Даъватни кўтариб чиқаётган инсоннинг вафоти ҳақидаги хабар

57
0

Даъватни кўтариб чиқаётган инсоннинг вафоти ҳақидаги хабар

كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ وَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَمَن زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا مَتَاعُ الْغُرُورِ

«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат кунида ҳеч шак-шубҳасиз ажр-савобларингизни комил суратда олурсиз. Бас, ким дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилса, муҳаққақ (бахт-саодатга) эришгай. Бу ҳаёти дунё эса алдагувчи матодир» [Оли Имрон 185]

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти чуқур қайғу ила шуни хабар қиладики, ҳижрий 1442 йил 12 жумодуссоний, милодий 2021 йил 25 январ душанба куни бомдод вақтида даъватни кўтариб чиқаётган аъзоларидан бири Ливаннинг Сур шаҳридан ҳожи Можид Зайд (Абу Ромий) ўзининг бедаво дарди ортидан вафот этди.

Биз ўзимизга ва марҳумнинг аҳли-оиласи ва яқинларига таъзия билдирган ҳолда, Ғофур ва Роҳим бўлган Аллоҳ Субҳанаҳудан Абу Ромийни Ўз мағфирати ва раҳматига олишини сўраймиз. Аллоҳ Субҳанаҳу Ўзи билган унинг бутун даъват ишлари, хусусан, Сур шаҳрида жонини, вақтини ва саъй-ҳаракатини сарфлаб мусулмонлар сафида қилган даъват меҳнатлари учун ўзининг карами ва фазлига буркасин.

Аллоҳ Субҳанаҳудан ҳожи Абу Ромий барпо қилиш учун курашган адолат ва рушд давлати билан кўзларимизни қувонтиришини умид қиламиз. Зеро, ушбу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати мусулмонларни бирлаштириб, ягона «ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ» байроғи остида сафларини жамлайди.

وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ * الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ * أُوْلَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ

«Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад). Ана ўшаларга Роббилари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир» [Бақара 157]

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here