Покистон ва Туркия Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликда буюк кучни ташкил этади

76
0

Покистон ва Туркия Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликда буюк кучни ташкил этади

Покистон ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал Анвар Хон Анадўлу ахборот агентлигига берган интервьюсида Покистон билан Туркия ўртасидаги муносабатларни кўкларга кўтариб мақтаб, бу муносабатларни «Бошқа давлатлар ўртасида мисли кўрилмаган» муносабат, дея баҳолади. У яна: «Бутун дунё бу икки давлат ўртасидаги муносабатларга ҳавас билан қарайди», деди. Анвар Хон «Туркия Покистоннинг иккинчи ватани», дея қўшимча қилар экан, ўз мамлакати аҳолиси ва туркларни аслида «Икки давлатдаги битта Уммат», деб таъкидлади. Тўғри, Покистон ва Туркия халқлари мусулмон ва Аллоҳнинг соф динидаги биродарлардир. Аллоҳ Таоло бу ҳақда бундай дейди:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ

«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» [Ҳужурот 10]

Лекин икки юрт режимлари уларни бўлиб, иккита алоҳида давлатга айлантириб қўйди. Бу эса, Аллоҳ ва Росулининг розилигига зиддир. Чунки Аллоҳ Таоло мусулмонларга Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритадиган битта ҳокимдан бошқа яна ҳокимлар бўлишини ҳаром қилди ва уларни битта сиёсий вужудда бирлашишга чақирди. Шунингдек, мусулмонлар давлатидан ажралган мустақил давлат тиклашни хоҳлаётган кишилар учун ўлим жазосини белгилади. Бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺ шундай дейдилар:

«مَنْ أَتَاكُمْ وَأَمْرُكُمْ جَمِيعٌ عَلَى رَجُلٍ وَاحِدٍ يُرِيدُ أَنْ يَشُقَّ عَصَاكُمْ أَوْ يُفَرِّقَ جَمَاعَتَكُمْ فَاقْتُلُوهُ»

«Сизлар битта етакчига итоат қилиб турган пайтингизда бир киши келиб, бирлигингизни бузмоқчи ёки жамоатингизни бўлмоқчи бўлса, уни ўлдиринглар». Яна айтадилар:

«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»

«Агар иккита халифага байъат қилинса, иккинчисини ўлдиринглар». Муслим ривояти. Лекин Покистон билан Туркияда бунинг зидди ўлароқ, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмайдиган икки президент ва ҳукумат иш юритмоқда. Уларнинг конституцияси ва қонунлари илмоний бўлиб, улар на Ислом ва на мусулмонларга алоқадордир. Ушбу икки давлат ва исломий юртлардаги бошқа давлатлар инглизлар ва уларнинг араб ва турклардан иборат миллатчи малайлари қулатган Халифалик давлати вайроналари узра тикланган давлатдир. Бу иш мусулмонлар учун фожиа бўлса-да, интервьюни уюштирган Анадўлу ахборот агентлиги бу муносабатни тантана қилди ва юз йиллик шиори сифатида қабул қилди.

Анвар Хон Туркия ва Покистон муносабатлари ҳақида: «Албатта Покистон Кипр масаласида, Сурия ва Ироқдаги хавфсизлик масалаларида ва терроризмга қарши кураш масаласида Туркияни қўллаб-қувватлайди», деди. У Покистоннинг ўз чегараларида шунга ўхшаш муаммоларга дуч келаётганини айтар экан, ушбу муаммоларни енгиш учун икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик давом этишига ишора қилди. Албатта биз Туркия билан Покистоннинг, айниқса, Кипр ва Кашмир масаласида фақат расмиятчилик юзасидан эмас, балки чинакамига ҳамкор бўлишини истаймиз. Чунки Кипрни озод этиш Туркиянинг бурчидир. Туркия уни озод этишга қодир бўла туриб, Греция билан бу масалада музокара қилмаслиги ва унинг бир қисмидан воз кечмаслиги керак. Кашмирни озод қилиш ҳам Покистоннинг бурчидир. Покистон ҳам Модининг қўлини сиқиш ўрнига уни озод этиши лозим. Шунингдек, озод этилган минтақаларни нусайрий режими қўлига топшириб, Суриядаги бечора аҳлимизга қарши Россия ва Эрон билан иттифоқ тузаётган Туркия билан қўл сиқишиш ўрнига, Покистон ва Туркия армиялари ўзаро бирлашиб, Сурияда қўзғолон қилган ака-укаларига нусрат-ёрдам беришларини ва уларни Америка малайидан қутқаришларини биз қанчалар умид қиляпмиз! Бугунги кунда – худди Туркия ва яҳудий давлати ўртасида бўлгани каби – ёвуз кучлар билан «қўшма мудофаа» номли иттифоқлар тузилиб, мусулмонларнинг қўрғонларини вайрон қилиши учун душманга ҳарбий базалар очиб берилмоқда. Шунингдек, юртларимизни Ғарб малайларидан озод этиш учун жиҳод қилаётган ва бу йўлда фаолият олиб бораётган мусулмонларга, қолаверса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш билан Умматни уйғотишга ҳаракат қилаётган инсонларга қарши аёвсиз курашилмоқда. Биз бу ишларнинг ўрнига, ҳар икки юртнинг минтақадаги Россия, Америка ва яҳудий вужудининг террорига қарши курашишда ҳамкорлик қилишларидан қанчалар умидвормиз.

Аллоҳ Таоло Покистон ва Туркияга шундай неъматларни ато этдики, бу икки давлат улар орқали буюк давлат бўлиш имкониятига эгадир. Агар улар ўз атрофларидаги исломий юртларни битта етакчилик остида, яъни Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритадиган Халифалик остида бирлаштирсалар, босиб олинган мусулмон юртларни озод қиладилар. Шунда мусулмонлар Аллоҳ уларга инъом қилган, лекин мусулмон юртлардаги илмоний режимлар даврида мустамлакачи кофир улардан тортиб олган бойликлардан фойдаланадилар. Эй қўмондон, биз сизни Покистон ва Туркияни Халифалик давлатида бирлаштиришга чақирамиз. Шунингдек сизни ҳамда Покистон ва Туркия армиясидаги биродарларингизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишда Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам беришга чақирамиз.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here