Афғонистон қушхонага айланиб қолди, ундан чиқиш йўли борми?

328
0

Афғонистон қушхонага айланиб қолди, ундан чиқиш йўли борми?

Сўнгги ойларда Афғонистоннинг шаҳар ва қишлоқларида суиқасдлар, портлашлар, ракета зарбалари ва ўйламай амалга оширилган тажовузлар кескин кўпайди. Бу эса, масжид имомлари, нуфузли раҳбарлар, ҳукумат амалдорлари, журналистлар, таҳлилчилар, машҳур арбоблар ва бегуноҳ тинч фуқароларнинг турли воситалар орқали ўлдирилишига олиб келди. Одамлар портлаш овозлари билан тонг оттиришга, аламли йўқотишлар билан тунни ўтказишга одатланиб қолдилар. Афғонистон тинч аҳоли, нуфузли кишилар ва журналистлар учун энг хавфли давлатлардан бирига айланди. Бироқ Афғон ҳукумати бу ишларни қоралашдан, қомита тузиш ва қурбонлар сонини ҳисоблашдан нарига ўтмайди. Яқинда Афғонистон ички ишлар вазирлиги бир қатор мухбирларга боғланиб, агар улар ўз хизматчиларини ҳимоя қилиш учун қурол сотиб олиш имконига эга бўлишмаса ахборот станцияларини ёпиши лозимлигини шармандаларча маълум қилди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистондаги матбуот бўлими ҳалок бўлганларга таъзия изҳор этиб, Аллоҳдан ярадорларнинг тезроқ тузалиб кетишини сўраб қолади ҳамда сўнгги ҳодисаларда қурбон бўлганлар оилаларига сабр тилаб, қуйидагиларни таъкидлайди:

Биринчидан: Суиқасдлар тўлқини ва терроризмнинг тарқалиши янги бир босқичга ўтилганини кўрсатмоқда. Ушбу лойиҳа бўйича, Афғонистон тинчлик жараёнида иштирок этаётган томонлар бу жараёнда шер улушига эга бўлиш учун разведка ҳужумларини амалга оширишга, мухолиф гуруҳлардан жамоатчилик эътиборини буришга ҳаракат қилишмоқда. Афсусланарли жиҳати шундаки, Қўшма Штатлар тинчлик жараёнида Афғон қатли оми сценарийсини жадаллаштириш билан бир қаторда ўз қўшинлари ва базаларини ҳимоя қилиб, улкан устунликка эришиб олди.

Иккинчидан: Афғон ҳукумати воқеаларни қоралаш ва қурбонлар сонини эълон қилишдан нарига ўтмади. Зеро, бу ҳукмдорлар мустаҳкам деворлар ортида яшаб, зирҳли транспорт воситаларида юрадилар ҳамда одамлар ҳозиргача бошдан кечираётган оғриқни ҳис қилмаслик учун улардан бутунлай ўзларини четга олишган. Ҳукмдорлар бир томондан ўзларини инсоний қадриятлар ҳимоячилари ва республика соқчилари сифатида тақдим этиб, ахборот воситалари орқали баланд овозда «Республика»га чақиришмоқда. Бироқ уларнинг салтанати ва шахсий манфаати хатарга йўлиққач, телба қотилларга айланишмоқда. Сўнгги пайтларда ҳукуматни танқид қилишга одатланган кишиларга қамоқ ёки ўлим билан таҳдид қилишмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, бу қотилликлар ва террор амалиётлари ҳозиргача жамиятнинг ҳар бир бўғинини қийнаётган тинчлик ва республика ҳақидаги ҳайқириқлар натижасидир. Аслида эса, улар на Исломни ҳурмат қиладилар ва на республикага риоя қиладилар. Улар фақат ўз кучини сақлаб қолиш ва манфаат орттириш ҳақида ўйлайдилар.

Шунинг учун, Афғонистондаги мусулмон халқ ушбу қийин офатдан чиқиш йўли башаралар ўзгариши билан эмас, балки ҳукмрон бузуқ режимни илдизидан қўпориб ташлаш орқали бўлишини идрок этиши лозим. Бу ўзгариш халққа бегона бўлган режимларни ва ҳукмронликка чанқоқ раҳбарларни жарга улоқтириб, уларнинг ўрнига Исломий эътиқод ва қадриятларга мувофиқ бўлган низомни ўрнатади. Бошқа томондан, бу низом одамларнинг имони, ҳаёти, мол-мулк ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун қайғурадиган ҳақиқий раҳбарларни етиштиради. Бундай низом фақат Ислом (Халифалик) низомидир. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إنَّما الإمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِن ورَائِهِ ويُتَّقَى به»

«Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here