Саудлар оиласи режими Исломни ўзгартириш ва яҳудий вужудига хизмат қилиш учун таълим дастурини ўзгартирмоқда!

404
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саудлар оиласи режими Исломни ўзгартириш ва яҳудий вужудига хизмат қилиш учун таълим дастурини ўзгартирмоқда!

Би-Би-Сининг араб тилидаги веб-сайти «ҳижрий 1442 йил 2 жумодулаввал, милодий 2020 йил 17 декабр пайшанба куни нашр қилган хабарида бундай дейилган:

«Британияда чиқадиган «Дейли телеграф» газетаси Яқин Шарқдаги мухбири  Дэвид Роуснинг «Саудиянинг антисемитизмга ва исломий экстремизмга тарғиб қилувчи материалларни таълим дастуридан олиб ташлашдаги ютуқлари» сарлавҳали мақоласини нашр қилди.

Мақолада Роус Саудия таълим дастури билан боғлиқ янги тадқиқот «антисемитизмга ва исломий экстремизмга тарғиб қилувчи фикрлар»дан қутулиш учун дастурдан катта қисми бекор қилинганини ва бошқа қисмларига эса ўзгартиш киритилганини тасдиқлади, деди ва бунинг мамлакат тарихида сезиларли бурилиш, дея баҳоланишини», таъкидлади.

Муаллифнинг таъкидлашича, Риёз томонидан мамлакат ва хориждаги 30 мингдан зиёд мамлакат мактабларига тарқатилган дарслик китоблари «бутун дунёни яҳудийлар назорат қилади», деган фитна назариясини илгари сурган собиқ китоблардаги мавжуд матнлардан холидир. Шунингдек, гомосексуалистлар ва муртадларни шаръан қатл қилишга чақирувчи матнлар ҳам олиб ташланган.

Роус яна давом этади: «Шунингдек, дарсликлардан замон охирида бир маърака бўлиши, унда мусулмонларнинг яҳудийларни ўлдиришлари ва бунда тоғу тошлар билан дов-дарахтларнинг ҳам тилга кириши тўғрисидаги матнлар ҳам йўқ қилинди. Бу эса, Саудия мамлакатини «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштиришга Қўшма Штатлар воситачилигида ундаш ҳақида хабарлар тарқалаётган бир манзарада бўлмоқда».

Муҳокамада таълим дастурларидан «мусулмонларнинг жиҳод қилиш ва шаҳид бўлишга тайёр туришлари»га тарғиб қилувчи матнларнинг ҳам олиб ташлангани маълум бўлган».

Роя:

Саудия Арабистони режими ҳам, юртларимиздаги мавжуд ғарбпараст малай зараркунанда режимлар ҳам Аллоҳга, динига ва Ислом Умматига уруш эълон қилиш сиёсатини олиб боришмоқда. Бироқ уларнинг барчаси бу қилмишлари билан Уммат сафидан суғурилиб чиқиш ҳамда Уммат фарзандларининг ғазабига гирифтор бўлишдан бошқа «ҳосил» олишмаяпти. Зеро, Уммат ва Ислом душманлари хандағига ўтиб олиб, мустамлакачилар ва яҳудийларнинг содиқ аскарларига айланган ҳар бир малай хоинга Умматнинг ғазаби қаратилмоқда.

Исломий Уммат, куч-қудрат аҳли ва исломий армиялар қўмондонлари мустамлакачилар ва яҳудийларга хизмат сифатида Исломга қарши курашаётган бундай режимларни ағдармоқлари лозим, бунинг аллақачон вақти келган. Шу билан бирга, ҳар бир холис инсоннинг анави чириб қолган тахтларни парчалаш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилиш вақти ҳам келди. Фақат рошид Халифаликкина динимиз ва унинг матнларини ҳимоя қилади ҳамда Фаластинни озод этиб, Исломни бутун инсониятга нур ва раҳмат сифатида улашади.

Роя газетасининг 2020 йил 23 декабр чоршанба кунги 318-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here