала деб ҳисоблашган. Шунингдек, Туркияни бошқа мусулмон юртлардан, туркларни эса бошқа мусулмонлардан юқори қўйишган.

 Шундай қилиб, 1908-йили тўнтариш содир бўлди ва ушбу жамият ҳокимият тепасига келди. Жамият аъзолари давлат лавозимларига Ғарбга муҳаббат қўйган одамларни олиб келишди. Улар воқеликни ҳам, Исломни ҳам тушинмаган, фақат Ғарбнинг ёлғон ғояларига мафтун бўлган ёшлар эди. Улар Ғарбнинг айтганларини кўр-кўрона божаришди. Энди Ғарбда уларнинг қўли билан хоҳлаган ишини амалга ошириш имкони пайдо бўлди. Шунинг учун “ёшлар ҳокимиятга келсин” шиори кўпинча Ғарбга ошиқ бўлган одамларнинг ҳокимият тепасига келишини англатади.

 Ҳокимиятни эгаллаган бу гуруҳ Исломга зид, миллатпарварлик кайфиятидаги хатти-ҳаракатлар қилди. Бу ҳаракатлар Усмоний Халифаликдан яшаган халқларнинг бирлашишига эмас, балки бўлинишига олиб келди. Масалан, улар армия сафида миллатчилик сиёсатини олиб боришди, ҳарбий арабларни Истанбулга сафарбар қилинишини тақиқлашди. Вақф вазири араб эди, у хизматдан олинди, ўрнига турк тайинланди. Ички ва ташқи ишлар вазирлигига турк миллатидагиларни  тайинлаш ҳаракатлари бошланди. Араб тилини билмайдиган турк миллатига мансуб одамлар араб диёрларига раҳбарликка тайинланди, бундай ҳаркатлар натижасида давлат тили турк тили деб эълон қилинди. Араб тили давлат ишларидан четлаштирилиши шу даражага етдики, Усмоний Давлатнинг Вашингтондаги элчиси иш ҳужжатларини турк тилидан бошқа тилда юритишни тақиқлади. Аслида, бу вақтда Америкада Усмоний Давлатнинг ярим миллионга яқин фуқароси бўлиб, уларнинг ҳеч бири турк тилини билмас эди.

 “Ёш Туркия” жамиятининг миллатчилик асосидаги бундай ҳаракатлари Усмоний Давлатдаги бошқа фуқароларни ҳам миллатчиликни ушлашга ундади. Ҳатто, бошқа милатлар миллатчилик асосидаги ўз жамиятлари ва ташкилотларини ташкил эта бошлашди. Шундай қилиб, миллатчилик, ватанпарварлик ғоялари мусулмонларни Исломдан анча узоқлаштириб юборди. Мусулмонлар ўрасидаги муносабатлар Исломга эмас, миллатчиликка асосланиб қолди. Усмоний Халифаликда яшаган халқлар миллатчилик ва ватанпарварлик (мустақиллик)ни ушлаб, Халифаликдан бўлиниб, мустақил бўлиш ҳаракатларини кучайтиришди. Кейинчалик бу ғоялар Халифаликни қулатган аср жиноятчиси Мустафо Камолни қўллаб-қувватлаган одамларни пайдо бўлишига шароит ҳозирлаб берди.

 Хорун Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here