Қирғизистонликларнинг маошини Россия “тўлаб беради”

313
0

Қирғизистонликларнинг маошини Россия “тўлаб беради”

Россия Қирғизистонга “беғараз” мақсадда 20 миллион доллар ажратишга қарор қилди. Россиянинг Бишкекдаги элчихонасининг маълум қилишича, ушбу маблағ Қирғизистон бюджетидаги молиявий тақчилликни камайтириш, давлат ходимларининг маошлари, пенсиялар ва кам таъминланган оилалар учун нафақаларни тўлаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш учун ишлатилади. 

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Россия ажратадиган маблағ 30 декабргача келиб тушади. Қирғизистон ишлатилган маблағлар бўйича ҳисоботни 2021 йилнинг 15 мартигача Россияга тақдим этиши зарур. 

 Изоҳ: 17-декабр кун Жогорку Кенеш йиғилишида Ижтимоий фонднинг 2020-йилдаги фаолияти ва 2021-йилга мўлжалланган прогнозлари тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилди. Мазкур йиғилишда Фонд раҳбарининг ўринбосари Гулнура Жуматаева бюджет тақчиллиги туфайли ижтимоий тўловлар 2,7 миллиард сомга кам бўлганини, бу ўз навбатида пенсияларни тўлаш кечктирилишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди. Аммо, кейинчалик бош вазир вазифасини бажарувчи Атрём Новиков ҳукумат барча ижтимоий тўловларни ўз вақтида адо этишини маълум қилди.

 Маълумки, Қирғизистонда содир бўлган навбатдаги давлат тўнтаришидан сўнг расмий Кремл “Қирғизистонда ҳукумат деган нарсанинг ўзи йўқлиги ва у ерда инқироз ҳукм сураётгани”ни  сабаб қилиб келтириб, молиявий ёрдам кўрсатишни номаълум муддатга тўхтатиб қўйганди. Бу ёрдамни қайта тиклаш учун президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Москвага кетма-кет ўз маслаҳатчиларини жўната бошлади. Аммо расмий Москва бу “элчиларга” совуқ муносабатда бўлди, бу “расмийларни” ҳеч ким кутиб ҳам олмади. Орадан маълум вақт ўткач Садир Жапаров Путиндан телефон орқали мулоқот қилишни илтимос қилди. Ушбу мулоқот ортидан Россия Қирғизистонга молиявий ёрдам берилишини қайта тиклашга рози бўлди. Молиявий ёрдамни қайта тикланишида Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Артём Новиков “сабабчи” бўлгани учун унга бош вазирлик  вазифасини бажариш топширилди.

 Афсуски, қирғиз ҳукумати бюджетдаги тақчиллик сабабли ҳатто қариялар пенсияси ва ижтимоий тўловларни тўлашга қодир бўлмай бошқа давлатлар садақасига кўз тикиб турган бўлишига қарамай, куфр байрами “янги йилни” нишонлашга бюджетдан миллионлаб сом сарфлаяпти. Президент сайлови ва референдумни ўтказиш ҳам миллионлаб маблағ талаб қилиш аниқ. Россия кўрсатаётган ёрдам гарчи “беғараз” деб аталаётган бўлсада, бунинг ортида маълум талаблар қўйилиши табиий. Қантдаги рус авиабазасининг учиш-қўниш майдони Россия мулкига ўтказиб берилгани каби Россия компаниялари тадқиқот олиб борган, бироқ, халқ норозилиги сабабли вақтинча тўхтатиб қўйилган Қизил-Омполда уран қазиб олиш ишларини қайта тиклаш шартини қўйиши эҳтимолдан узоқ эмас. Ҳеч бўлмаганда, қирғиз ҳукуматининг – “еган оғиз уялади” деганларидек – келажакда Россия қўядиган барча талабларга рози бўлишдан бошқа чораси қолмайди.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here