Форс Кўрфазидаги рувайбиза ҳукмдорлар бир-бирлари билан ярашиб қучоқлашишмоқда

467
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Форс Кўрфазидаги рувайбиза ҳукмдорлар бир-бирлари билан ярашиб қучоқлашишмоқда

Уларни олқишловчилар ва мунофиқларнинг ҳолига вой бўлсин!

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ула шаҳри аэропортида Қатар амири Тамим ибн Ҳамд оли сонийни кутиб олиб, қучоқлашишди. Шундай қилиб, Американинг ўз қулларига берган буйруғи билан Саудия ва Қатардаги Кўрфаз бойкоти ниҳоясига етди.

Зеро, бойкот ҳам, жанжаллар ҳам Американинг буйруғи билан бўлган. Умматнинг бўлинишини кучайтириш ҳамда унинг муаммоларига хоин ҳукмдорлар ўртасидаги ўзаро жанжалларни сабаб қилиб кўрсатиш учун Американинг буйруғига биноан ёлғончи ахборот воситалари, сарой уламолари, тоғут ҳукмдорларга малай жамоалар, шахслар ва таҳлилчилар бир сафга тизилишди. Американинг Умматни парчалаш, юртлар бойликларини талаб, халқларни адаштириш режасини амалга ошириш учун ўзаро жанжаллашган ҳукмдорлар, унинг истагига мувофиқ ярашишди.

Хўш, Умматни парчалаш ҳамда Сайкс-Пико келишувига мувофиқ белгиланган чегараларни мустаҳкамлаш йўлида Саудия ёки Қатарнинг хандағида саф тортиб бир-бирини айблаётган сарой уламолари, ҳукуматпараст ҳаракатлар, ёлланган журналист ва таҳлилчилар қаёққа қараб кетишяпти?!

Бас, Ислом Уммати учун уни парчалаган, бойликларини зое кетказган ва мустамлакачиларга юртларимиз дарвозаларини очиб берган бу ҳукмрон элитадан қутулмоқ вақти келди. Қудрат ва ёрдам аҳли, армияларимиз қўмондонлари учун Ғарбнинг бундай қул ва ялоқхўрларидан халос бўлиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш вақти етди. Ана шунда ушбу давлат инсониятга рисолат улашувчи Уммат сифатида унинг ўз ҳокимиятини, ақидаси ва маданиятидан балқиб чиққан сиёсий қарорларини, муҳим манфаатларини қайта олиб беради.

Роя газетасининг 2020 йил 13 январ чоршанба кунги 321-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here