Эрдоган яҳудий вужуди билан муносабатларни жуда яхши нормаллаштирмоқчи

309
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган яҳудий вужуди билан муносабатларни жуда яхши нормаллаштирмоқчи

«Франс 24» веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 10 жумодуссоний, милодий 2020 йил 25 декабр жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Жума куни Туркия президенти Эрдоган ўзининг мамлакати «Исроил» билан муносабатларни жуда яхши нормаллаштирмоқчи эканини айтди. Аммо «Исроил»ни Фаластинга нисбатан сиёсатини танқид қилиб, уни «номақбул сиёсат», дея атади.

Истанбулда жума намозидан сўнг Эрдоган Туркиянинг «Исроил»даги «юқори лавозимли шасхлар» билан муаммоси борлигини, агар шу муаммолар бўлмаганда у билан алоқалар «тамоман бошқача» бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Кейин икки томонда разведка соҳасида сўзлашувлар қайта йўлга қўйилганини қўшимча қилди.

«Фаластинга нисбатан сиёсат биз учун қизил чизиқ. Бу масалада «Исроил» сиёсатини қабул қилиш мумкин эмас. Уларнинг Фаластиндаги хатти-ҳаракатлари шафқатсиз, қабул қилиб бўлмайди», деди. «Агар юқори даражадаги муаммолар бўлмаганда эди, бизнинг муносабатларимиз бутунлай бошқача бўлар эди. Биз муносабатларимизни яхшироқ нуқтага етказмоқчимиз», дея қўшимча қилди».

Роя:

Туркиядаги илмоний режим билан босқинчи яҳудий вужуди ўртасидаги 1949 йилдан бери мавжуд бўлиб келган яхши муносабатлар Эрдоган давридаги даражада яхши бўлмаган. У ўзи таъкидлагандек бу муносабатларни яқин вақт ичида яхшироқ даражага етказишга уриняпти. Илгари яҳудийлар бош вазири Нетаньяху Эрдоган даврида муносабатларнинг гуллаб-яшнаганидан ғоят бахтиёр ва ғоят мамнун эканини айтганди. Ўшанда жорий йил феврал ойида «The Jerusalem Post» газетасига Нетаньяху турк ҳукуматининг ўз баёнотида, уни очиқ-ошкор «Гитлер», деб атаган бўлишига қарамай муносабатлар гуллаб-яшнаётганини айтди.

Барча мусулмонлар Эрдоганнинг хоинона сиёсатидан воз кечмоқлари лозим. Хусусан, яҳудий вужуди ва АҚШ билан дўстлик қилаётган бундай илмоний режимни ағдармоқлик ҳамда бутун оламда Ислом билан ҳукм юритиб, куфр давлатларини титратган султон Муҳаммад Фотиҳ, султон Абдулҳамид иккинчи каби буюк аждодлари тарихини қайтармоқлик Туркиядаги мусулмонларнинг вазифасидир. Агар Ислом билан ҳукм юритувчи мусулмон раҳбарият бўлса, бугунги кунда Туркия армиясининг битта бўлинмасининг ўзи Фаластинни тўлиқ озод этишга қодир. Улар бунга лойиқдирлар.

Роя газетасининг 2020 йил 30 декабр чоршанба кунги 319-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here