Яман уламолари капиталистик иқтисодга қучоқ очиб, исломий банкка қизиқиш билдирмоқда… Ахир улар ақл юритмайдиларми?!

83
0

Яман уламолари капиталистик иқтисодга қучоқ очиб, исломий банкка қизиқиш билдирмоқда… Ахир улар ақл юритмайдиларми?!

Олий сиёсий кенгаш аъзоси Султон Сомиий ва бош вазир доктор Абдулазиз Солиҳ ибн Хабтар кеча «Инқирозлар даврида исломий банк» бўйича иқтисодий семинарда иштирок этишди. Бу семинар Яман уламолар уюшмаси ва Яман академияси ҳамкорлигида тадқиқотлар ва консалтинг иқтисодий обсерваторияси томонидан ўтказилди. (Қўзғолон газетаси, жума, 2021 йил 15 январ сони).

Яман уламолари уюшмаси Ислом асосидаги пул айирбошлаш муомаласини одамларга кўрсатиб бериш учун исломий банк ташкил қилган бўлса-да, бироқ, бу уюшма Али Солиҳ даврида ҳам, олти йиллик Ҳусийлар ҳукмронлиги даврида ҳам Ислом асосида пул айирбошлаш йўлини яшириб келди. Уюшмадаги ҳар бир киши агар Аллоҳнинг буйруқларига бўйсуниб тавба қилмас экан, муомаласида Аллоҳ ва Росулига қарши уруш қилишга асосланган капиталистик иқтисод ҳукмронлигига ҳам сукут сақлайди. Ҳолбуки, бу капитализмдаги молиявий муомалалар динни ҳаётдан ажратишга, манфаатни ақлий йўлбошчи қилиб олишга асосланган. Бундай муомала бўйича Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фондининг Яман иқтисоди устидан бўлган ҳукмронлиги давом этаверади… Маҳаллий банклардаги рибо асосидаги муомалалар ҳам тўхтамайди… Олтин қопламаси йўқ бўлган маҳаллий мажбурий қоғоз пуллар муомаладан тўхтатилмайди… Давлат эса, нефтни ўзлаштиришда давом этаверади… Ваҳоланки, нефть давлат мулки эмас, омма мулки бўлиб, уни сотиш ўзи эга бўлмаган нарсани сотишдир…

Яман уламолари уюшмаси марказий ва бошқа маҳаллий банкларнинг риболи битимларига барҳам беришга интилаётган Яман ва бошқа жойдан бўлган кишиларнинг ҳафсаласини пир қилди ва умидини сўндирди. Уюшма бугун банк фаолиятини кузатиш ва уни шариатга боғлаш даражасига етди. Шунингдек, банк системаси уларни тўғри йўлга етаклайди ва зулмат билан қопланган оламда уларга яхшилик машъалини кўтаради дейишгача борди. Наҳотки, банк системаси шундай қила олса?

Нима учун Яман уламолари уюшмаси бошқарув, иқтисод, халқаро муомалалар ва бошқа ҳаёт ишларида Аллоҳ нозил қилмаган аҳкомлар билан ҳукм юритаётган кишиларга сукут сақлашмоқда. Ахир Аллоҳ Таоло

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

«Кимда-ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқлардир» [Моида 47]

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

«Кимда-ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, улар золимлардир» [Моида 45]

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

«Кимда-ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, улар кофирлардир» [Моида 44]

деган-ку. Улар яна золим кимсаларга бўйсунишмоқда. Ахир Аллоҳ Таоло бундай деган-ку:

وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар» [Ҳуд 113]

Булар Яман уламолар уюшмаси ҳақидаги гаплар эди. Аммо ҳукумат ҳақида айтадиган бўлсак, унинг бош вазири семинарга келиб, банк системасининг бир қисмини исломлаштириш процессида иштирок этмоқда. Худди шу куни унинг ўринбосари Ҳусайн Мақбулий ва ижтимоий ишлар вазири Убайд Солим ибн Забиъ Жаҳон Банки ва ЮНИСЕФ каби капиталистик иқтисод муассасалари томонидан молиялаштириладиган фавқулодда пул ўтказмалари тўлов лойиҳасида иштирок этишди. Ёки улар Аллоҳ Таолонинг

ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

«Бунга сабаб уларнинг: «Байъ (одди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» — деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган» [Бақара 275]

қавлини билмайдиларми? Пайғамбаримиз ﷺга бўлган муҳаббат қаерда қолди? Ахир у киши:

«وَرِبَا الْجَاهِلِيَّةِ مَوْضُوعٌ، وَأَوَّلُ رِبًا أَضَعُ رِبَانَا رِبَا عَبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، فَإِنَّهُ مَوْضُوعٌ كُلُّهُ»

«Жоҳилият давридаги рибо рад қилинади, мен энг биринчи рад этадиган рибо Аббос ибн Абдулмутталиб рибосидир. Чунки рибонинг барчаси рад этилади», деган-ку. Ёки Росулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббат бир йилда бир мартагина бўладими?

Албатта Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик Яман халқини Ислом билан бошқариб, Исломдаги иқтисод низомини татбиқ қилади ҳамда капиталистик иқтисод низомига барҳам беради. Ҳа шундай, тонг отишига яқин қолди. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Имом Аҳмад Нўмон ибн Баширдан ривоят қилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here