Ироқ Курдистони коррупциячиларга қарши Октябр инқилоби йўлидан кетмоқда

133
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ироқ Курдистони коррупциячиларга қарши Октябр инқилоби йўлидан кетмоқда

Устоз Али Бадрий қаламига мансуб

Ироқ Курдистони вилоятида чоршанба кунидан буён намойишлар кузатилмоқда. Намойишда ишчиларнинг маошлари тўланиши талаб қилинмоқда. Шунингдек, коррупцияга ва давлат пуллари талон-торож этилишига, вилоятдаги нефть бойликларининг ҳокимият партиялари етакчилари ва уларнинг оилалари манфаатига хизмат қилишига барҳам берилиши ҳам талаб қилинмоқда. Зум ўтмай намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув бошланди ва унда олти нафар инсон ҳалок бўлди, ўнлаби жароҳатланди, яна ўнлаби ҳибсга олинди. Шунингдек, партиялар қароргоҳлари ёқилди ва вазият янада мураккаблашди. Намойишчилар вилоят ҳукумати ва Бағдоддаги Иттифоқ парламентидаги учта курд партияси қароргоҳини ёқиб юборишди. Улар Масъуд Барзоний етакчилигидаги Курдистон Демократик партияси, Ироқни вафот этган президенти Жалол Талабоний томонидан таъсис этилган Курдистон Миллий Иттифоқи партияси ва вафот этган курд сиёсатчиси Ниширвон Мустафо таъсис этган Тағйир ҳаракатининг қароргоҳлари эди. Кейин намойиш кўлами кенгайиб, Сулаймония яқинидаги олтита шаҳарчага қадар ёйилди. Шунингдек, маҳаллий манбаларга кўра, намойишлар Шимолий Даҳук шаҳригача етиб борган. Пойтахт Арбилда норозилик намойишлари олди олиниб, хавфсизлик кучлари сафарбар қилинди. Маҳаллий манбаларга кўра, Курдистондаги Даҳук аҳолиси гуруҳлари ҳукмрон партияларга қарши намойишларда қатнашиш чақириғини қабул қилишган ҳамда тўпланишга уринишган. Аммо Барзоний партиясига қарашли хавфсизлик кучлари уларнинг тўпланишини олдини олиб, ўнлабини ҳибсга олган. Манбалар Барзоний партиясининг Курдистон вилояти пойтахти Арбил шаҳрига намойишларнинг етиб келишини олдини олиш учун кучайтирилган тартиб-чоралар кўрилганини қўшимча қилишди.

Намойишчилар Курдистондаги иккала партияни Бағдоддан маош учун ҳар ой юбориб туриладиган пулларни ўзлаштиришда айбладилар. Бундан ташқари, вилоятдаги барча бойликларни монополия қилаётганликда, муҳим вазифаларга Барзоний ва Талабонийнинг қариндошларини тайинлаётганликда, шунингдек, вилоят нефтини қонунга зид равишда миллионлаб долларда комиссия олиш эвазига ажнабий доиралар фойдасига гаровга қўяётганликда ҳам айбладилар. Вилоятдаги ишчиларга кўра, курд ҳукумати Лаҳам шаҳридаги ишчилар учун Бағдоддан 36 ойга маош олган, аммо уни ўзларига тегишли томонларга сарфлаб юборишган. Ўз навбатида, сиёсий таҳлилчи Муҳсин Адиб «Ҳурра» веб-сайтига берган интервьюсида «курдларнинг ва ишчиларнинг вазияти ғоят оғир… ахир, ишлаётган одам бир йиллик маошини беш йил давомида олиши ақлга сиғадими?!» деди. «Сиз дунёда 12 йилда тўрт марта маош олган ишчини эшитганмисиз?!», дея қўшимча қилди. Кейин қуйидагиларни таъкидлади: «Турмуш даражаси жуда ёмон. шу боис, демократия ва вилоятда ҳокимият алмашинуви йўқ бўлиб турган бир пайтда намойишчиларнинг сиёсий партиялар ва ҳукумат доираларига тегишли қароргоҳларни ёқиб юборишлари табиий ҳол».

2014 йилда нефть нархи пастлаб кетгандан бери Курдистон вилояти ишчилари маош ололмасликдан қаттиқ қийналмоқдалар. Бу Арбил билан Бағдод ўртасида нефть даромадлари ва унинг чегара тушумлари билан боғлиқ келишмовчилик сабабли бўлмоқда. Яъни, Бағдоддаги марказий ҳукумат умумий бюджетдан минтақа ажратмаларини, шу жумладан, Курдистон вилояти ишчиларининг маошларини юборишдан олдин, Ироқ нефтини экспорт қилиш учун ҳар куни минтақанинг чорак миллион баррел нефтини «SOMO» компаниясига юборишини Курдистон вилояти ҳукуматига шарт қилмоқда. Вилоят ҳукумати айни шартга рози бўлмаяпти. Чунки Сулаймониядаги аксар курдларнинг фикрича, Барзоний партияси уларнинг Бағдод билан бўлган келишувига тўсиқ бўляпти, шу орқали Боғдодни курдларнинг ҳақ-ҳуқуқини бузаётган қилиб кўрсатиб қўйяпти. Бунинг натижаси ўлароқ, Сулаймониядаги бир неча доиралар айни кризисдан чиқиш учун турли танловларни илгари суришмоқда. Масалан, баъзилар – қайсар Арбил билан келишиш қийин бўлаётган бир пайтда, ишчилар маошлари хусусида марказий ҳукумат билан бевосита ва алоҳида келишувга бориш керак, деган танловни илгари сурса, бошқалар – Сулаймонияни Курдистон вилоятидан ажратиб, мустақил вилоят қилиш керак, деган танловни айтишяпти. Бу иккинчи танлов Ироқ дастурида муайян шартлар асосида рухсат берилган. Бир вақтнинг ўзида, курд мухолафати Барзоний ва Талабоний партияларини Курдистон вилоятидан қазиб олинган нефтдан кунига 500 минг баррелини Туркияга яширин сотаётганликда айблаяпти. Яширинлигини ушбу 500 минг баррел улушнинг аксар қисмининг тушумлари очиқланмаган ҳолда махфий ҳисобларга кетаётгани билан изоҳламоқда. Бундан ташқари, давлат хизматлари эвазига келадиган «нефтдан ташқари даромад», дейилаётган тўловлар, солиқлар ҳамда Туркия ва Эрон билан бўлган чегара тушумлари ҳам борки, буларнинг барчаси Курдистон вилоятини ғоят бой қилади ва шунча бойликлар бўла туриб, ишчилар маошининг берилмаётгани шубҳа пайдо қилади. Дарҳақиқат, «Навай Нве» (Янги Авлод) ҳаракати асосчиси Шасвар Абдулвоҳид иккала курд партияларининг чегара пунктларидан оладиган тушум-даромадлари ойига 200 миллион долларни ташкил қилишини ошкор қилди. У вилоят бойликларининг таланаётганига биринчи жавобгар Курдистон Демократик партия билан Миллий Бирлик партиялари эканини таъкидлар экан, Масъуд Барзонийнинг ўғли Масрур Барзоний чегара пунктларида контрабанда билан шуғулланиб, турк савдогарларига нефтни ноқонуний равишда сотганлигини, нефтнинг қолган қисмини эса, яҳудий вужудига жўнатганлигини, бу шармандали ишларни иккала курд партиялари етакчилари яхши билишларини айтди. Шасварнинг таъкидлашича, ушбу «савдо»лардан тушган даромадлар вилоят молия даромадлари рўйхатига киритилмай, Бағдоддаги Марказий банкка ўтказилмай, вилоят нефть вазири эканлиги айтилаётган Аштий Ҳуррамийнинг банк ҳисобига ҳамда Барзоний оиласининг Туркия ва Европа банкларидаги ҳисобларига жойланган.

Курдистон вилоятидаги ҳокимият жиноятлари фақат нефть контрабандасига ҳамда муассасаларга эгалик қилишга чекланмаган. Балки, Курдистон Демократик партиясидан бўлган депутат аёл Ҳасина Каҳрадийнинг очиқлашича, ҳокимият жиноятлари давлат бўғинларидаги «келгиндилар», дейилаётган порахўрларгача чўзилган. Ҳасина ўтган йиллар мобайнида халқ нонини тортиб олиб, вилоят танасини қуртдек кемираётган коррупциячилар ва «осмонда юрувчилар» ҳақида сўз юритди. Унинг таъкидлашича, биттадан бештагача маош олувчилар сони 86 минг шахсни ташкил қилади, 152 шахс вазир даражасида хизматларини тугатишган ва ҳеч қандай вазирлик лавозимида ишламаган ҳолда Курдистон вилояти маҳаллий ҳукуматида пенсия олади. Ушбу махсус даражадагилар ҳукуматдан ҳар ойда беш миллион маош олади. 101 мингдан зиёд шахс биттадан кўп маош олади, «келгинди ишчилар» 55 минг шахсни ташкил қилади, темир йўл ишчилари бундан мустасно. Вилоят темир йўлидаги ишчилар сони иккала партия кадрларидан 32 нафар қайд этган. Ваҳоланки, у ерда битта ҳам поезд йўқ, фақат давлат молини ўмаришяпти, холос. Бинобарин, Ироқдаги молиявий ва иқтисодий коррупция ҳақида гап кетганда бундан Шимолий Ироқ вилояти ҳокимиятидаги коррупция ҳам мустасно эмас. У ерда ҳам Барзоний билан Талабоний партияларнинг оилалари вилоят ҳокимиятидаги ҳамма бўғинларни ўз қўлларига олишган. Курдистон Демократик партияси расмийлари ва вилоятнинг собиқ раҳбари қариндошлари вилоятдаги барча иқтисодий ва молиявий бойликларга эга чиқишган… Улар нефть, унинг контрабандаси, чегара постлари даромадлари, аэропортлардан тортиб, инвестиция, телекоммуникация ва интернет компанияларигача, ҳатто оммавий ахборот воситаларигача ҳукмронлик қилишади. Масалан, оммавий ахборот воситалари Масъуд Барзоний оиласи қўлида. Улар йигирма йилга яқин вақт қудратда турган оталари нуфузидан фойдаланган ҳолда, олдиларида нима учраса ямламай ютувчи улкан китларга айланишган.

Демак, курдлар муаммоси бир давлат қуриш ёки мустақил бўлиш ечими билан асло ҳал бўлмайди. Чунки бу албатта Ғарб ҳимояси остидаги ечимдир. Бундан ташқари, бу ечимга курдлар мавжуд бўлган давлатларнинг ҳам розилиги керак бўлади, чунки бу нарса айни давлатлар ерининг бирдамлигига таҳдид солади ва бўлинишига олиб келади. Шунинг учун курдлар ва бошқа миллатларнинг муаммоси фақат Ислом Уммати лойиҳаси доирасида ечилади. Чунки курдлар ҳам мусулмон, турклар ҳам. Аксар араблар ҳам мусулмон. Шунингдек, форслар, берберлар, афғонлар, покистонликлар ва шуларга ўхшашларнинг барчаси Муҳаммад алайҳиссаломнинг Умматларидир. Шу боис, уларни Аллоҳнинг Китоби билан Росулининг Суннатлари асосида бирлашишга ва рошид Халифалик ичида битта Ислом Умматини барпо қилишга даъват қилмоқ керак. Рошид Халифалик барчаларини ҳуқуқ ва вазифаларда баробар бўлган фуқаролар сифатида Аллоҳнинг шариати билан бошқаради. Росулуллоҳ ﷺ

«أَلَا لَا فَضْلَ لِعَرَبِيٍّ عَلَى أَعْجَمِيٍّ … إِلَّا بِالتَّقْوَى»

«Арабнинг ажамдан афзаллиги фақат тақво биландир», дея марҳамат қилганлар. Рошид Халифалик уларнинг бойликларига бепарво қараган ва ўғирлаган ҳар қандай кимсанинг қўлини кесади ва бузилган ҳақларини, тортиб олинган бойликларини қайта олиб беради, ҳаммаларини фаровон ҳаёт ва яхши бошқарув билан таъминлайди. Бойлик ҳеч қачон қуриб битмайди, балки у инсонлар эҳтиёжини биттама-битта тўлиқ қондиришга етарлидир. Асосий масала бу бойликларнинг фуқаро ўртасида яхши тақсимлаш ва бойликлар устидан фуқаронинг эга чиқишларига имкон яратишдир. Буни кафолатлайдиган, фуқарога яхши турмуш тарзи ва бахтли ҳаёт берадиган тузум фақат Исломни ҳокимиятга олиб чиқиш билан барпо бўлади.

Сўзимиз ниҳоясида бугунги кундаги араб, ажам ва курд мусулмонларга айтар сўзимиз шуки, анави ҳукмдорларига қарши қўзғалсинлар ва мусулмонларга паст назарда қараётган ва уларни турли азоб-уқубатларга солаётган бугунги заиф давлатчаларни илдизи билан йўқ қилиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга отлансинлар, шунингдек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилсинлар.

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ

«Бас, ҳаракат қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун ҳаракат қилсинлар!» [Соффот 61]

Роя газетасининг 2020 йил 16 декабр чоршанба кунги 317-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here