«Истанбул конвенцияси» ўз ичига олган саккизта хавфли тушунча (1)

195
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Истанбул конвенцияси» ўз ичига олган саккизта хавфли тушунча (1)

Устоз Ҳаннон Хумайрий қаламига мансуб

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёлар қаноти расмий нотиқаси

Биринчи тушунча: Гендер яъни жинснинг ижтимоий тузилиши:

Истанбул конвенциясининг 3-модда (в) ва (г) бандида бундай дейилган: «Гендер атамаси – маълум бир жамият томонидан аёллар ва эркаклар учун муносиб деб топилган роллар, хулқ-атвор, фаолиятлар, демакдир».

(г) банди: «Аёлларга нисбатан жинсга асосланган зўравонлик» атамаси аёлга қарши унинг аёл бўлганлиги сабабли ёки аёлларга номутаносиб таъсир кўрсатадиган равишда содир этиладиган барча зўравонликларни англатади.

Истанбул конвенцияси «жинсга асосланган зўравонлик»ка қарши курашишга қаратилган бўлиб, бу гендер назарияси билан чамбарчас боғлиқдир.

Бу назарияга кўра, гендер биологик жинсга, яъни, аёл ва эркакка алоқадор эмас, балки уларга ўз жинсларини ва мойилликларини қонун-қоидасиз ўзлари белгилаш ихтиёри берилиши керак.

Ушбу йўлдан озган назарияни кўриб турибсизки, жинсий идентификацияни шахснинг эркак ёки аёл бўлиб туғилиши билан белгиламаслик керак эмиш. Бу назарияга кўра, қиз бола қиз бола бўлиб, ўғил бола ўғил бола бўлиб туғилмайди, балки уларнинг жинси жамият ва ҳукмрон сақофатнинг кучи билан белгиланади. Конвенция, хусусан, жинсни танлаш эркинлиги масаласида аёл билан эркак ўртасидаги фарқни мана шундай белгилаган.

Бундай бузуқ, издан чиққан тафаккур динни ҳаётдан ажратувчи моддий ҳазоратнинг табиий маҳсулидир. Ислом ҳазоратига келсак, у раббоний ҳазоратдир. У ўз тушунчаларини инсоният табиати моҳиятини маълум қилган Қуръон булоғидан симирган. Ушбу моҳият мана бу ояти каримада очиқ баён қилинди:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

«Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлигингиз энг тақволигингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир» [Ҳужурот 13]

Иккинчи тушунча: Аёлларга нисбатан зўравонлик, деган нарса билан аёл-эркак ўртасидаги тенгсизлик, деган нарсанинг ўртасини қасддан-ёмон ниятда аралаштириш. Истанбул конвенцияси муқаддимасида «аёлларга нисбатан зўравонликнинг тизимли табиати жинсга асосланганлиги ҳамда аёлларга нисбатан зўравонлик аёлларни эркаклар олдида ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан бўйсунувчи ҳолатда сақлаш механизмларидан эканлиги эътироф этилади», дейилган.

Истанбул конвенциясига кўра, аёлнинг эри ёки ака-укалари ва бошқалар каби уйда ёки оммавий ҳаётда эркак киши томонидан зўравонликка учраётгани шу эркакнинг ақлий ва психологик натижасидир. Яъни, бу эркак аёлга зўравонлик қилаётганда «аёлга шундай йўл билан муомала қилинмагунча у тушунмайди, чунки мен эркак киши, у эса аёл киши», деган яширин эътиқоддан келиб чиққан ҳолда зўравонлик қилади.

Конвенциядаги бундай тушунча жуда хавфли хато. Чунки бу, хоҳ оилада бўлсин, хоҳ оммавий ҳаётда бўлсин, эркак киши билан аёл киши ўртасида жанжални келтириб чиқаради… оқибатда жамият устунини синдиради, жамоа ўртасини айриб, оммавий ҳаётдаги эркаклар ва аёллар ўртасидаги ҳамкорликни парчалайди. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجاً لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ

«Унинг (Аллоҳнинг) оятларидан (бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бор» [Рум 21]

Асл тамойил шундан иборатки, эркак киши аёл кишидаги тинчлик ва меҳр-муҳаббатга интилади ва бунинг акси ҳам шундай. Бинобарин, конвенция ушбу асл тамойилни душманликка, камситишга ва нафратга айлантирди ва бу Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло инсоният табиати ва фитрати ҳақида бизга хабар берган ҳақиқатга тескаридир.

Учинчи тушунча: динларни айблаш ва Исломни нишонга олиш:

Конвенция муқаддимасида яна бундай дейилади: «Аёлларга нисбатан зўравонлик тарихий жиҳатдан аёллар билан эркаклар ўртасидаги тенгсизликнинг мувозанатини акс эттирмоқда. Бу эса, эркак кишининг аёл киши устидан ҳукмронлигига, камситишига ва аёлларни тўлиқ эркинликдан маҳрум қилинишига олиб келмоқда».

Бу тушунча эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларни зиддият нуқтаи назаридан келиб чиқиб чеклайди. Яъни, аксар тушунчаси ва хулосаси бутун тарих мобайнида эркак-хотин жанжаллашиб, эркак зўрлик қилиб келган, тарихда эркак аёлни мағлуб этган, деган назарияга асосланган.

Бундан биз конвенциядаги «тарих», деган сўздан диний нарсалар, хусусан, Ислом назарда тутилганини кўряпмиз. Мисол учун, исломий олам тарихида кучларнинг номутаносиблиги, деганда Ислом аҳкомларини қасд қилишади.

Биз ушбу хулосамизга Абдулмажид Шарафийнинг «Ислом ва янги замон» номли китобидаги мана бу сўзларини мисол қиламиз: «Бутун Ислом жамиятларида, хусусан араб жамиятларида аёлларнинг паст даражадаги мавқеига оид кенг тарқалган фикрлар Исломдаги таълимот ва ҳукмлардир. Бундай фикрлар Исломга хос таълимот ва аҳкомларга бориб тақалади. Чунки Ислом аҳкомлари аёлнинг ижтимоий ҳаётга қўшган ҳиссасини бузган бўлиб, аёлни хоҳ отаси, хоҳ эри бўлсин, эркак кишининг ҳукмронлиги остига киритиб қўяди ҳамда уни лаззатланиш, фарзанд кўпайтириш ва хизматкорлик воситасига айлантиради».

Шарафийнинг бу сўзлари ҳам Ғарбдаги илмоний муфаккирлар сўзларидан заррача фарқ қилмайди. Уларнинг барчаси тарихда эркак ва аёл ўртасида бузилган мезоннинг асосий сабабчиси хотин-қизларни пастга уриб, хизматкорга айлантирадиган дин, урф-одат ва тарихий ижтимоий сарқитлардир, деган фикрда.

Истанбул конвенцияси худди шундай бузуқ тушунчаларга қурилган. Тунисдаги илмоний малай сиёсий элита ҳам жамиятда илмоний тушунчаларни янада ривожлантириш учун мана шу Истанбул конвенциясини татбиқ қилишга қаттиқ чиранмоқда.

Тўртинчи тушунча: Давлатга мусулмонларнинг эътиқодлари устидан шафқатсиз сиёсат олиб бориш учун ҳукмронлик бериш:

Истанбул конвенциясининг 12-моддасида бундай дейилган: «1-банд: давлатлар аёлларнинг ижтимоий ва маданий хулқ-атворларини ўзгартириб, эркакларни шунга ундаш учун зарурий чораларни кўради. Бу чоралардан мақсад, аёлларнинг пастга урувчи ғояларга ва эркак киши билан аёл киши ўртасидаги одатий ролга асосланган ижтимоий турмуш тарзларни, урф-одатларни, анъаналарни илдизи билан қуритишдир».

«5-банд: давлатлар ушбу маданиятлар, урф-одатлар, динлар, анъаналар ва «шараф», дейилаётган нарсаларнинг ушбу конвенция доирасига кирувчи зўравонлик амалиётларини оқлашда асос бўлмаслигини таъминлайдилар».

Ушбу 12-моддадан конвенциянинг жамиятни илмонийлаштириш ва фаҳш-бузғунчиликни ёйиш лойиҳасига хизмат қилиш учун бутун давлатларни сафарбар қилаётгани очиқ кўриниб турибди, ҳатто бу давлатлар Тунис сингари мусулмон давлати бўлса ҳам.

Истанбул конвенция давлатни ўзининг лойиҳасига хизмат қилувчи аскарларга айлантирмоқда. Унинг лойиҳа Ислом аҳкомларига қарши курашдан иборат бўлиб, капиталистик демократик мафкурани кенг ёйишда намоён бўлади. Ваҳоланки, демократияда давлат ҳар қандай идеологик лойиҳа қаршисида бетараф туриши керак, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш учун барча томонларга нисбатан холис позицияни эгаллаши лозим, дея даъво қилинади. Бироқ шунга қарамай, бу конвенция давлатни динга, хусусан, Ислом динига тўғридан-тўғри душманга айлантирмоқда.

Демак, бу конвенция давлат орқали бутун инсониятни репрессия қилмоқда, унинг табиий эҳтиёжларини бостириб, мажбуран янги жамият ва янги тизим сари йўналтирмоқда. Бу тизим эса, ҳайвонийлик ва ҳайвонлар тизимидир. Бундан мустамлакачи илмоний кучлар зўрлаб тиқиштираётган ушбу мафкуравий назариянинг расволиги ва ҳалокатга юз тутгани яққол кўриниб турибди.

Роя газетаси сайтидан олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here