Муборак заминдаги навбатдаги хатар бонги… бунга қарши турувчи борми?!

540
0

Муборак заминдаги навбатдаги хатар бонги… бунга қарши турувчи борми?!

Ариҳа шаҳри магистратлар суди Само Абдулҳодий исмли мусиқачи қизнинг ҳибсда сақлаш муддатини икки ҳафтага узайтирди. Суд Самонинг Мусо алайҳиссалом масжиди ва мақоми ичида ҳаёсиз-ахлоқсиз бир концерт ўтказиши ортидан бошланган эди. Судда прокурор унга «диний маконни оёқости қилиш» ва «коронавирус тарқалишини олдини олиш учун белгиланган фавқулодда ҳолат»ни бузиш айбловини қўйди. Мусиқачи гуруҳнинг концерт ўтказишига рухсат бериш масаласида туризм ва вақфлар вазирлиги бир-бирини айблашди. Бош вазир эса, айбдор кимлигини аниқлаш учун тергов-суриштирув ўтказишга буйруқ берди.

COVID-19 вируси тарқалишини тўхтатиш баҳонасида масжид ва мадрасалар ёпилиб, одамларнинг ибодат қилиши, тирикчилиги ва таълим олишига чеклов қўйилаётган бир пайтда, ҳукумат муқаддас маконда, яъни Мусо алайҳиссалом масжиди ва мақомида шундай ахлоқсиз тантаналарнинг ўтказилишига рухсат бермоқда. Катта мусибат шундаки, ҳукумат одатдагидек иккиламчи масалаларга ёпишиб олиб, асосий масаладан атайлаб кўз юммоқда. Туризм ва вақфлар вазирликлари мусулмонларнинг дахлсиз туйғуларини бир четга улоқтириб, ушбу концерт уюштирувчиларига ким рухсат берганлиги тўғрисида бир-бирини айблашмоқда ҳамда ўзларини бу ишдан бехабардек ва бу тадбир уларнинг розилигисиз тасодифан уюштирилгандек қилиб кўрсатишмоқда. Одатдагидек, бу масала Самога ўхшаган битта ёки бир нечта шахсга юкланиши билан ниҳоясига етади ва бундан олдин ёпилган масалалар каби бу ҳам ёпилади. Бу масала ҳукуматнинг бузуқлиги ва малайлигини ҳамда муборак заминдан воз кечганидек, принцип, ахлоқ ва қадриятлардан ҳам воз кечиш ботқоғига ботганини кўрсатмоқда.

Бошқа томондан, феминистик ташкилотлар ҳамда CEDAW конвенцияси тарғиботчилари ўзларининг қабиҳ юзини ва разил мақсадларини очиқ кўрсатишди. Чунки улар Самони қатъий ҳимоя қилиб чиқишди. Уларга кўра, Само жиноят содир этмаган, аксинча, туризмни қўллаб-қувватлаш учун бадиий фаолият уюштирган ва жамоатчилик ғазабини сўндириш учун зўравонларча қамоққа олинган.

Улар бузуқликни санъат, эркак ва аёлларнинг аралашини эркинлик ва муқаддас жойлар оёқости қилинишини туризмни ривожлантириш деб аташади. Ҳукумат мураббияларга кучини кўрсатиб, уларни мажбуран нафақага чиқарган пайтида биз бу ташкилотларнинг овозини эшитмадик. Ҳолбуки, бу мураббиялар фақатгина тергов ўтказилишини талаб қилишган эди. Чунки улар ҳақ сўзни айтиб, ўз ҳуқуқларини талаб қилишган эди. Бу ташкилотлар қонунларни CEDAW конвенциясига мос қонунларга ўзгартиришга эришиш учунгина ёш йигит-қизларни бузишга ҳамда динимиз ва урф-одатларимизга зид бўлган тушунча ва хулқ-атворларни киргизишга ҳаракат қилган кишиларни ҳимоя қилишади.

Эй Фаластин аҳли!

Бошингиз узра чалинаётган ушбу хатар бонги сизни «ҳукумат муқаддас ер ва даргоҳлар масаласида лоқайдлик қилгани каби ор-номус, ахлоқ, қадриятлар ва дин масаласида ҳам лоқайдлик қилмоқда», дея огоҳлантирмоқда. Агар унга ва унинг CEDAW конвенциясига мос режаларига қарши турмасангиз бузуқлик янада кенгаяди. Натижада, қизларингиз, турмуш ўтоқларингиз ва ака-укаларингиз шариатга ва динга зид ишлар билан сизларга қарши чиқадилар.

Наҳотки, бу танг-бахтсиз ҳаётни, касаллик ва фожиаларни бошдан кечираётганимиз етарли бўлмаса, ахир, бундай ҳаётимизни Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи ҳам тасдиқлаб турибди-ку?!:

ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

«Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир» [Рум 41]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here