Сукут қилиш – демократияни қўллаб-қувватлашга далилдир

258
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Сукут қилиш демократияни қўллаб-қувватлашга далилдир

Демократия (халқ ҳокимияти) ҳукм сураётганига ва унинг шармандали, мункарларга тўла аҳволига гувоҳ бўла туриб, унга жим туриш, ўзгартириш учун ҳаракат қилмаслик, лоақал шу аҳволга норози эканини изҳор қилмаслик шаръан ҳаром бўлиб, ундай инсонлар демократлар билан бир сафда эканлигига шаръий ҳужжатдир. Аллоҳ Таоло айтади:

إنْ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ

«Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир». [12:40]

Яна Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَا تَتَّبِعُوا الْهَوَى

«Ҳавои нафсга эргашмангиз» [Нисо 135].

Термизий чиқарган ҳадисда Адий ибн Ҳотам айтди: «Мен Набий (с.а.в)нинг олдиларига келдим — бўйнимда тилла хоч бор эди — у зот менга бутни олиб ташла дедилар. Ва «Бароат» сурасидан мана бу:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ

Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар. [9:31] оятни ўқиб, шундай деганларини эшитдим: «Тўғри, одамлар роҳибларга ибодат қилишмаган, лекин роҳиблар бирор нарсани ҳалол дейишса, одамлар уларни ҳалол санашган, бирор нарсани ҳаром дейишса, уни ҳаром дейишган».

Росулуллоҳ (с.а.в)нинг сукут қилишлари шаръий далил эканига саҳобалар ижмо қилишган. Буни шундай тушунишимиз керакки, Росулуллоҳ (с.а.в) ҳеч қачон мункар (ҳаром ва макруҳ)ларга жим турмаганлар, уларни билган заҳоти инкор қилардилар, ўзгартиришга шошилардилар. Демак, бўлаётган ишни гувоҳи бўла туриб унга сукут қилишлик жоиз эмас, чунки Росулуллоҳ (с.а.в) ҳар бир иши; гап-сўзлари, қилган ишлари, ҳатто сукутлари ҳам ваҳийдир, Аллоҳ Таоло айтади:

قُلْ إِنَّمَا أُنذِرُكُمْ بِالْوَحْيِ

– „Айтинг: «Мен сизларни фақат ваҳй билан қўрқитиб-огоҳлантирурман»“, [21:45]

إِنْ يُوحَى إِلَيَّ إِلاَّ أَنَّمَا أَنَا نَذِيرٌ مُبِينٌ

– „Менга фақат ўзимнинг очиқ-равшан огоҳлантиргувчи эканлигим ваҳй қилинмоқда, холос“, [38:70]

إِنَّمَا أَتَّبِعُ مَا يُوحَى إِلَيَّ مِنْ رَبِّي

– „Мен фақат Парвардигоримдан келган ваҳйгагина эргашурман“, [7:203]

Демак, сукут қилиш – бўлаётган ишга розилигига, ўзгартиришга ҳожат йўқ — деб қарор қилганлигига, ҳамда ўша ишларнинг эгасини қўллаб-қувватлашига шаръий далилдир. Шариатда талаб қилинган ишларга – бажариши талаб қилинган бўладими ёки тарк қилиш талаб қилинадими, ҳатто қилиш-қилмасликда иҳтиёрлиси бўладими, ҳеч фарқсиз – риоя қилишимиз ва шу ҳукмларни “тўғри, шундай бўлиш керак, ундан бошқача бўлса ўзгартириш шарт” деб ишонишимиз – мўминликдир. Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

— «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар». [4:65]

Ҳаётдаги системамиз шариатга асосланган чоғда ҳам унга тескари, ҳатто Қуръон ва ҳадисда келмаган бирор нарса бўлса ҳам қабул қилмаслигимиз, уни тезлик билан йўқотишимиз шариатнинг қатъий талабидир. Муслим Оиша (р.а.)дан ривоят қилади: Росулуллоҳ (с.а.в) дедилар:

«وَمَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ»

«Ким бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса у рад қилинади».Яна дедилар:

«الْخَدِيعَةُ فِى النَّارِ، وَمَنْ عَمِلَ عَمَلاً لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهْوَ رَدٌّ»

«Алдов дўзахдадир. Кимки бизнинг амримиз бўлмаган ишни қилса бу иш рад қилинади». Бухорий ривояти. Қуйдаги ҳадислар ҳақида жиддий фикрланг-а:

«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ, فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ, فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ»

«Сизлардан кимда-ким бирор мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар (қўли билан)қайтаролмаса, тили билан (қайтарсин). Агар (тили билан ҳам)қайтаролмаса, қалби билан (инкор қилсин, яъни рози эмаслиги — ёмон кўрган нарсасига бўлган муносабатидек — ҳар бир ҳаракатидан, кўринишидан билиниб турсин.). Бу эса энг заиф иймондир». Бу ҳадисни Муслим Абу Саид орқали ривоят қилган.

«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ, لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ, وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ, أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ, ثُمَّ لَتَدْعُنَّهُ فَلاَ يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»

«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз, акс ҳолда Аллоҳ устингизга ўз ҳузуридан жазо юборгай. Кейин дуо қилаверасиз, (лекин) уни қабул қилмайди». Бу ҳадисни Аҳмад Ҳузайфа орқали ривоят қилган. Ношаръий ишларни йўқотишда ўлим ҳам тўсиб қолмаслиги керак. Аслида бу буюк зафардир, Пайғамбаримиз (с.а.в) дедилар:

«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأْمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»

«Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ва золим ҳокимга қарши туриб, уни (маъруфга) буюриб, (мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир». Ҳоким ривояти. Аллоҳ Таолонинг хушхабарига шошилинглар!

التَّائِبُونَ الْعَابِدُونَ الْحَامِدُونَ السَّائِحُونَ الرَّاكِعُونَ السَّاجِدُونَ الآمِرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّاهُونَ عَنِ الْمُنكَرِ وَالْحَافِظُونَ لِحُدُودِ اللَّهِ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

– „(Улар) — тавба қилгувчилар (Оллоҳнинг Ўзигагина) ибодат қилгувчилар, шукр қилгувчилар, рўза тутгувчилар, руку-сажда қилгувчилар, яхшиликка буюргувчилар, ёмонликдан тўхтатгувчилар ва Оллоҳ белгилаб қўйган қонун-қоидаларга доимий риоя қилгувчи (мўминлар)дир. (Эй Муҳаммад), бу мўминларга жаннат хушхабарини етказинг“. [9:112]

Ғариб Муслим

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here