Суданнинг диний эркинликларни бузувчи давлатлар қора рўйхатидан чиқарилиши нимани англатади?!

504
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Суданнинг диний эркинликларни бузувчи давлатлар қора рўйхатидан чиқарилиши нимани англатади?!

Устоз Абдуллоҳ Ҳусайн

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий

алоқалар қўмитаси мувофиқлаштирувчиси

Америка 1999 йил Суданни диний эркинликларни бузувчи давлатлар қора рўйхатига киритди. Кейин 2019 йил 20 декабрда Суданни махсус кузатув рўйхатига қўшди. Сўнг Абдуллоҳ Ҳамдук бош вазирлигидаги ўтиш даври ҳукумати бир нечта қонуний ўзгартиш ва тузатиш ишлар ўтказгандан сўнг, айниқса, муртадлик билан боғлиқ қонунни олиб ташлангандан кейин ушбу қора рўйхатдан бутунлай чиқарди.

АҚШнинг диний эркинлик масаласи бўйича давлатлараро элчиси Сэм Браунбэк Судан айни асрда муртадлик тўғрисидаги қонунни бекор қилган давлатларнинг биринчиси бўлганини эълон қилди. Элчи Судан ва Ўзбекистонни диний эркинликлар соҳасида жиддий қадамлар ташлаганини олқишлади. Элчига кўра, улар аввалда киритилган махсус кузатув рўйхатидан чиқарилган. 2020 йил 6 декабр душанба куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео твиттерда Ўзбекистон билан Судан ҳукуматларининг ўтган бир йилда сезиларли ўзгариш ва ютуқлар кўрсатганларидан сўнг бу икки давлатни махсус кузатув рўйхатидан чиқарилганини эълон қилди. Эртасига сешанба куни Судан ҳукумати юртнинг диний эркинликларни бузувчи давлатларнинг махсус кузатув рўйхатидан чиқаргани учун АҚШ давлат департаментига миннатдорчилик билдирди. Судан Диний ишлар вазири Насриддин Муфриҳ Фейсбук саҳифасида «Мен эркинликлар масаласида ютуқларга эришишмиз ортидан юртимизнинг диний эркинликларни бузувчи давлатларнинг махсус кузатув рўйхатидан чиқарилганидан бахтиёрман», деди. Кейин, «бу рўйхат эски режимнинг диний, маданий ва миллий хилма-хилликка бой юртимиз тўғрисида ўзининг қора саҳифасига ёзган шармандалик доғи эди», дея қўшимча қилди. Диний ишлар вазири «диний эркинликлар – бу диний тамойил ва қадриятлар бўлиб, ҳукуматимизнинг ўз халқига бўлган садоқати бизни эркинлик борасида хавотир туғдирувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқишимизга сабаб бўлди», дея таъкидлади.

Аслида, Американинг давлатларга жорий қилувчи диний эркинликлар тўғрисидаги қонуни нима ўзи?!

Американинг расмий ҳаракати билан дунёда диний эркинликларга эътибор беришга қаратилган бир катта кампания бошлаш фикри туғилган. Дунёда насронийларни истибдоддан қутқариш, деб аталган бу кенг кўламли кампанияни даставвал АҚШ фуқароси ва дини яҳудий бўлган Майкл Хорвиц бошлаб берган. АҚШ президенти Рональд Рейган даврида юқори лавозимлардан бирида ишлаган бу яҳудий «Уолл-стрит жорнэл» газетасининг 1995 йил 5 июлдаги сонида «Крест билан ярим ой ўртасида янги таассуб» номли мақола нашр қилди. Ушбу диний истибдод тўғрисидаги иддаони кўтариб чиқаётганларнинг бу саъй-ҳаракатлари АҚШ Давлат департаментига туртки бўлди. 1996 йил ноябрда  шахсан президент Клинтоннинг буйруғи билан АҚШ давлат котиби Уоррен Кристофер «Яқин Шарқ», деб номланган қўмита тузди. Унга ўзининг демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича ёрдамчиси Жон Шаттакни раис қилди. 1997 йил 16 январда Клинтон буйруғи билан «Диний эркинликлар миллий куни» эълон қилинди ва унинг маъмурияти диний эркинликлардан фойдаланиш ҳуқуқи масаласини АҚШнинг бошқа давлатлар билан муносабатларини тартиблаштирадиган мезонлардан бири сифатида белгилашни маълум қилди. АҚШ давлат департаменти дунёдаги диний эркинликларнинг ҳолати бўйича ярим йиллик ҳисобот чиқара бошлаган эди. Шу муносабат билан 1997 йил 30 январда биринчи, шу йилнинг 22 июлида иккинчи ҳисоботни амалда нашр қилди. Яҳудийлар ва баъзи мутаассиб протестант оқимлар томонидан олиб борилган ушбу кампания АҚШ маъмуриятига босим қилишда фойда берди ва иккинчи-қонунчилик босқичини бошлади! Бу босқичда учта лойиҳага гувоҳ бўлинди:

Франк Вольф лойиҳаси.

Арлен Спектор лойиҳаси.

Дон Николс лойиҳаси.

АҚШ давлат котиби 1998 йил халқаро диний эркинликлар идорасини тузди. Бу АҚШ диний эркинликлар ишлари бўйича маслаҳат вазири қўмитасининг тавсияси билан амалга оширилди. Кейин халқаро диний эркинликлар қонуни ишлаб чиқилиб, элчихонасиз элчи раислиги остидаги айни идора томонидан тасдиқланди. Ушбу идорага дунёнинг барча мамлакатларидаги диний эркинлик ҳолати ва диний таъқиблар тўғрисида ҳар йили сентябр ойида ҳисобот чиқариш жавобгарлиги юкланди. Бу ҳисобот асосида АҚШ давлат департаменти «диний эркинликларни мунтазам, доимий, қўпол равишда бузадиган ва АҚШ санкциялари, шу жумладан, иқтисодий санкцияларга дучор бўлган давлатлар»ни белгилайдиган бўлди.

Демак, диний эркинликлар тўғрисидаги қонун мана шудир. Америка давлатлар ишига аралашиш, айниқса, мусулмон юртларига бурнини суқиш ва нуфузини мустаҳкамлаш учун мана шу қонундан кескир қурол сифатида фойдаланмоқда… Бундан ҳам ёмони, бизни исломий эътиқодимиздан тонишга мажбурлаяпти! Бинобарин, бу қонун мусулмон юртларида Исломдан муртад бўлишга гижгижлаётган ҳамда муртадларни қатл қилишга буюрувчи қонунни бекор қилиш орқали уларни ҳимоя қиладиган қонундир. Аллоҳ Таоло бундай деган:

وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَأُولَئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَأُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

«(Кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизларга қарши курашаверадилар ва орангиздан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетур, улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар»  [Бақара 217]

Яна бундай деди:

وَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ كَمَا كَفَرُوا فَتَكُونُونَ سَوَاءً

«Улар ўзлари кофир бўлганлари каби сизларнинг ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишингизни истайдилар» [Нисо 89]

Яна бундай деди:

وَقَالَتْ طَائِفَةٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ آمِنُوا بِالَّذِي أُنْزِلَ عَلَى الَّذِينَ آمَنُوا وَجْهَ النَّهَارِ وَاكْفُرُوا آخِرَهُ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

«Аҳли китобдан бир тоифаси бир-бирларига бундай дейишди: «Мўминларга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) куннинг бошида имон келтириб, куннинг охирида уни инкор қилинглар, шояд, (улар ҳам имонларидан) қайтсалар»» [Оли Имрон 72]

Бас, барча мустамлакачи давлатларнинг, шу жумладан, Қўшма Штатларнинг иши Исломни турли зўравонлик ва «юмшоқ» воситалар билан йўқ қилишга қаратилган. Бу давлатларнинг зўравон услуби уруш бошлаб, жанговар ҳужумлар қилиш, хонавайрон этиш ва ўз армиялари билан босқинчилик қилиш билан амалга оширилади. «Юмшоқ» услуби эса, фикрий, маърифий ва сиёсий ҳужум билан шаръий аҳкомларни четга чиқариш ва ўрнига ғайришаръий қонунларни татбиқ қилиш орқали амалга оширилади. Бундай қилмиш, аслида, Умматнинг исломий ақида, ўзлик ва ҳазоратини ҳимоя қилиш борасидаги асосий манфаатларига зиддир.

Бинобарин, биз Судан диний ишлар вазири Насриддин Муфриҳга бундай демоқчимиз: Бу иш Судан халқи ва қўзғолоннинг талабидир, деган даъвойинг ёлғондир. Шунинг учун бу иш Умматни хурсанд қилмайди. Аксинча, бу Судан аҳлини ғазаблантиради. Чунки Ислом аҳкомларига зид келгани учун бу нарса уларнинг Парвардигорини ғазаблантиради. Росулуллоҳ ﷺ

«مَنْ بَدَّلَ دِينَهُ، فَاقْتُلُوهُ»

«Ким Исломни тарк қилиб, бошқа динга ўтса, уни қатл қилинглар», деганлар. Яна бундай деганлар:

«لَا يَحِلُّ دَمُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ يَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنِّي رَسُولُ اللَّهِ، إِلَّا بِإِحْدَى ثَلَاثٍ: الثَّيِّبُ الزَّانِي، وَالنَّفْسُ بِالنَّفْسِ، وَالتَّارِكُ لِدِينِهِ الْمُفَارِقُ لِلْجَمَاعَةِ»

«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва менинг пайғамбар эканлигимга гувоҳлик берган мусулмоннинг қони ҳалол эмас (уни қатл қилиш ҳалол эмас). Аммо уч ҳолатда қон ҳалол бўлади: турмуш кўрган кимса зино қилса, жонга жон (қасос) олинадиган бўлса ва динини тарк қилиб, исломий мусулмонлар оммасидан ажраган бўлса». (Бухорий ривояти).

Бинобарин, фуқаровий ва ҳарбий қанотдан ташкил топган ўтиш даври ҳукумати Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрадиган, Ислом динига турли восита ва услублар билан қарши курашаётган кофир Ғарбни рози қилмоқда, Ғарбнинг қаттол сиёсатларини ижро этмоқда. Бу эса, юртларимизни бўлиб-парчалаётган, орамизга қабилачилик ва миллатчилик низоларини солаётган, бойликларни талаш билан юртларимизни қашшоқлаштираётган, CEDAW конвенциясини ва болалар ҳуқуқлари ва фаровонлиги тўғрисида Африка Хартиясини татбиқ қилиш орқали оилаларимизни бузаётган сиёсатдир. Бугун бўлса, Судан аҳли қалбидан Ислом ақидаси ва динини суғуриб олиш мақсадида ушбу муртадлик тўғрисидаги қонун бекор қилинмоқда.

Уммат ва Судан аҳли учун бирдан-бир чиқиш йўли фуқаровий ва ҳарбий қанотдан ташкил топган бу режимга қарши қўзғалиб, уни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдир. Халифаликкина, юрт ва фуқарони ҳимоя қилиб, адолат ўрнатади, Умматнинг ўзлиги ва ақидасини муҳофаза қилади.

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ

«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффат 61]

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here