Сисий режими энг қоронғи зулматдир

453
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сисий режими энг қоронғи зулматдир

Устоз Саид Фазл қаламига мансуб

Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти матбуот бўлими аъзоси

Ўз халқининг ишларига эътибор бермайдиган, ҳақ-ҳуқуқларини ушоқлар миқдорида таъминлаб, ўзларини ўзлари таъминлашга ташлаб қўйган, ўзининг хато ва гуноҳлари оқибатларини шу халқ устига юклаган Миср режими, энди озиқ-овқат карточкасига асосан бериладиган ёрдамни икки болали оилага чеклаб қўйди. Бу ишига «аҳоли сонининг кўпайишига қарши кураш» билан дастаклаяпти. Бу ҳақда – ижтимоий бирдамлик вазираси Навин Қаббожнинг душанба куни телевидение орқали берган баёнотига кўра – келаси ойда бош вазирнинг расмий қарор чиқариши кутилмоқда. Вазиранинг таъкидлашича, ушбу қарор кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ «бирдамлик ва ҳурмат»ни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида амалга оширила бошлаган.

Бир неча кун олдин бош вазирнинг ўзи қаршимизга чиқиб, аҳоли сонининг ошаётганини айблади ва бунинг сабабини Миср бошдан кечираётган муаммоларга боғлади. Гўё оилалардаги болаларни унинг ўзи пешона териси билан боқаётгандек… Гўё қисқартиришга қарор қилган шу пуллари уларни еб-ичиш ва кийиниш билан таъминлашга етадигандек, бу бўлмаса, оч қолишадигандек… Гўё бу режим инсонларга юқори даражада ёрдам кўрсатиб, энди уни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилаётгандек! Аслида эса, Миср аҳли бундай режим остида ҳеч қандай ғамхўрлик кўрмади. Аксинча, уларга ташланган ушоқлар эвазига ҳақ-ҳуқуқи поймол этилиб, бойликлари таланди, ҳурматлари оёқ ости қилинди.

Аҳоли сонининг ўсиши бутун дунё назарида самарали инсоний энергия ҳисобланади ва шунга тарғиб қилинади. Мисол учун, Германияда ҳар ойда болаларга бериладиган пул-пособия миқдори тобора ортмоқда. Яқинда немис парламенти қонунга ўзгартиш киритиш тўғрисида қарор чиқарди. Унга кўра, ҳар бир болага давлат томонидан бериладиган пособия 10 еврога ошди. Бу билан 2019 йилдан эътиборан, ҳар биринчи ва иккинчи болага 204 евро, тўртинчи боладан бошлаб 234 евро бериладиган бўлди. Францияда ҳам, унда Европа бўйича туғилиш даражаси юқори бўлишига қарамай, қатор имтиёз ва ёрдамларни тақдим этган. Жумладан, «туғилиш гранти» 1000 евро атрофига етди, даромад солиғи миқдорининг озайтирилиши ва ҳукумат томонидан ёрдам марказларини очилишига қўшимча, оилаларга ҳар ойда бир қатор имтиёзлар берилди (араб тилидаги Спутник, 2019 йил 28 ноябр).

Ғарб башарий энергиясини ошириш учун ўз фуқароларини фарзанд кўришни кўпайтиришга тарғиб қилаётган бир пайтда, бизнинг ҳукмдорлар мусулмонлар сонини озайтириш учун наслни чеклашга ва фарзанд кўришни тўхтатишга уринишмоқда! Бу ерда таъкидлаш лозим бўлган нарса шуки, Германиянинг ўз болаларига бераётган пособияси ва Франциянинг туғилиш учун бераётган имтиёзлари Миср аҳли учун катта бойлик ҳисобланади. Чунки режим ўз фуқароларига қурумсоқлик билан сариқ чақа бериб, бунинг эвазига ўзининг даҳшатли сиёсатлари жавобгарлигини уларнинг бўйнига юкламоқда. Таъкидлаш лозимки, аҳоли сонининг ўсиши иқтисодий ривожланишга тўсиқ бўляпти ва қашшоқликка сабаб бўляпти, деган гапни бизнинг рувайбиза ҳукмдорлардан бошқа ҳеч ким гапирмаган. Улар бу энергияни нафақат тўхтатишга, ҳатто вайрон қилишга уринишяпти.

Ҳақиқий режимлар йирик давлатлар ва донор давлатларнинг кўрсатмаларига ўз сиёсатларини гаров қилиб қўймайди, уларнинг қонун ва қарорларига бўйсунмайди. Балки ҳақиқий режим қарз олиш йўлини умуман тутмайди ва иқтисодий муаммолар қарз олиш билан ечилади, деб билмайди. Ўз халқига зарар етказиши ёки ҳуқуқларини поймол этиши ёхуд ҳурмат-эътиборларини топташи мумкин бўлган бирор бир сиёсатни асло қўлламайди. Аммо юртларимиздаги мавжуд малай режимлар бўлса, ҳаммага маълумки, улар золим ва ўғридирлар. Одамларнинг нонини ўмаришдан, бойликларини талон-торож этиб, ўз халқлари жасадлари устидан бўлса ҳам Швейцария банкларидаги шахсий ҳисобларини кўпайтиришдан бошқа ташвишлари йўқ уларнинг. Миср бошдан кечираётган воқелик ҳам худди шундай. Бу воқелик Британия уни босиб олиб, қироллик бошқаруви остида ушлаб келганидан бери, сўнг АҚШ малай ҳарбийлар бошқаруви остида ушлаб турганидан бери давом этиб келмоқда. Фақат АҚШнинг ҳарбий бошқаруви даврида Мисрнинг емирилиши янада тезлашмоқда, холос.

Миср бошдан кечираётган кризисга аҳоли сони ошишининг ҳеч бир жиҳатдан алоқаси йўқ. Билъакс, аҳоли сонининг ошиши, агар бундан тўғри фойдалана билинса, ечимнинг бир қисми бўлиши мумкиндир. Юртнинг танасини қуртдек кемириб, халқи нонини тортиб олаётган ҳақиқий кризис ва ярамас иллат, бу анави капиталистик тузум ва уни татбиқ қилаётган ювиндихўр ҳукмдорлардир. Бу тузум Кинона аҳли елкасига миниб олиб, одамларни қашшоқликка тортишда давом этаверар экан, аҳвол систематик равишда тобора ёмонлашаверади.

Миср аҳли бошдан кечираётган муаммоларнинг ягона ечими дарди бало бўлган анави капиталист илмоний солиқчи режимни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборатдир. Яъни, малай ҳукмдорлар ва уларнинг Ғарб ва маданиятига шайдо бўлган югурдакларини битта ҳам қолдирмай йўқ қилиб, ҳақиқий ғамхўр тузумни олиб келиш керак. Фақат ушбу тузумгина Миср аҳлини тамсил этади, ақидаларига уйғун келади, улар истаган ҳурмат-иззатли фаровон ҳаётни рўёбга чиқаради. Бироқ мудом Исломни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида одамлар устидан тўла татбиқ этувчи тузум йўқ экан, бу ҳаргиз рўёбга чиқмайди. Уммат бу тузумни яхши танийди, унинг соясида асрлаб яшаган… Ўшанда у бутун дунё хўжайини бўлган. Бутун исломий юртлар бойликлари ҳам, ресурслари ҳам энергиялари ҳам битта ҳолатда битта давлат соясида яшаган. Шубҳасиз, бундай ҳаёт албатта қайтади. Чунки у Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси, Росули ﷺнинг башоратидир. Ушбу ваъда ва башоратни рўёбга чиқариш учун Умматнинг онгли бир жамоаси ғайрат кўрсатмоқда. Уларга Ислом давлатини барпо этишда нусрат-ёрдам берувчи армия ансорлари етишмаяпти, холос. Чунки Ислом давлатигина Ислом ва мусулмонларни азиз-кучли қилади, йўқотилган адолат устунларини тиклаш учун ер юзида ҳокимиятларини қайта олиб беради, оламни ўз домига тортаётган капитализмдан бутун инсониятни қутқаради.

Аллоҳим, ушбу Умматга тарихларини қайтарадиган ва қайта рошид Халифаликларини барпо этадиган кечаги ансорлар каби ансорлар чиқариб бер. Аллоҳим, уни тезлат ва Мисрни ушбу Халифаликнинг бош шаҳрига, Миср қўшинларини унинг ансорларига айлантир, Аллоҳумма омин.

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ وَلَكِنْ كَذَّبُوا فَأَخَذْنَاهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ

«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳолиси имон келтириб, тақво қилганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзларини қилган гуноҳлари сабабли ушладик» [Аъроф 96]

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here